Орзу қил, фикрла, ярат


Европанинг биринчи рақамли молиявий маслаҳатчиси Бодо Шефернинг маслаҳатлари



Download 0,55 Mb.
bet7/7
Sana05.02.2020
Hajmi0,55 Mb.
#38849
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OK

Европанинг биринчи рақамли молиявий маслаҳатчиси Бодо Шефернинг маслаҳатлари


Бодо Шефер – Европада тан олинган молиявий маслаҳатчи, ёзувчи ва бизнесмен. У тайм-менеджмент ва молия бошқаруви соҳасида етук мутахассис бўлиб, ўзининг бу хислатлари учун “Молия Моцарти” деган ном олган.

Бодо Шефер ўттиз ёшидаёқ катта бойликка эришиб, фақат фоизлар ҳисобига яшаш имкониятига эга бўлган. Унинг китоблари ва аудиотасмалари кўпчиликнинг молиявий ҳаётига янги бўёқлар олиб кириб, улкан ютуқларга замин бўлиб хизмат қилди. У ҳанузгача дунёнинг турли мамлакатларида семинарлар ўтказади.

Қуйида машҳур бизнесменнинг дунёқараши, иқтисодий ҳаётга муносабати акс этган гўзал сўзлари келтирилади.

1. Омадга яхшилаб назар солсангиз, у шунчаки оғир меҳнат ва жиддий тайёргарлик натижаси бўлиб чиқади.



2. Агар сиз бирор нима қилишни режалаштириб, бу ишни 72 соат ичида бажармасангиз, демак, 85 фоиз эҳтимол билан буни ҳеч қачон амалга оширмайсиз.

3. Иш қилаётган одам омадни кутади. Шунчаки “синаб” кўрган одам эса унга бирор нарса халақит беришини кутади. Ярим ҳаракат ярим натижа эмас, ноль натижа беради.



4. Куни билан ишлайдиган одам пул ишлаб топишга вақт топа олмайди.

5. Энг катта иқтидор ўз ҳаракатларинг учун туртки топа олишингдадир.



6. Молиявий муваффақият молиявий чекловлар ва ҳаражатларни режалаштиришсиз келмайди. Молиявий мустақилликка молиявий чекловлар орқали эришилади.

7. Яхши ҳаракатсиз тургандан кўра, ёмон бошлаш яхшироқдир.



8. Ўз соғлиғингизни ўйланг. Яхши соғлиқсиз омад имконсиздир. Соғлиқсиз бойлик қувонч келтирмайди.

9. Жойингда турганингни оқлаш учун ёруғлик тезлигида баҳона топгандан кўра мақсад сари тошбақа тезлигида борган маъқул.



10. Севимли машғулотингизни олинг-да, унинг асосига карьерангизни қуринг.

11. Яхши пул топиш учун яхши билимлар керак. Доими ўқишга, ўрганишга, дунёқарашингизни кенгайтиришга ҳаракат қилинг. Тентакларга фақат казинода омад кулиб боқади, у ҳам бўлса ҳар доим эмас.



12. Бойлик сиз казино, ресторан, курорт ёки магазинда сарфлагангиз маблағ эмас. Бойлик сиз асраб қўйгангиз маблағдир.

13. Тентакларга фақат бир марта омад кулиб боқади, ақллиларга эса ҳар доим.



14. Сиз барча воқеалар учун жавобгар эмассиз. Аммо сиз воқеаларга бўлган муносабатингиз ва талқинларингиз учун жавобгарсиз.

15. Ўтириб омадни кутиш, спортчи уйда ўтириб, телевизор орқали Олимпия ўйинларини кўриб, у ерда олтин медаль олишни кутгани каби аҳмоқона ишдир.



16. Пулларга қанақа мазмун ва қадр берсак, улар ана шунгагина эга бўлади.

17. Пуллар ўз-ўзидан ҳеч кимни бахтли ёки бахтсиз қилмайди. Улар яхши ёки ёмон эмас. Бахтли одам пул билан бахтлироқ бўлади. Ҳамма нарсадан муаммо қидирувчи пессимист пул билан бирга янги муаммолар ишлаб топади. Пуллар эгасининг характерини кўрсатади. Улар йириклаштирувчи ойна мисолидир.



18. Ҳеч ким кўп пул топгани учунгина бой бўлиб қолмайди. Сиз ишлашга муҳтож бўлмай, киритган капиталингиз келтираётган пулларга яшай олсангизгина бойсиз; пуллар сизга ишлаши керак.

19. Принципиал жиҳат: сиз эга бўлмоқчи бўлган касбга эга бўлмаган одамнинг сўзларини тингламанг.



20. Жавобгарликсиз яшаш кучсиз қурбон даражасига тушиб кетиш деганидир. Бу сиз учун бошқалар ёзган қоидаларга биноан яшаш демакдир.

21. Кўпчилик одамлар бир йил давомида бажара олиши мумкин бўлган ишга ортиқча баҳо бериб юборгани ҳолда, ўн йил давомида бажара олиши мумкин бўлган ишга етарлича баҳо бера олмайдилар.



22. Биз гулларни кўрамиз, аммо тиканни кўрмаймиз. Биз омадни кўрамиз, унга тайёргарликни эмас. Биз бировларнинг омадсизликларини кўрмаймиз. Биз “омадлилар” ўз омадига нечоғли тиришқоқлик билан тайёрланишини кўрсак, ҳайратда қоламиз.

23. Сизга ўзингизни муносиб кўрганингиз маошни тўлашмаяптими? Йўқ, сиз шу пуллар эвазига ишлаяпсиз, демак бу – сизнинг асл нархингиз. Агар бу маъқул келмаса – ишни, турмуш тарзини, ўзингизни ўзгартиринг.
Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish