Сатх ўзгариши бўйича сарфни ўлчаш
Бу сарф ўлчагичларнинг ишлаши идиш ўртасидаги тирқишдан суюқликнинг эркин оқиб ўтишида суюқлик сатхини сарф ўзгариши билан ўзгаришига асосланган. Ўта актив (агрессив) моддалар, пульсацияланувчи оқимлар ва газлар билан аралаш суюқликларнинг атмосфера босимида сарфини ўлчашда ишлатилади. Ушбу сарф ўлчагич (расм 66) тўғри тўртбурчак кўринишидаги, ўлчанаётган суюқликнинг кириш ва чиқиш штуцерлари бор идиш 2 кўринишида бўлади. Бу идиш ўртасидан тирқиши бор тўсиқ билан бўлинган. Тирқишдан тошиб ўтаётган суюқлик сатхи одатда, пъезометрик сатх ўлчагич ёрдамида ўлчанади. Пъезометрик трубка 1 химоя чехолида тирқишдан олдин ўрнатилиб, ундан мунтазам равишда хаво ўтказилиб турилади.
Расм 66.
Пеъзометрик трубкага берилаётган ҳаво миқдори назорат стакани 4 ёрдамида назорат қилинади, босими эса, редуктор 6 ёрдамида ушлаб турилади ва фильтр 7 ёрдамида тозаланади.
Тошиб ўтаётган суюқлик сатхи суюқлик сарфи ўзгариши билан ўзгаради (Q=kh, бу ерда, k – пропорционаллик коэффициенти; H – тошиб ўтаётган суюқлик сатхи). Пьезометрик трубкадаги босим тирқиш олдидаги суюқлик сатхи ва зичлигига боғлиқ равишда ўзгаради ва шунинг учун у массавий сарфга ҳам боғлиқдир. Шундай қилиб, суюқликнинг гидростатик босими пъезометрик трубка ва дифманометр 3 ёрдамида ўлчанади.
Босимлар фарқи ўзгармас сарф ўлчагичлар
Бу ўлчов асбобларининг ишлаши сарф ўзгариши билан қалқовучни вертикал силжишига ва бунда халқасимон ўтиш кесим юзасини ўзгариши натижасида қалқовучдаги босимлар фарқи ўзгармас бўлиб қолишига асосланган. Ротаметрларнинг шкаласи бир текис деса бўлади ва улар ёрдамида кичик сарфлар ўлчанади. Улардаги босимнинг йўқолиши кичик ва у сарфга боғлиқ эмас.
Ротаметрдан ўтаётган суюқлик ёки газ сарфи ўзгариши (расм 67), қалқовучни халқасимон тирқиш юзасини (қалқовуч ва конус трубка деворлари орасидаги тирқиш юзаси) ўзгариши ҳисобига таъсир этаётган кучлар мувозанатлангунча силжитади ва қалқовуч сарфга мос холатда муаллақ туради. Қалқовуч холатига қараб сарф аниқланади.
Расм 67.
Ротаметр қалқовучига қарама-қарши йўналган кучлар таъсир этади. Тепадан пастга:
1. Оғирлик кучи Vп ρп g,
Бу ерда, Vп – қалқовуч хажми;
ρп – қалқовуч материали зичлиги;
g – эркин тушиш тезланиши.
2. Қалқовуч тепа юзасига оқим босими ҳосил қилаётган куч Р12 S.
Бу ерда, Р12 – қалқовуч тепа юзаси бирлигига оқимнинг ўртача босими;
S – қалқовуч юзаси.
Пастдан тепага ҳам қалқовучга икки куч таъсир этади:
Қалқовучнинг пастки юзасига оқим босими ҳосил қилаётган куч Р11 S;
Оқимнинг қалқовучга ишқаланиш кучи k Vкn Sб ;
Бу ерда, k-Рейнольдс сонига Re ва юзанинг ғадир-будирлик даражасига боғлиқ қаршилик коэффициенти;
Vк- ҳалқасимон каналда, қалқовуч ён сирти юзасини эгаллаган, оқимнинг ўртача тезлиги;
Sб- қалқовучнинг ён сирти юзаси;
n – оқим тезлиги қийматига боғлиқ даража кўрсаткичи.
Агар қуйидаги шарт бажарилса, қалқовуч мувозанатда бўлади:
Vп ρп g + Р12 S = k Vкn Sб + Р11 S ёки
Р11 - Р12 =
Агар сарфнинг ҳамма қийматларида Vк ўзгармаса (сарф ўзгариши билан халқасимон канал юзаси ўзгарса), унда, охирги тенгламанинг ўнг томон қисми ўзгармайди, яъни, Р11-Р12=const
Сарф тенгламаси
G = Sk м3/с;
G = Sk кг/с.
Илдиз остидаги катталиклар ўзгармаслигини ҳисобга олиб,
G=α Sk k
Сарф коэффициенти α ротаметрлар учун кўп катталикларга боғлиқ. Шунинг учун хар бир ротаметр алохида экспериментал градуировкаланади.
Ротаметрларнинг шкаласи тўғридан-тўғри шиша трубкага чизилган (РС-3; РС-5 и РС-7) турлари ишлаб чиқилган бўлиб, улар 0,6 МПа гача босимда ва нисбатан паст температураларда ишлатилиши мумкин.
Расм 68.
Ишлаб-чиқаришдаги ўлчашлар учун электр ёки пневматик сигнал ўзгартиргичли металл ротаметрлар ишлатилади (расм 68). Бу ротаметрлар 6,4 МПа босимга ҳисобланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |