“Oriental Art and Culture” Scientific
-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
http://oac.dsmi-qf.uz
Оилада ота-она ва фарзанд муносабатларининг психологик
муаммолари
Г.Мирзараҳимова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Аннотация – Мақолада ота-она ва бола муносабатларининг психологик масалалари
асослаб берилган. Шунингдек, муаллиф оила муҳитида ота-она ва фарзанд
муносабатларини тўғри ташкил этишда масъулият, обрў-эътибор, ақл-идрокни
ифодалаш йўлларининг психологик жиҳатларини таҳлил қилиб берган.
Калит сўзлар – оила, ота-она, фарзанд, оилавий ҳаёт, оила муносабатлари, жамият,
тарбия, оила муҳити, обрўни ифодалаш турлари.
Psychological problems of parent-child relationships in the family
G.Mirzarakhimova, Uzbekistan state institute of art and culture
Abstract – Article substantiates the importance of the issue of upbringing in the family. The
author analyzes the issues of the influence of responsibility attention thinking and the ways of
expressing one’s authority by parents to establish a proper relationship with thein children.
Keywords – family, parents, child, family life, family relations, society, upbringing family
environment, types of authority.
Оила жамиятнинг негизи, ҳар бир шахс-
нинг онгида, хатти-ҳаракатида болалигидан
бошлаб шаклланадиган барча фазилатлари,
ниятлари, маслаклари амалга ошадиган мас-
кан ҳамдир.
Фарзанд - оила таянчи. Оила эса-нафақат
бир юртнинг, балки умуминсониятнинг катта
сиёсати. Шунингдек башариятнинг тирикли-
ги, узлуксизлиги - оиладандир.
Борди-ю жамиятда оила тузук бўлмаса,
тарбияга ҳам эътибор берилмаса, қанча буюк
бўлса ҳам бундай миллат дунёда узоқ яшай
олмайди. Абдурауф Фитрат оила тақдирида
юрт ва халқ бахтини хушбинлик билан
кўради. Шу мулоҳазалардан келиб чиқиб у:
“Қаерда оила муносабати кучли интизом ва
тартибга таянса, мамлакат ва миллат ҳам
шунчалик кучли ва тартибли бўлади” - деб
таъкидлайди. Баркамол инсон ҳақида, унинг
меҳнати ва турмуши, маънавий тараққиёти
ҳақида ғамхўрлик жамиятимизнинг асосий
мақсадидир. Инсон ўзига хос хусусиятлари
унинг меҳнатга, маънавий, ғоявий ва
маданий бойликларга муносабатининг асос-
лари оилада шаклланади. Ҳозирги кунда
оилада болаларни тарбиялаш масаласига ҳар
қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда.
Тарбия жараёнида у ҳоҳ оилада бўлсин, ҳоҳ
мактабда бўлсин боланинг психология
хусусиятларини ҳисобга олмаслик келажак-
да энг катта, тузатиб бўлмас хатоликларга
йўл қўйиш демакдир.
Оила - бу бир кунлик, бир йиллик эмас,
балки бир умрлик макондирки, бу маконда
ҳар кун, ҳар соатда қанчадан-қанча воқеа-
ҳодисалар, янгидан-янги ташвишу қувонч-
лар содир бўлади. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев буюк аллома-
ларнинг ушбу фикрини келтириб ўтдилар:
“Бола ота-она қўлида бир-омонатдир”. Бола-
ларимиз, уларнинг тақдири, келажаги,
ҳақиқатан ҳам, жуда омонат эканини бугунги
ҳаёт ҳар томонлама исботламоқда. Агар
фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар
куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши,
кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни
илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб
бермасак, бу омонотни бой бериб қўйишимиз
ҳеч гап эмас. Дарҳақиқат, фарзандга берила-
диган тарбия дастлаб оила муҳитида бажари-
ладиган энг асосий вазифадир. Фарзандлар
ўз уйларида кузатган маънавий муҳитдан
нусха оладилар. Оиладаги маънавий муҳит
ва тарбия туфайли бола ё меҳрибон ва рахм-
148
“Oriental Art and Culture” Scientific
-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
http://oac.dsmi-qf.uz
дил ёки худбин ва бағритош бўлиб ўсади. Шу
ўринда, бугунги кунда ўзбек оилаларда мав-
жуд бўлган тарбиядаги нуқсонлардан бири
ҳақида айтишни лозим топдик. Яъни ота-
оналарнинг рад этиш, тақиқлаш, рухсат
бермаслик асосидаги тарбия усули бунда
болаларнинг хоҳиш-истаги, ўй-хаёллари,
орзу ва интилишлари инобатга олинмайди,
натижада уларнинг эрки чекланади. Бундай
тарбия усулида болалар ўз фикр-мулоҳаза-
ларини очиқ баён этолмайдиган, мустақил
қарор чиқара олмайдиган, муайян вазифа-
ларга ўз нуқтайи назарини билдира олмайди-
ган журъатсиз бўлиб улғаяди. Журъатсиз,
тобе тортинчоқ болада фаолллик ва ўз-ўзига
ишонч ҳисси етишмайди. Бундай болалар
бутун умр давомида бировларга тобе бўлиб
яшайди. Улар бировларнинг бўлар-бўлмас
гапларига ишонадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак
маънавият - енгилмас куч” асарида айнан
оилагина фарзанд тарбиясида энг муҳим
маскан эканлигига оид фикрларни ўқиймиз:
“Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила
бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо
неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод
ҳамиша эзгу ва интилишлар билан яшайди.
Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам,
жамият мустаҳкам экан-мамлакат барқарор-
дир. Фарзанд тарбияси ота-онанинг энг катта
ва масъулиятли вазифаларидан бири санала-
ди. Бу вазифага эътиборсизлик келажакда
жамият тараққиётига хавфли таъсирини
келтириб чиқаради. Шунинг учун тарбия
қисқа муддатда ва бирданига сингдирилади-
ган жараён эмас, уни йиллар давомида гўдак-
ликдан сингдириб бориш талаб этилади.
Оила - ҳар бир шахсда болалигидан бош-
лаб шаклланадиган инсоний фазилатлар, эзгу
истаклар, қадриятлар камол топадиган, минг
йиллар давомида шаклланган ўзбек халқи-
нинг маънавий мероси равнақини таъмин-
ловчи тарбия масканидир. Фарзанд тарбияси
масъулликни талаб этади. Миллий масъули-
ят инсоннинг ҳар бир амали, фаолиятини
тўлиқ тасаввур қилган ҳолда, унинг ўзи ва
миллати учун нима наф келтиришини англай
олиш қобилиятидир. Бола шахсини шакл-
лантиришида, унга тарбия беришда ота-
онадаги мавжуд психологик ва педагогик
билимлар, уларнинг оиладаги ва ижтимоий
ҳаётдаги обрўси жуда муҳим ҳисобланади.
Оилада ота-онанинг, шу оиладаги катталар-
нинг юриш-туришидан тортиб, сўз мадания-
ти, кийиниш, инсонлар билан муомаласи,
ҳатто атроф-муҳитга муносабати ва шу
сингари оддий бўлиб кўринадиган ҳолатлар
ҳам бола тарбиясига катта таъсир қилади.
Шу боис, бола ёнида бўлар-бўлмас гапларни
айтиш уларнинг руҳиятига таъсир этиб,
тарбиясининг бузулишига олиб келади.
Афсуски ёш болалар олдида айрим ота-
оналар ёмон сўзларни ўйламай-нетмай
гапиради. Шахсни маънавий-ахлоқий жиҳат-
дан тарбиялаб, вояга етказишнинг энг асосий
бўғини бу оиладир. Тўғри шаклланган инсон
жамиятга тўғри ва адолатли муносабатда
бўлади, ўз халқининг миллий қадриятларини
ҳам эъзозлайди ва ўзлигини ҳеч қачон
унутмайди.
