Ҳамма босқич вазифаларини кўриб чиқамиз.
Амалий босқич (Application, Прикладный уровень) ёки иловалар босқичи, у қуйидаги хизматларни амалга оширади : фойдаланувчининг иловасини шахсан тасдиқлайди, масалан, файллар узатишнинг дастурий воситалари ахборот базасига эга бўлиш, электрон почта воситалари, серверда қайд қилиш хизмати. Бу босқич қолган 6 та босқични бошқаради.
Презитентация босқичи(Presentation, Презентативий уровень) ахборотни таништириш босқичи, бу босқичда ахборотни аниқланади ва ахборот форматини кўриниш синтаксисини тармоққа қулай равишда ўзгартиради, яъни таржимон вазифасини бажаради. Шу ерда ахборот шифрланади ва дешифрланади, лозим бўлган тақдирда уларни зичлаштиради.
Алоқа ўтказиш вақтини бошқариш босқичи (Session, Сеансовый уровень) алоқа ўтказиш вақтини бошқаради(яъни алоқани ўрнатади, тасдиқлайди ва тамомлайди). Бу босқичда абонентларни мантиқий номларини таниш, уларга эга бўлиш ҳуқуқини назорат қилиш вазифалари ҳам бажарилади.
Транспорт босқичи (Транспорт, Транспорт) пакетни хатосиз ва йўқотмасдан, керакли кетма-кетликда етказиб беришни амалга оширади. Шу ерда яна узатилаётган узатилаётган ахборотларни пакетга жойлаш учун блокларга тақсимланади ва қабул қилинган ахборотларни қайта тикланади.
Тармоқ босқичи (Network, Сетевой уровень) бу босқич пакетларни манзиллаш, мантиқий номларни жисмоний тармоқ манзилига ўзгартириш, тескарига ҳам ва шунингдек пакетни керакли абонентга жўнатиш йўналишини танлашга (агарда тармоқда бир нечта абонент бўлса) жавобгар.
Канал босқичи ёки узатиш йўлини бошқариш босқичи (data link), бу босқич стандард кўришдаги пакет тузишга ва бошлаш ҳамда тамом бўлишни бошқариш майдонини пакет таркибига жойлашишига жавобгардир. Шу ерда яна тармоққа эга бўлишни узатишдаги хатоликлар аниқланади ва яна қабул қилиш қурилмасига хато узатилган пакетларни қайтатдан узатишни бошқариш амалга оширилади.
Жисмоний босқич (Psical, Физический уровень) – бу моделни энг қуйи босқичи бўлиб, узатилаётган ахборотни сигнал катталигига кодлаштиради, узатиш муҳитига қабул қилишни ва тескари кодлашни амалга оширишга жавоб беради. Шу ерда яна уланиш мосламаларига, раземларга, электр бўйича мослаштириш ва ерга уланиш ҳамда тўсиқлардан ҳимоя қилиш ва ҳоказоларга талаблар аниқланади.
Моделни қуйи икки босқичнинг (1 ва 2) вазифасини одатда қурилмалар бажаради (2-босқич вазифасини бир қисмини тармоқ адаптерининг дастурий драйвери бажаради). Айнан шу босқичларда тармоқ топологияси, узатиш тезлиги, ахборот алмашишни бошқариш усули ва пакет формати (ўлчами), тармоқ турига тўғри тааллуқли кўрсакичлар аниқланади (Ethernet, Token-Ring, FDDI). Юқори босқичлар тўғридан-тўғри бирор аниқ қурилма билан ишламайди, ваҳолангки 3,4 ва 5 босқичлар қурилма хусусиятларини ҳисобга олишлари мумкин. 6 ва 7 босқичлар умуман қурилмаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Тармоқ қурилмаларидан бирини бошқа бирорта қурилма билан ўзгартирганда ҳам улар буни ҳеч вақт сезмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |