Талабаларнинг билимини текшириш учун сўроқ ва топшириқлар:
XVII–XIX юзйилликларда Навоий асарлари ва “чиғатой туркийси” бўйича тузилган қандай луғатлар ва грамматик асарлар бор?
“Келурнома” луғати тўғрисида сўзлаб беринг.
Мирзо Меҳдихоннинг “Санглох” луғати тўғрисида сўзлаб беринг.
Фазлуллахоннинг “Луғат-и туркий” асари тўғрисида сўзлаб беринг.
“Китоб-и луғат-и атрокийа” тўғрисида сўзлаб беринг.
“Хамса бо ҳалли луғат” тўғрисида сўзлаб беринг.
Еттинчи мавзу: “ҲОЗИРГИ ТИЛШУНОСЛИКДА ТУРКИЙ ЁЗМА ЁДГОРЛИКЛАР БЎЙИЧА ЯРАТИЛАЁТГАН ЛУҒАТЛАР”
Таянч тушунчалар: ҳозирги замон луғатлари.
Дарсни олиб бориш йўллари: маъруза, савол-жавоб. Маъруза баён, таҳлил, чоғиштирма-типологик усулда олиб борилади.
Дарсдан кўзланган мақсад ва вазифалар: ҳозирги чоғда туркий ёзма ёдгорликлар бўйича тузилаётган луғатлар, уларнинг муҳим принциплари тўғрисида билим бериш.
Кўрсатма ва тарқатма материаллар: чоп эттирилган луғатлардан намуналар; топшириқ берилган варақлар; турли жадваллар,
Дарсда қўллаш мумкин бўлган техник ускуналар: компьютер, расмни деворга туширувчи мослама, катта бичимли телеэкран, турли дисклар.
Э ъ т и б о р қ а р а т и л а д и г а н м а с а л а л а р:
Ҳозирги зомон луғатчилиги ва унинг ўтмиш луғатчилигидан фарқли жиҳатлари.
Ёзма ёдгорликлар бўйича тузилган луғатлар. “Древнетюркский словарь” ва унинг тузилиш принциплари.
А.К. Боровковнинг “Лексика среднеазиатского тефсира XII–XIII вв.” асари.
Ҳозирги туркшуносликда ўтмишдан қолган ёзма ёдгорликларни чоп эттириш билан бир қаторда, уларда қўлланган сўзларни йиғиш, ёдгорликлар бўйича луғатлар тузишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу ишга XIX асрданоқ
киришилган эди. Ҳозирга келиб бу соҳа туркшуносликда катта ютуққа эришди.
Муҳим жиҳати, кунимизда яратилаётган луғатлар тузилиш принципига кўра эски луғатлар анъанасидан фарқ қилади. Булар, асосан, ҳозирги европа луғатчилиги ишлаб чиққан йўриққа таянади.
Яна бир белгиси, ушбу луғатлар изоҳли бўлиб, ёзма ёдгорликлардан олинган мисоллар транскрипцияда берилади. Транскрипция – ёдгорлик тилини, асарнинг фонетик хусусиятларини сақлаган ҳолда ҳозирги ёзувга ўгириш дегани. Ҳозирги туркшуносликда кенг ёйилган ҳамда мутахассисларга маъқул тушаётган транскрипция икки турли – кирилл ҳамда лотин алифболарига таянади. Тўғриси, сўнгги йилларда кириллдан кўра лотинни қўллаш кенг тус оляпти. Шунинг учун ҳам шу чоққача яратилган луғатларда икки хилидан ҳам фойдаланилган: ё униси, ё буниси. Баъзи ўринда кириллга асосланган транскрипцияда ҳам, товушга тенг келувчи белги йўқлигидан, лотинча белгиларни қўллаганлар.
Замонавий луғатларнинг барини ҳам илмий талабларга тўлиқ жавоб беради, дейиш қийин. Чунки орада ўқув луғатлари, қисқача луғатлар ёки транскрипцияда эмас, транслитерацияда берилганлари ҳам бор. Шунга қарамай, уларнинг ичида илмий жамоатчилик кенг эътироф этган, соф илмийлари оз эмас. Ушбу ўринда биз уларнинг бир нечтасини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |