Қосимжон содиқОВ


Алишер Навоийнинг “Сабъат абҳур” луғати



Download 112,58 Kb.
bet17/34
Sana06.03.2022
Hajmi112,58 Kb.
#484875
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34
Bog'liq
tarixij leksikografiya

Алишер Навоийнинг “Сабъат абҳур” луғати


“Сабъат абҳур” (“Етти денгиз”) Алишер Навоийнинг арабшунослик, хусусан, араб лексикографияси соҳасида яратган йирик ишидир. Луғатда классик араб тилидаги сўзлар араб тилида изоҳланади (қаранг: Ҳасанов 1981).


Навоий ҳаёти давомида, айниқса, йигитлик йиллари араб дунёсида, бутун мусулмон оламида шуҳрат топган машҳур арабча асарларни қунт билан ўқиб чиққан. Навоий бу асарларни ўқиб тушуниш жараёнида “Саҳоҳ” луғати, “Кашшоф”, “Қуръон тафсирлари”, ҳадис ва бошқа луғатлардан кенг фойдалангани аниқ.
Масалан, “Сабъат абҳур”нинг ذهﺐ луғат мақоласида 25 сўз ва иборага изоҳ берилган. Буларнинг изоҳлари “Саҳоҳ”, “Такмила” луғатлари, “Кашшоф” тафсири ва “Ғаройиб ал- ҳадис” луғатларидан олинган. Навоийни шоир ва адиб сифатида қизиқтирган девон, мақом, тарихий асарлар, грамматикага оид
рисолалар, Қуръон ва ҳадислардаги сўзларнинг маънолари тушуниш учун зарур бўлган луғатлар ва тафсирни танлаган.
Навоий турли вақт ва шароитда луғатнинг у ёки бу ерида жойлашган сўзларни йиғиб, маъносини машҳур луғатларга таянган ҳолда изоҳлаб юрган, кейинчалик у луғат тузишга киришган.
Муаллиф ўз луғатининг илмийлигини таъминлаш учун энг ишончли етти китобни сайлаб олган. Булар Жавҳарийнинг “Саҳоҳ” изоҳли луғати; Соғонийнинг “Такмила” луғати; Маҳмуд Замахшарийнинг “Кашшоф” тавсири; Ибн Ҳожибнинг грамматикага оид “Муфассал” иккита муқаддима ва шарҳлари; Ғаройиб ал-ҳадис – ҳадис сўзларига тузилган луғатлар; Турли муаллифларнинг луғатлари, девон, рисола ва бошқа асарларнинг шарҳлари. Булар шартли равишда бир китоб саналиб, “Завойид” номи билан аталган (Ҳасанов 1981,64–65).
Навоийнинг ушбу луғати муайян тизим асосида тузилган бўлиб, алифбо тартиби бўйича йигирма саккиз бобдан иборат. Бобларда сўз ўзагининг охирги ҳарфига эътибор берилади. Ҳар бир боб йигирма саккиз фаслли бўлиб, фаслларда сўз ўзагининг биринчи ҳарфига эътибор берилади. Кимки, бирор сўзни луғатдан топмоқчи бўлса, аввал бобни, сўнг фаслни, ўртадаги ҳарфларнинг тартиби бўйича фасл таркибидан топади. Яъни, бирор сўзни луғатдан топиш учун аввал сўз ўзагининг охирги ҳарфига кўра бобини, сўнг биринчи ҳарфига кўра фаслини топиб, ўрта ҳарфига таянувчи ички фаслдан қидирган сўзимини топамиз. Айтайлик, مجاليس сўзини луғатдан топиш учун бу сўзнинг ўзаги جلس нинг охирги ҳарфига кўра луғатнинг “س боби”ни, биринчи ҳарфидан эса “ج фасли”ни, ўрта ҳарфи ل га кўра مجاليس сўзининг ўзаги جلس ни “ج фасли” ичидан топамиз. Бизга керак бўлган مجاليس сўзининг изоҳи جلس луғат мақоласида бўлади.
“Сабъат абҳур” ўз ичига 8609 луғат мақалани олган (Ҳасанов 1981,85-86). Луғатга кирган деярли ҳамма исмлар изоҳланганда уларнинг муаннас ёки музаккар, бирлик, кўплик,
баъзан иккилик формалари албатта кўрсатилади. Сўзларнинг грамматик формаларини кўрсатиш билан бирга, навоий луғатининг “Саҳоҳ”дан фойдаланилган қисмида сўзларнинг таркибидаги товуш ўзгаришларини грамматик қоидалар билан асослаб ўтади. Аммо кўп ўринда Навоий “Саҳоҳ”да бор грамматик қоида ва тушунтиришларни қайтариб ўтирмайди, уларни тушириб қолдиради.
Луғатда кўп сўзларнинг этимологияси тўғрисида ҳам маълумот берилади. Бу маълумотлар “Саҳоҳ”, “Такмила” ва “Кашшоф”дан олинган.
Луғатда жой отлари, тоғ, дарё отлари ҳам берилади. Жумладан, جبﺐ луғат мақоласидаги географик отларни кўриб чиқайлик (қаранг: Ҳасанов 1981,88):
الجباجﺐ – Макка тоғлари ёки йўллари. جبان - Аҳвоздаги бир қишлоқ.
الجﺐ - Наҳравондаги бир қишлоқ. جﺐ - Барбар шаҳарларидан бири.
عميرة جبة - Миср Фустодидаги бир мавзе номи. ب الكد جﺐ - Ҳалабдаги бир қишлоқ.
الجﺐ دير - Мосул шарқидаги бир дайр. جبيﺐ - Мавзе, жой номи.
الجبابات - Зуҳор ёнидаги бир жой номи.
Луғатдан ўсимлик отлари, ҳайвон номлари ва бирор соҳага (адабиётшунослик ва тилшуносликка, тиб соҳасига) тегишли атамалар ҳам ўрин олган.
Сўзларнинг маъноларини тасдиқлаш учун Қуръон оятлари, ҳадислардан олинган мисоллар кўп.
“Сабъат абҳур” Алишер Навоийнинг араб тилини ўрганиш йўлида узоқ йиллар тўплаган материаллари асосида яратилган луғатдир. Бу нарса бошдан Навоийнинг режасига кирмагани учунми, Навоий асарлари сирасида қайд этилмай қолган кўринади. Замондошларининг бу ҳақда ҳеч гап айтмаганлиги ҳам шундан бўлиши керак. Луғат ўзининг тузилиши, илмийлиги ва амалий аҳамиятига кўра араб лексикографияси тарихида
яратилган “Саҳоҳ”, “Такмила” луғатларига тенглашади. Навоий ушбу луғатни яратишда араб лексикографлари қўллаган анъаналарнинг энг сараларига эргашди. Бу борада ўзи ҳам улардан қолишмаслигини исботлаб берди.



Download 112,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish