Термокондуктометрик детектор. (иссиқлик ўтказувчанлик бўйича) Универсаллиги, соддалиги, хроматограммани ёзишнинг ва ўқишнинг осонлиги туфайли энг кўп тарқалган ҳисобланади.
Детекторнинг ўлчаш схемаси номувозанат кўприк кўринишида бўлиб, уларнинг икки елкасидаги қаршиликлар платина ёки вольфрамдан ясалган, қолган икки елкаси эса, манганиндан ясалган бўлади.
Детекторлар диффузион, проточный ва полупроточный бўлиши мумкин.
Асосан полупроточний детекторлар қўлланилади, чунки диффузион детекторлар инерционлиги юқори бўлади, проточний детекторларда эса, оқим тезлигининг ўзгариши ўлчаш натижасига таъсир қилади.
Полупроточний термокондуктометрик детектор схемасида ярим ўтказгичли қаршилик термометрлари ишлатилиши мумкин.
Термокондуктометрик детекторларни ишлатганда газнинг температурасини, босимини ва сарфини ўзгармас ушлаб туриш керак.
Термокимёвий детекторлар. Ёнувчи компонентларни ёнишидаги иссиқлик эффектини ўлчашга асосланган. Иссиқлик эффекти икки платина симлари ёрдамида ўлчанади. Симларнинг биттаси хроматографик колоннадан чиқаётган оқим йўлида ўрнатилган бўлиб, унда ёнувчи компонентлар ёнади, иккинчиси (солиштириш) эса, газ аралашмаси билан контактдан химояланган бўлади. Детекторнинг ўлчаш схемаси термокимёвий газоанализатор схемасига ўхшаш бўлади. Иккала платина симлари 500-6000С гача қиздирилган битта металл блокда жойлашган бўлади. Бу детекторларнинг афзаллиги уларнинг юқори сезгирлиги ва газ юритувчи сифатида хавони ишлатиш мумкинлиги.
Камчилиги: ёнмайдиган компонентларни детектрлаб бўлмаслиги ва платинанинг каталитик активлигининг пасайиши ҳисобига елка элементларини тез-тез алмаштирилиши.
Аланга детекторлари. Аланга детекторларининг (расм 119) ишлаши термопара ёрдамида водород алангасида ёқилаётган анализ қилинаётган газ аралашмаси компонентларининг ёниш температурасини ўлчашга асосланган. Водород газ юритувчи вазифасини бажаради ёки газ оқимига қўшимча колонка ва детектор орасига киритилади. Температуранинг ўзгариши анализ қилинаётган модда миқдорига тўғри пропорционал бўлади ва унинг моляр ёниш иссиқлигига чизиқли боғлиқ бўлади.
Бу детекторларда термопара ва горелка орасидаги масофани бирхилда ушлаб туриш керак, чунки, детектор сезгирлиги бунга боғлиқ бўлади.
Расм 119.
Алангали детекторлар кам инерцияли бўлади.
Камчилиги: водород билан ишлаш қўшимча қийинчиликларга сабаб бўлади, газ юритувчи сарфининг ўзгариши ўлчаш натижасига таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари пневматик детекторлар ҳам мавжуд.
Дозаторлар, хроматографик қурилмага бериладиган газ намунасининг ўзгармас хажмини ўлчаб беришга ишлатилади ва у асосан, хроматографик қурилмада олинаётган натижаларнинг қанчалик тўғрилигини белгилайди. которые используются в хроматографической установке, предназначены для отмеривания постоянного объема вводимой пробы. Газ намунаси одатда, автоматик бошқариладиган олти қадамли кран ёрдамида, маълум бир хажмда, хроматографик колонкага киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |