Основные понятия об измерениях и измерительных приборах



Download 9,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/97
Sana24.02.2022
Hajmi9,08 Mb.
#192789
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   97
Bog'liq
КИПиА

а
 
 
б
 
Расм 146. 
Қалқовучли зичлик ўлчагичларнинг асосий камчиликларидан бири бу 
уларнинг ўлчамларининг катталиги. Бу камчилик тўла чўкиб турувчи қалқовучли 
зичлик ўлчагичларда йўқ, чунки уларда қалқовучнинг чўкиш чуқурлиги амалда 
ўзгармайди ҳисоб.
Тўла чўкиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларнинг ишлаши, сузиб 
турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларнинг ишлаши каби, Архимед қонунига 
асосланган. Фарқи шундаки, биринчи холатда қалқовуч ўлчанаётган мухитга тўла 
чўкиб туради, иккинчи холатда эса, қисман.
Суюқлик зичлиги ўзгариши билан, қалқовучга таъсир қилаётган Архимед 
кўтариш кучи ўзгаради. Сузиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларда,
бу куч 
унинг чўкиб туриш даражасига қараб, қалқовуч оғирлиги билан мувозанатланади.
Тўла чўкиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларда чўкиш даражаси ўзгармай 
қолади ва суюқлик зичлигига пропорционал бўлган Архимед кўтариш кучи 
қалқовуч оғирлигидан ташқари 
махсус қурилма
билан мувозанатланади. 
Пневматик сигнал ўзгартиргичли зичлик ўлчагич 147-расмда келтирилган.
Веньтиль 1 да ёки торайтриш қурилмаси ёрдамида ҳосил қилинган босимлар 
фарқи таъсирида суюқлик труба 2, айланма тақсимлагич орқали ўлчаш камераси 3 га 
бир текисда тақсимланади ва чиқиш патрубкалари ва труба 4 орқали яна технологик 
трубапроводга (5) берилади. Ўлчанаётган модда сарфи 0,75 м
3
/соат.


142 
Расм 147. 
6-қалқовуч; 7-коромысло; 8- сильфон; 9-қарши оғирлик; 10-ўзгармас 
дроссель; 11-сопло; 12-заслонка; 13-мембранали коробка; 14-ричаг; 15-ролик. 
Суюқлик зичлиги ўзгариши билан, қалқовучга таъсир этаётган кўтариш кучи 
ўзгаради, ва қалқовуч бу куч таъсирида у ёки бу томонга қараб харакатланади. 
Қалқовуч силжиши натижасида сопло ва заслонка орасидаги масофа ўзгаради. 
Бунда, дросселлар орасидаги оралиқда ва мембрана коробкасидаги босим ўзгаради. 
Бу ўзгариш, ричаг 14 ва ролик 15 орқали коромислога (7) таъсир этаётган акс таъсир 
кучи зичлик ўзгариши натижасида ҳосил бўлган Архимед кўтариш кучи билан 
мувозанатлангунча давом этади. Шундай қилиб, сигнал ўзгартиргич чиқишидаги 
босимнинг ўзгариши қалқовучга таъсир этаётган кўтариш кучига пропорционал
бўлади, яъни, ўлчанаётган суюқлик зичлигига мос бўлади. 
Ўлчаш чегараси 50 кг/м
3
дан бошланади. 
Бошқа зичлик ўлчагичлари каби, қалқовучли зичлик ўлчагичларда ҳам, 
ўлчанаётган эритма температурасининг ўзгариши ўлчаш натижасига таъсир 
кўрсатади. Температуранинг таъсирини йўқотиш учун хар хил температурани 
компенсациялаш схемаларидан фойдаланилади.

Download 9,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish