Биоген аминларнинг зарарсизланиши - Биоген аминларнинг зарарсизланиши оксидланувчи дезаминланиш йўли билан моноаминооксидаза (МАО) ва диаминооксидаза (ДАО) иштирокида боради ва альдегид ҳамда аммиак хосил бўлади.
- МАО - коферменти ФАД, митохондрия ташқи мембранасида жойлашган, бирламчи, иккиламчи ва учламчи аминларнинг зарарсизланишида қатнашади.
- ДАО – коферменти пиридоксальфосфат, цитоплазмада жойлашган, гистамин, путресцин, кадаверин ва қисман алифатик аминлар зарарсизланишида қатнашади.
Биоген аминларнинг зарарсизланиши - R-CH2-NH2 + ФАД → R-CH=NH + ФАДН2
- R-CH=NH + H2O → R-COH + NH3
- R-COH + 1/2O2 → R-COOH
- Ҳосил бўлган альдегидлар альдегиддегидрогеназа иштирокида органик кислоталаргача оксидланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |