3
КИРИШ
Ўлчаш ва ўлчов асбоблари ҳақидаги фанни ўрганиш жараёнида бўлгувчи
мутахассис назарий билимлар олади ва ўлчашнинг фундаментал асослари ва
технологик параметрларни (температурани, босимни, сарфни, сатхни, зичликни,
қовушқоқликни, материаллар намлигини, эритмалар концентрациясини ва газларни
тахлил қилишни) замонавий ўлчаш усуллари, ахборотни масофага узатиш усуллари
тўғрисида тасаввурга эга бўлади, ҳамда, объект хусусиятларини ҳисобга олган
холда, ўлчов асбобларини танлаш кўникмаларига эга бўлади.
Замонавий мутахассислар билимига қуйидаги талаблар қўйилади:
- кенг қўлланиладиган ўлчов асбобларини вазифасига ва ишлаш принципига
қараб ишлатишни билиши;
- технология шарт-шароитларига қараб параметрларнинг ўлчаш усулларини
танлашни билиши;
- ўлчов асбобларини технологиянинг ўлчаш аниқлиги бўлган талабларига мос
равишда танлашни билиши;
- тизим талабларига жавоб берадиган сигнал ўзгартиргичларни танлашни
билиши;
- ўлчов асбобларининг хатоликларини аниқлаб, уларга ушбу аниқлик синфи
бўйича ишлатишга яроқлилиги тўғрисида боҳо беришни билиши;
- ўлчов асбобларини текшириб, уларнинг хатоликларини аниқлашни билиши;
- ўлчов асбобларининг принципиал чизмаларини ўқишни билиши ва
тушуниши керак.
В современных измерительных приборах
в качестве первичных
преобразователей все большее применение находят микрокалориметры, IDC-
элементы, емкостные и резисторные сенсоры, полевые транзисторы, масс
чувствительные сенсоры, QCM-кварцевые микровесы, SAW- поверхностный
акустический резонатор и другие.
ЎЛЧАШ ВА ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР
Ўлчаш деб, ўлчанаётган катталикни шартли равишда ўлчам бирлиги деб
қабул қилинган катталик билан солиштириб билиш жараёнига айтилади.
Q = U g
Бу ерда, Q – ўлчанаётган катталик;
U- ўлчанаётган катталикда ўлчам бирлигидан қанча борлигини кўрсатувчи
қиймат;
g – ўлчам бирлиги.
Ўлчанаётган катталикни ўлчам бирлиги билан солиштиришга мўлжалланган
техник қурилмага ўлчов асбоби дейилади.
Физик катталикларни ўлчашнинг техник ва лаборатория усуллари мавжуд.
Техник ўлчашлар саноатда қўлланилиб, уларнинг аниқлиги нисбатан паст бўлади,
лаборатория ўлчашлари эса, аниқлига юқори бўлиб, улар илмий тадқиқот ишларида
ва ўлчов асбобларини текширишда ишлатилади.
Ўлчов асбобини текшириш деганда, унинг кўрсатишини аниқлиги юқори
бўлган ўлчов асбоби кўрсатуви билан солиштириб аниқлашга айтилади.
4
Ўлчанаётган катталик қийматини аниқлашда бевосита ва билвосита ўлчаш
усулларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |