Даъвогар: Фарғона вилоят Данғара тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “ABDUSAMAD XAYDAROV” фермер хўжалиги манфатини кўзлаб
х/р 20208000604469555001
Агробанк Данғара филиали МФО: 00510
ИНН: 206132142
Жавобгар: Фарғона вилоят Молия бошқармаси
Фарғона шаҳар Фаробий кўчаси 68-уй
ДАЪВО АРИЗАСИ (Насос агрегати томонидан сарфланган электр энергияси харажатлари 23 039 364 сўм, 17840 сўм алоқа харажатини ундириш хақида)
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2018 йил 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3574-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 320-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда пахта ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси қиймати қоплаш учун давлат бюджетидан субъсидия ажратиш тартиб белгилаб қўйилган бўлсада Данғара тумани молия бўлими томонидан мазкур қарорлар талаблари бажарилмаслиги натижасида фермер хўжаликлари манфаатларига зарар етказилган. Ҳусусан, Данғара туманидаги “ABDUSAMAD XAYDAROV” фермер хўжалиги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Данғара туман кенгашига 18.10.2019 йилдаги № 21-сонли хат билан мурожаат қилиб туман молия бўлими фермер хўжалигининг ер майдонларини суғориш учун ўрнатилган насос агрегати томонидан 2018 йилда якуни ҳамда 2019 йилнинг 9 ойи давомида 33 355 068 сўм сарфланган электр энергияси учун ҳисобланган маблағ қоплаб бермаётганлигини билдирган. Ушбу холат юзасидан низони ўзаро музокара ўтказиш орқали хал қилиш мақсадида фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб туман молия бўлимига 22.10.2019 йил куни №301-сонли талабнома киритилганда Молия бўлими 2018 ва 2019 йилларда туман ишчи гуруҳи томонида тузилган далолатнома ва белгиланган лимит асосида фермер хўжалигига барча харажатлар қоплаб берилганлигини, лимитдан ортиқ сарфланган харажатлар фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланишини 30.10.2019 йилдаги № Кл/01.8/363-сонли жавоб хати билан маълум қилди, лекин тузилган далолатномалар ҳамда бошқа хужжатлар ўрганиб чиқилганида “ABDUSAMAD XAYDAROV” фермер хўжалигининг насос агрегатлари томонидан сарфлангар электр энергияси учун лимитларни белгилашда ҳамда харажатларни қоплашда Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори талаблари бажарилмаганлиги маълум бўлди. Ҳусусан, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги 320-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси учун қоплаб бериладиган маблағлар туман ишчи гуруҳи томонидан тузилган далолатномага асосан ҳисобланиши кўрсатиб қўйилган бўлиб, данғара туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ далолатномасида ғалла 10, пахта 7 маротабадан суғорилиши белгиланган, лекин туман молия бўлими томонидан таёрланиб бир қатор ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумотномада ғалла 7, пахта 4 мартадан суғорилиши белгилангани натижасида фермер хўжалигининг насос агрегати учун ажратилиши керак бўлган лимит 7 млн 499 минг 700 сўмга кам ҳисобланган. (Хақиқатда 21 004 700 сўм лимит ажратилиши зарур бўлсада молия бўлими томонидан 13505 сўм лимит ажратилган.)
Бундан ташқари Низомнинг 22-бандида “Туман электр тармоқлари ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган далолатномаларда ва счёт-фактураларда кўрсатилган маблағлар туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари томонидан фермер хўжаликларининг шахсий ғазна ҳисоб варақлари орқали харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус ҳисоб рақамларига (23410) ўтказиб берилади.
Бунда, истеъмолчиларнинг насос агрегатлар ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қиймати бўйича ҳисобот ойидаги якуний ҳисоб-китоблар ва келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, шартномада белгиланган энергия истеъмоли қиймати 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида тўловлар ҳисобот ойининг якунига қадар амалга оширилади.” 23-бандида эса “Истеъмолчилар томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмларга нисбатан электр энергияси кам истеъмол қилинганда тўланган аванс маблағлари қайтарилмайди, келгуси ойда истеъмол қилинадиган электр энергия қийматини қоплаш учун ҳисоб-китобларда акс эттирилади.” Деб белгилаб қўйилган бўлсада жавобгарнинг Данғара туманидаги молия бўлими томонидан фермер хўжалигининг насос агрегатларини 2018 йил якуни бўйича 15 558 964 сўм харажатларини қопламаган бўлса, 2019 йилнинг ўткан 10 ойи давомида тўланиши лозим бўлган 21 004 700 сўмдан 12 551 300 сўм тўлов амалга оширилиб қолган 8 453 400 сўм тўлов амалга оширилмаган. Ҳаммаси бўлиб 23 039 364 сўмлик пахта-ғалла учун сарфланган харажатлари қоплаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш мумкинлиги. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга кўра ИПК.нинг 3-моддасига асосан:
СЎРАЙМАН:
Даъвогар Данғара туманидаги “ABDUSAMAD XAYDAROV” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар Данғара туман Молия бўлимидан насос агрегати томонидан сарфланадиган электр энергияси учун ҳисобланган 23 039 364 сўмни қоплаб бериш ва 17 840 сўм алоқа харажатини ундиришингизни.
Илова: 1. Даъво ариза ҳисоб китоби
2. Алоқа хати
3. Талабнома
4. Молия бўлимининг жавоб хати.
5. Туман ишчи гуруҳи томонидан тузилган далолатнома нусхаси.
6. Далолатномалар
7. Электр таъминоти корхонаси билан 2018-2019 йиллар учун тузилган солиштирма далолатномалар
8. Даъвогар шахснинг паспорт нусхаси.
9. Гувохнома нусхаси.
10. Даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи почта квитанцияси.
11. Почта харажатлари тўланганлиги тўғрисида хужжат.
Данғара тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш раиси: А.Қўзиев