Оқсил алмашинувининг умумий йўллари


Jadval Одамнинг алмашинмайдиган аминокислоталарга бўлган кундалик эҳтиёжи (г)



Download 147,5 Kb.
bet5/5
Sana03.03.2022
Hajmi147,5 Kb.
#479924
1   2   3   4   5
Bog'liq
3- mavzu

Jadval

  • Одамнинг алмашинмайдиган аминокислоталарга бўлган кундалик эҳтиёжи (г)





    Аминокислоталар



    Бир кунлик минимум



    Бир кунга тавсия килинадиган микдор

    Триптофан

    0,25

    0,5

    Фенилаланин

    1,10

    2,2

    Лизин

    0,80

    1,6

    Треонин

    0,50

    1,0

    Валин

    0,80

    1,6

    Метионин

    1,10

    2,2

    Лейцин

    1,10

    2,2

    Изолейцин

    0,70

    1,4

    Одамнинг алмашинмайдиган аминокислоталарга бўлган кундалик эҳтиёжи (г)

    Овкатда алмашинмайдиган аминокислоталар синтези учун кўшимча азот
    манбаи (глицин) етарли микдорда бўлиши керак. Баъзи бошка ҳайвонларда ҳам алмашинмайдиган аминокислоталарга талаб фарклидир. Масалан, жўжалар учун глицин ва аргинин ҳам зарур аминокислота эканлиги аникланган. Аминокислоталарнинг биологик қиммати ҳакида сўзланганда уларнинг оптик изомерлиги ҳам назарга олиниши керак. Аминокислоталарнинг синтетик-рацеми изомерлари ишлатилганда Роуз уларнинг микдори икки марта кўпайтирилишини тавсия этади, чунки рацемат таркибида факат чап изомергина фаол ҳисобланади. Роуз ўз тажрибаларида куйидаги аминокислоталарнинг факат табиий изомерлари: валин, лейцин, изолейцин, лизин ва треонин ўсишни тезлатишини кўрсатди. Лекин, гистидин, триптофан, фенилаланин ва метиониннинг ҳар иккала изомери ҳам бу маънода фаол эканлиги аникланди.
    Юқорида келтирилган мулоҳазалардан сўнг яна одам учун оксил минимуми масаласига кайтилса, овкат билан аралаш оксиллар кабул килинганда бу микдор 70—75 г га тенг деб ҳисоблаш мумкин. Лекин одамларнинг овқатланишида оксиллар микдори минимумларга тенг бўлмай, балки оптимал , яъни уларнинг соғлиғи ва кундалик сарфини хавфсиз чегарада таъминлайдиган микдорда бўлиши керак. Бу микдор ўртача оғирликдаги, жисмоний ва аклий меҳнат билан шуғулланувчи одамлар учун 100 г, иссик иклимда эса 120 г дан кам бўлмаслиги керак.
    Ошкозон-ичак йўлидаги гидролитик парчаланиш тур спецификлигига эга бўлган ҳар хил манбадан келиб чиккан, бошка тур учун мувофик келмайдиган оксил молекуласини ҳамма ҳайвон турлари учун бир хил бетараф блокларга — аминокислоталарга айлантиради. Энди бу материалдан ҳар бир тўкима ўзига хос оксил молекуласини ярата олади.
    Агар парчаланмаган оксил бевосита конга киритилса, организм унга каттик реакцияанафилактик шок шаклида жавоб беради, чунки бир турнинг оксили иккинчи тур учун ёт, у билан келишмайди. Организмларнинг ҳар бир тури, ҳар бир орган ва ҳар бир тўкима ўзига хос оксилга эга.
    Ошқозон,ичак йўлида турли оқсиллар ҳазмланар экан, уларнингтур ва тўқима спецификлиги йўкоЛиб, бу маънода индиферент (фарқсиз) материаламинокислоталар ҳосил бўлади. Демак, организм учун овқатдаги оқсил аминокислоталар манбаи сифатидагина керак. Биз юкорида кўрганимиздек, организмнинг оксилга бўлган эҳтиёжини
    оксил гидролизати ёки аминокислоталарнинг тегишли аралашмалари билан ҳам таъмин қилиш мумкин.
    ОҚСИЛЛАРНИНГ ОШҚОЗОН-ИЧАҚ ЙЎЛИДА ҲАЗМЛАНИШИ
    Оғиз бўшлиғидан оксиллар химиявий ўзгаришларга учрамай, майдаланган,
    сўлак билан ^ўлланган овқат луқмаси ҳолида ошқозонга тушади, ошқозонда
    оқсилларнинг ҳазмланиши унинг шираси таркибидаги ферментп е п с и н ва л о р и д к и с л о т а таъсирига боғлиқ. Бир кеча-кундузда ошкозондан
    2—3 л шира ажралади. Унинг таркиби ҳам сўлак каби 99 % сувдан иборат. Қурук
    моддалардан муцин номли шилимшиқ гликопротеид, пепсин ферменти, тахминан
    0,5 % микдорда хлорид кислота бор.
    Кучли хлорид кислота ошқозонга тушган оқсил моддаларни шишириб, фермент
    таъсири учун қулай шароит туғдиради. Натижада гидролитик парчаланиш
    тезлашади. Бундан ташқари, кислотали шароитда п е п с и н о г е н шаклида бўлган
    фермент фаолланиб, п е п с и н г а ўтади.
    Ошқозон шираси меъда деворининг шилимшик пардасида жойлашган икки хил
    ҳужайралар — унинг пилорик (кириш) қисмидаги а с о с и й ҳ у ж а й р а л а р ,
    марказий ва бошқа кисмларидаги а с о с и й ҳамда ч е г а р а в и й ҳужайраларда
    ишлаб чикарилади.
    Овқат билан ошқозонга тушган оксиллар унинг пилорик қисми шилимшиқ
    пардасида г а с т р и н номли гормон ишлаб чикарилишини стимуллайдилар.
    Гастрин ошқозон шираси ажралишини қўзғатади. Аминокислота гистамин ҳам шу
    сингари таъсйрга эга, лекин гастрин организмнинг ўзида ишланиб, қон орқали
    таъсир этади. Бу моддаларнинг ҳар иккаласи ҳам хлорид кислотанинг ажралишини кучайтиради. Ошқозоннинг деярли нейтрал моддалардан концентрацияси
    тахминан 0,5 % кучли минерал кислота ишлаб чиқариши анча эътиборга сазовор
    ҳодисадир. Хлорид кислота ҳосил қилишда ошқозон шилимшиқ пардасининг
    ҳужайралари рН ни қондаги 7,4 дан 1—2 гача тушириш қобилиятига эга. Бу
    ҳодисанинг механизми тўла аниқланган бўлмаса ҳам, уни электрохимиявий
    жараён деб ҳисоблаш мумкин. Кислота таркибидаги хлорид иони қондаги
    хлориддан келиб чиқади деб ҳисоблаш қийин эмас. Аммо анча баланд водород
    ионлари концентрациясининг манбаи ҳақида аниқ бир тушунча йўқ. HCI ишлаб
    чикарилишида ошқозон шилимшиқ пардасидаги асосий жараён сувнинг парчаланиши: НгО-^Н^ + ОН- деб фараз этилади. Ҳосил бўлган Н + меъда бўшлиғига
    ажратилади, ОН“ эса С 0 2 билан нейтралланади ва конга ўтади деб ҳисобланади.
    Хлорид кислотанинг синтезланиши энергия талаб қиладиган реакция. Бу
    реакцияда АТФ нинг иштирок этиши, ундан гистамин таъсирида ц АМФ нинг ҳосил
    бўлиши тасдиқланган. HCl нинг синтезланишида цАМФ томонидан протеинкиназанинг фаолланиши ва унинг таъсирида СО2 ва Н20 дан карбонат кислота синтез
    килувчи карбоангидразинининг стимулланиши ҳал қилувчи роль ўйнаса керак. Бу
    реакциялар қуйидаги умумий формула билан ифодаланади:
    NaCl + H2CO;j-^NaHCO;i + H C l (секреция қилинади)
    Ошқозоннинг шилимшиқ пардасида сутни ивитиш қобилиятига эга бўлган
    х и м о з и н номли яна бошқа бир протеолитик фермент ишлаб чиқарилади, деб ҳисобланади. Бу фермент таъсирида сут таркибидаги казеиноген казеинга
    айланади. У эса кальций тузлари таъсирида чўкади. Пепсин ва бошқа протеолитик ферментларнинг препаратлари фақат оқсилларни гидролитик парчалаш эмас, балки сутни ивитиш хоссасига ҳам эга. Пепсин ҳам химозин каби, сутни ивитиш қобилиятига эга, аммо унинг таъсири анча кучсиз. Химозин фақат ёш ҳайвонлар ва ёш болалар ошқозонидагина кўп микдорда бўлади.
    Download 147,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish