Основные понятия об измерениях и измерительных приборах


Хроматографик колонка ва детекторни термостатлаш



Download 27,52 Mb.
bet66/86
Sana20.03.2022
Hajmi27,52 Mb.
#502130
TuriПротокол
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   86
Bog'liq
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13

Хроматографик колонка ва детекторни термостатлаш олинаётган натижаларнинг аниқлигини таъминлаб, хроматограмма чўққилари бўйича миқдорий тахлил қилиш имконини беради. Термостатлаш температураси газ аралашмаси компонентлари хусусиятларига боғлиқ. Температурани тахлил қилиш жараёнида оширилиши, оғир компонентларни тахлил қилиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.
Термостатлаш учун хаво ва ёғ термостатларидан фойдаланилади. Термостатлаш аниқлиги одатда 0,05 – 0,10С.


Газ хроматографлари
Автоматик саноат хроматографи ХПА -2.
Хроматограф аралашма таркибидаги углеводород газларни саноат технологик қурилмаларида узлуксиз равишда аниқлашга мўлжалланган.
Бу хроматограф тўрт асосий қисмлардан иборат (расм 120): датчик, газни тайёрлаш панели, регистратор ва бошқариш панелидан.
Анализ қилинаётган газ, намунани олиш қурилмасидан, газни тайёрлаш панелига берилади. Юқори (1) ва паст (2) босим редукторлари орқали газ босими 0,12 - 0,16 МПа гача пасайтирилади. Газнинг бир қисми нинасимон вентиль 5 ёрдамида атмосферага чиқариб юборилади.
Кейин газ аскарит билан тўлдирилган фильтр 7 нинг биридан ўтиб, олтингугурт бирикмалари ва намликдан тозаланади. Фильтрлар олти қадамли кран 4 ёрдамида қўлда алмаштирилади. Нинасимон вентиль 6 ва уч қадамли кран 10 ёрдамида анализаторга эталон гази берилиб, унинг кўрсатиши текширилади ва градуировкаланади. Анализ қилинаётган газ сарфи ротаметр 8 ёрдамида ўлчанади.

Расм 120.
Датчикга кирган газ аввал қиздирилади ва сўнгра, намунани ажратиб олиш крани 14 га берилиб, у ерда маълум хажмда газ намунаси ажратиб олиниди. Газ дозировкаловчи спираль 13 орқали атмосферага чиқарилиб юборилади. Ўлчаб ажратиб олинган намуна ажратиш колонкасига газ юритувчи ёрдамида дозировкаловчи спиральдан сиқиб чиқарилиб киритилади. Газ юритувчи редуктор 3, нинасимон вентиль 11 ва ротаметр 9 орқали детектор (12) нинг солиштириш ячейкасига берилади. Газ юритувчи босими 0,2-0,3 МПа, сарфи 0,0007 см3/сек. Намунани олиш крани автоматик равишда бошқариш панели ёрдамида бошқарилади. Кран бошқа холатга ўтказилганда, газ аралашмаси дозировкаловчи спирал (13) га кирмасдан атмосферага чиқарилиб юборилади. Дозировкаловчи спиралда ажратиб олинган газ намунаси газ юритувчи ёрдамида ажратиш колонкаси (15) га сиқиб чиқарилади. Алохида компонентларга ажратилган газ аралашмаси детекторнинг ўлчаш ячейкасига берилади.
Датчикдаги температура бошқариш панелида жойлашган электрон ростлагич ёрдамида электр иситгич (16) ни ёқиб ёки ўчириб ушлаб турилади.
Ажратиш колонкаси диаметри 6-8 мм., узунлиги 2-8 м зангламас трубадан тайёрланган. Ёзиб борувчи асбоб сифатида автоматик потенциометр ишлатилади.



Download 27,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish