2. Орол денгизини сақлаш тўғрисида қабул қилинган асосий ҳужжатлар
Орол денгизи бўйи ҳудудларини ривожлантириш стратегияси ҳали Иттифоқ тарқалмаган пайтларда ишлаб чиқилган бўлиб, у унча мураккаб эмас эди. Бунга асосан Орол бўйи ҳудудларида кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантириш, фойдали қазилмалардан фойдаланиш, кенг саноат корхоналарини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Ишлаб чиқаришни бундай ташкил қилиш сув миқдорини кўп ишлатишни талаб қилар эди. Бу эса сувдан фойдаланувчи ташкилотларга сувнинг сифати ва миқдорига таъсир кўрсатиши аниқ эди.
35 йил ўтгандан кейин бу тадбирларнинг кўрсатган салбий ҳолатлари аниқ бўла бошлади ва муаммо анча мураккаблашди. Чунки қазилма бойликлар қазиб олинадиган ҳудудларда саноат тез ва кенг миқёсда ривожланди, янги саноат корхоналари барпо этилди. Бу корхоналар кўп миқдорда сувни истеъмол қила бошлади ва қишлоқ хўжалик соҳасига мўлжалланган сувлар миқдори бора - бора камайиб борди.
Бунинг устига Орол бассейни аҳолиси 34 млн. кишига кўпайди ёки бу 1960 йилдаги аҳоли сонига нисбатан 2,5 марта ортиқдир. Аҳоли маданийлашиб кўпроқ сувни истеъмол қила бошлади, саноат корхоналари ва янги шаҳарлар пайдо бўлди. Натижада бу ҳудудларда қишлоқ хўжалигига кўзланган сувлар миқдори қисқариб шаҳар ва саноат корхоналарига кўпроқ берила бошлади.
Бунинг устига керакми, керак эмасми, тежамлими, тежамсизми буни эътиборга олмасдан бир қанча каналлар қазилди. Ана шундай каналлардан бири бош қорақум каналидир. Бу энг катта қурилиш иншоати бўлиб Афғонистон чегарасидан тортиб, Туркманистоннинг чўллари устидан Ашгабат томонга 1400 км масофага чўзилган.
Совет Иттифоқи тарқалмасдан олдин сув ресурсларини тақсимлашни Марказий ҳукумат бажарар эди. Хозирчи?
Бугунги кунда бу ҳудудда 5 та мустақил давлатлар юзага келдики, уларнинг ҳар бирининг Орол ҳудудидаги сувларга бўлган эҳтиёжи деярлик бир хилдир. Улар ҳоҳласалар ва келишсалар бу ҳудуддаги сувнинг ҳозирги ҳолдаги тақсимотларини сақлаб қолишлари мумкин.
Шу билан бирга, ҳар қайси давлат ўзининг иқтисодий, сиёсий, миллий эҳтиёжидан келиб чиқиб, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриши мумкин. Ана шундай вазиятда давлатлараро келишмовчиликлар ҳам пайдо бўлиши турган гап. Шунинг учун ҳам Орол денгизи атрофидаги инқироз зудлик билан қарорлар қабул қилишни тақозо қилади. Бу соҳадаги лоқайдлик Орол бўйи давлатлари иқтисодиётини ривожлантиришга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Шу сабабли Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари мустақилликни қўлга киритгандан кейин Орол денгизи ҳудудлари бўйича умумий давлатлараро дастурини қабул қилишиб, уни ҳаётга тадбиқ қилиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Бу дастурнинг биринчи шарти давлатлараро кооперациянинг ҳуқуқий асосларини тасдиқлаш эди.
йилда беш давлат бошлиқлари Орол бассейни бўйича ташкил қилинган кенгашнинг уставини (МСАМ – межгосударственный совет Аралского моря) қабул қилишдилар. Кенгашнинг 25 та аъзоси бор, яъни кенгашга ҳар бир давлатдан 5 киши аъзо бўлиб кирган. Бу кенгаш бир йилда икки марта йиғилади. Кенгашнинг халқаро Орол фонди ва Ижрокоми ҳам тузилди.
Ижроком Орол муаммосига бағишланган барча ҳаракатларни режалаштириш, мувофиқлаштириш, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаб туради.
йил январида беш давлат бошлиқлари Орол муаммосига бағишланган лойиҳани маъқулладилар, бу лойиҳа Орол денгизи деган ном олди. (Фаза-1). Беш давлат бошлиқлари Орол денгизи муаммосини маъқуллаб техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш учун Европа давлатлари тузган собиқ иттифоқдан ажралган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш дастури (Тасис) фондидан ёрдам беришга даъват этдилар. Бу ёрдамнинг асосий мақсади сув ресурсларидан тўғри фойдаланиш асосида Орол атрофидаги муҳитни ва ирригация ҳолатларини яхшилашга қаратилган.
Тасис - Европа жамияти томонидан мустақил ҳамдўстлик мамлакатлари ва Монголия билан Европа давлатлари ўртасида иқтисодий, сиёсий, алоқаларни мустаҳкамлаш ва бу давлатларга бозор иқтисодиётига ўтишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган ташкилотдир. Бу ташкилот кейинги тўрт йил ичида (1991 - 1995 й) ҳамдўстлик мамлакатларига 2.268 ЭКЮ ажратди бу эса 2 минг дан ортиқ лойиҳаларни бажаришга қаратилгандир. Ҳозирги кунда фақат Орол масаласигина эмас, яна Каспий денгизи сувининг кўтарилиши ҳам муаммо бўлиб турибди. Охирги 5 йил ичида унинг суви 2 метрга кўтарилган. Бу жараён давом этаяпти. Шу тарзда давом этадиган бўлса, 2020 йилга бориб, у яна 5 метрга кўтарилади. Натижада 4 та давлат – Озарбайжон, Туркманистон, Россия ва Қозоғистоннинг минглаб км2 ерлари сув остида қолиб кетади. Кўплаб турар жой, темир ва автомобил йўллари денгиз тагида қолади. Шу республикалар учун Каспийнинг ортиқча сувини қаерга йўқотиш катта муаммодир. Шу муаммо ҳал қилинса ва энг оқилона лойиҳа ишлаб чиқилса, юзлаб, минглаб гектар ҳосилдор ерлар қутқазиб қолинади.
Агар Каспий сувини Орол денгизига ўтказиш сарф харажатларини сув тошқини сарф - харажатлари билан солиштирганда, Каспий сувининг бир қисмини Оролга ўтказиш осонроқ бўлади. Унинг устига икки денгиз орасидаги масофа 500 км атрофида. Бу деган сўз қўшимча ишчи ўринлари ва янги канал вужудга келади 3 та республикани (Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон) бир - бири билан боғловчи янги транспорт йўли пайдо бўлади.
Озарбайжон, Россиядан эса юклар тўғри Қорақалпоғистонга тушади. Орол денгизи қуриши натижасида келадиган зарар ҳақида бошқа маълумотлар ҳам бор. Орлова ва Охуноваларнинг маълумотларига кўра собиқ Орол денгизи тубидаги тузлар катта масофага тарқаб, ҳатто Ҳимолай тоғларига ва Монголияга ҳам етиб борган.
Do'stlaringiz bilan baham: |