čorpa дерлар. Сарт эса барчисини xuk ва gurāz дейди.
Қушларга келганда, булар ичида аниқ ва машҳури ilbäsän ördäk бўлиб, бу овланадиган ўрдак, дегани. Ҳозирги ўзбекчада илвасин, илвасингина сўзлари ҳам ишлатилади. Навоий сўзида давом этади: сарт эл ilbäsün нинг ўзини билмайди. Турк ўрдакнинг эркагини – sona, тишисини borčïn дейди. Сарт буларга ҳам от қўймасдан, нар ва мода иккаласини murğābi деб атайди. Ўрдакнинг хилларини яхши биладиган қушчилар қошида, масалан, čörkä, erkä, suqsur, almabaš, čaqïrqanat, temürqanat, alalağa, alapökä, bağčal ва бу йўсинлиғ от билан айтайдиларки, улар етмиш хилга боради, сарт эса барчасини фақат murğābi дейди. Агар бир-биридан ажратмоқчи бўлса, туркча атайди.
Яна дашт қушларидан toğdaq, toğdarï, čağruq, qïlquyruğ, qulapurğa, yapalağ, quladu, lägläk, čaylaq, qaraquš, telbäquš, čïqčïğ дек қушларнинг отлари йўқдир, кўпини туркча айтурлар. Тоғ ва тузда čïlğa, soqmağ, döš, arğadal, qïrešmä, burtağ-u segritmä, sïrt, učma, ešmä, ïlat, qïralaŋ, toqay, köl, köyläk, saŋ, sayaŋ, čaqïl, say, šortaŋ дек нималарнинг кўпига от тайин қилмайдилар.
Жониворларнинг довушидан бир отнинг кишнамаги[kišnamäk]га šiha деб от қўйибдилар. Туянинг бўзламоғига[bozlamaq]ю сигирнинг мунграмаги[müŋrämäk]га ва эшакнинг инграмоғига[ïŋramaq]ю итнинг тегишмаги[tegišmäk]га ва увламоғи[uwlamaq]га форсчада сўз йўқдир.
Яна отнинг tabučaq, arğumaq, yäkä, yabu, tatu йўсинлиқ хилларининг барини фақат туркча айтурлар. Отнинг ёшини ҳам кўпрагини туркча айтадилар. Ёлғиз қулунни kurra дерлар, бошқаларини: tay, ğonan, donan, tulan, čïrğa, lanğa сингариларни сўзга чечанлари туркча айтадилар, кўпчилиги буни ҳам билмаслар.
От эгарини гарчи zin десалар ҳам, кўп жабдуқларини, мисли
jibilgir, hana, toqum, jazlïğ, olaŋ, qom, olarčağ, ğanjuğa, jïlbur,
qušqun, qantar, tüfäk, toqa йўсинлиғ туркча айтурлар. Қамчини tāzyāna десалар ҳам, аммо büldürgä сини ва čupčurğa сини туркча айтадилар.
Яна jibä, jäwšän, köhä, qanğalduruq, qarbïčï, kečim, aha
сингари уруш асбобини ҳам туркча айтадилар.
Маълум кийимлардан, мисли dastār, qalpaq, navrozî, toppï, šïrdağ, däkälä, yeläk, yağlïg, terlik, qur сингари нарсаларнинг барини туркча айтадилар.
Егуликлардан гарчи қўй аъзоларидан баъзисига от қўйган бўлсалар ҳам, аммо arqa, ašuğluğ ilik ни ва yan söŋäk, qaburğa, ilik, orta ilik ва boğuzlağu ни туркча айтадилар. Яна баъзи емаклардан qaymağ, qatlama, bulamağ, qurut, ulaba, mantu, quymağ, ürkämäč ни ҳам туркча айтадилар. Qïmïz, suzma, baxsum, boza ни ҳам туркча айтадилар. Яна tutmač, umač, kümäč, talğan ни ҳам туркча айтадилар. Бу хил майда нарсалар жуда кўп топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |