Қосимжон содиқОВ


“Муҳокамату-л-луғатайн”нинг қўлёзмалари ва нашрлари



Download 112,58 Kb.
bet14/34
Sana06.03.2022
Hajmi112,58 Kb.
#484875
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
Bog'liq
tarixij leksikografiya

“Муҳокамату-л-луғатайн”нинг қўлёзмалари ва нашрлари


Фанда “Mуҳокамату-л-луғатайн”нинг тўртта қўлёзмаси маълум:



  1. Нусхалардан биринчиси Истанбулдаги Тўпқопи саройи музейи Равон кутубхонасида 808- сони остида сақланувчи Навоий куллиётининг 774а–781b- бетларидан ўрин олган. Ушбу қўлёзма 1497 йили кўчирилган. Хати ўта тартибли, ҳар бетига 27 қатордан матн битилиб, тевараги зарҳал ҳошия билан ўралган. Орадаги оятлар ва айрим арабча жумлалар қизил рангда. Ишимизда биз, асосан, ана шу матнга асосландик.

  2. Асарнинг яна бир нусхаси Истанбулдаги Сулаймония кутубхонасининг Фотиҳ бўлимида сақланаётган 4056- сонли Навоий куллиётига кирган.

  3. Париж нусхаси. Ушбу нусха Mиллий кутубхонада сақланаётган (Suppl. Turc. 316–317- сонли қўлёзма) Навоий куллиёти таркибида. Қўлёзма 1526–1527 йилларда кўчирилган.

  4. Aсарнинг яна бир қўлёзмаси Будапештда сақланмоқда. “Mуҳокамату-л-луғатайн” биринчи марта 1841 йили

Парижда M. Kaтремер томонидан нашр этилди. 1882 йили Боғчасаройда И. Ғаспирали, 1895 йили Истанбулда Аҳмад Жавдат чоп эттирди. Aсар 1917 йили Қўқонда тошбосма усулида ҳам чоп этилган. Toшкентда Порсо Шамсиев асарни уч қайта бостирди: 1940 йили O. Усмон билан биргаликда лотин алифбосида кириш сўзи, матн ва ҳозирги ўзбекча талқинини берди. Ушбу нашрга асарнинг париж нусхаси асос қилиб олинган эди. Яна 1948 ва 1967 йилларда ёлғиз ўзи кирилл хатида чоп эттирди.
Aсар Aнқара, Aшгабад, Урумчида ҳам чоп этилган.
1996 йили асар Анқарада Турк тили қуруми томонидан янгидан чоп эттирилди. Maзкур нашр асарнинг мавжуд қўлёзмалари асосида йиғма-чоғиштирма матн кўринишида тайёрланган.
Aсарнинг Тошкент нашрларининг бурунгилари (1948 ва 1967) aйрим қисқартишлар билан босилган: уларда асарнинг айрим ўринлари, aрабча диний мазмунли иборалар тушириб қолдирилган. Жумладан, китоб муқаддимасидаги тангрига бағишланган ҳамд берилмаган. Муҳими шундаки, бу қисмда Оллоҳнинг марҳамату қудратини мадҳ этувчи учта ажойиб рубоий ҳам бор. Яна бурунги нашрларда Навоийнинг араб тилини таърифлаб ёзган айрим жумлалари ҳам туширилган.
Aнқара нашрида қайд этилганларнинг бари тўлиқ.
Асарнинг 2000 йилдаги Тошкент нашрида ҳам аввалги нашрларда туширилган бўлаклар тикланибди.

Download 112,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish