ГАЗЛАР ХРОМАТОГРАФИЯСИ
Газлар хроматографияси ҳам кўп компонентли газларни тахлил қилишда ишлатилади.
Газлар хроматографияси деб сорбент қатламида компонентларнинг хар хил тезликда харакатланишига асосланиб, мураккаб газлар аралашмаларини ажратиш усулларига айтилади. Сорбент турига қараб, газоадсорбцион, газтақсимлаш (газсуюқликли) ва капилляр хроматография турлари мавжуд.
Газоадсорбцион хроматографияда сорбент сифатида ғовак моддалардан (актив кўмир, силикогель, алюминий оксид ва шунга ўхшашлардан) фойдаланилади. Бунда газ аралашмасининг ажратилиш тезлиги танланган сорбентни алохида компонентларга селективлигига боғлиқ. Газтақсимлаш (газсуюқликли) хроматографиясида, катта юзага эга бўлган қаттиқ ғовак материалларга учмайдиган эритмалар суртиб чиқилади. Капилляр хроматографияси газтақсимлаш хроматографиясининг бир тури ҳисобланиб, унда капилляр ички юзасига учмайдиган эритмалар суртилиб, ундан анализ қилинаётган газ ўтказилади.
Хроматографик ажратиш принципини кўрамиз (расм 116).
Расм 116.
Уч компонентдан ташкил топган газ намунаси, юритувчи газ ёрдамида ажратиш колонкасида харакатланади. Бунда хар хил сорбцияланиш хусусиятига эга бўлган аралашмадаги компонентлар хар хил тезликда харакатланади ва улар бир-биридан ажралабошлайдилар. Маълум вақт ўтгандан кейин, тезликдаги фарқга қараб компонентлар бутунлай бир-биридан ажраладилар. Хроматографнинг тақсимлаш колонкасидан газ юритувчи билан ажратилган алохида компонентлар чиқади ва улар навбатма-навбат хроматограф детекторида ўлчанади.
Газлар хроматографияси қурилмаси қуйидаги асосий элементлардан ташкил топган. Қурилма қўзғалмас фазали ажратиш колонкасидан, қўзғалувчан газ фазаси манбаидан ва ажратилган газ компонентларини ўлчаш қурилмаси-детектордан ташкил топган. Бу асосий қурилмалардан ташқари ёрдамчи мосламалар мавжуд: намунани киритиш қурилмаси; газ босимини назорат қилиш ва ростлаш қурилмалари; колонка ва детектор температурасини бир хил ушлаб туриш учун термостатлар.
Газахроматографик қурилма блок схемасини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин (расм 117).
Кўп бўлмаган газ аралашмаси намунаси, махсус мослама ёрдамида ажратиш колонкасига (4) киритилади. Колонка орқали узлуксиз равишда инерт газ оқими ўтказилади ва у газ аралашмаси таркибидаги компонентларни хар хил тезликда юргазади. Натижада, газ аралашмаси компонентлари колонкани алохида-алохида, газ юритгич билан ажратилган холда тарк этадилар. Газ намунаси таркиби детектор 5 ёрдамида аниқланади.
Расм 117.
1- газ баллони; 2- аниқ ростловчи вентиль; 3- манометр; 4- ажратиш колонкаси; 5 – детектор; 6 – термостат; 7- ротаметр; 8- регистрация қилувчи асбоб.
Do'stlaringiz bilan baham: |