Оила тарбия тизимидаги шундай бўғинки,
бутун жамиятнинг, миллатнинг бугунги куни
ва келажаги унинг қандай ташкил этилиши,
оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитга боғ-
лиқ. Бугунги кунда мамалакатимизда оила-
ларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни жисмонан
ва руҳан соғлом қилиб тарбиялаш, жамият
равнақ топишида оиланинг тутган ўрни ва
иштирокини янада ошириш, оилада маъна-
вий-ахлоқий тарбия масалаларига йўналти-
рилган чора-тадбирлар кўламини кенгайти-
ришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оила-
даги ота-она ва фарзанд муносабатларининг
самарали кечиши ота-оналарнинг бу роллар-
да қанчалик мувофикликларига ҳамда
фарзандининг ҳаётга нисбатан муносабати
хусусиятларига эътибор беришлари лозим.
Шахслараро муносабатларнинг бир кўрини-
ши сифатида ота-она ва фарзандлар орасида
амалга ошадиган муносабатларни ўрганиш
ва тадқиқ этиш масаласи жуда муҳимдир.
Ўзбек оиласи шароитида ота-она ва фарзанд
орасидаги муносабатларнинг ўзига хос
ижобий томонлари кузатилгани билан айрим
томонлари борки, бу ўз навбатида, бола
характерининг
шаклланишида
намоён
бўлади.
149
“Oriental Art and Culture” Scientific
-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
http://oac.dsmi-qf.uz
Ота-оналарга ота-оналик масъулияти ва
бахти насиб этгач, фарзандлари тарбиясига,
унинг келгусида қандай бўлишига бевосита
жавобгар эканликларини анлаб етишлари
лозим. Бунинг учун улар:
- ўз фарзандлари олдида яхши инсоний
муносабатларни, жумладан намунали муома-
лани намойиш этишлари;
- маҳалла шахс ижтимоийлашувининг асо-
сий масканларидан бири бўлганлиги сабаб-
ли, ота-она ва фарзанд иштирокида шахслар-
аро муносабатларга доир суҳбатлар уюшти-
ришлари;
- ҳаётий мисоллар воситасида, маҳалла-
даги обрўли инсонларнинг фарзанд тарбия-
сига доир тажрибасини ибрат қилиб кўрса-
тиши;
- ота-оналарнинг бола тарбиясида психо-
логик саводхонлик масалаларига эътибор
бериш, жойларда психологик маслаҳатхона-
лар ташкил этиш лозим;
Демак, ота-она ва фарзанд ўртасидаги
муносабат бола шахси шаклланишидаги
етакчи омиллардандир. Жамиятимизда олиб
борилаётган барча ўзгариш ва маънавий
ислоҳатлар жамиятда комил-баркамол шахс-
ни тарбиялашда қаратилгандир, бу эса ўз
навбатида
яхши
фуқаро,
жамиятнинг
баркамол аъзосини тарбиялаш ҳамдир.
Шунинг учун биз оила муҳитида ота-она ва
фарзанд орасидаги муносабатларни тўғри
ташкил этишда оила аъзоларини тайёрласак,
ҳаётимизда юз бериши мумкин бўлган
нохушликларнинг олдини олган бўламиз.
Миллий қадриятларнинг асоси бўлган
маънавият ва маданият деганда, инсон хулқ-
атворининг гўзаллиги, саховатлилиги, олий-
жаноблиги, ваъдасига вафодорлиги, билим
олиши, бағрикенглиги, одоблилиги, озода ва
покизалиги, қалбнинг беғиборлиги, хушмуо-
малалиги ва шу сингари ижобий фазилат
тушунилади. Қадимдан ота-боболаримиз
илм-ҳунар ўрганиш билан бирга фарзанд-
ларимиз қалби ва онгига авлоддан-авлодга
ўтиб келаётган миллий маънавий, ахлоқий
қадриятларни сингдирганлар. Ота-она ўз
фарзандлари билан бевосита ва билвосита
мулоқотда бўлиб, уларни миллий, маънавий,
ахлоқий қадриятлар асосида озуқлантирар
экан, энг аввало, ўзлари муомала жараёнида
намуна бўлишлари ҳамда фарзандларини
кўпроқ тинглаб, уларни ўз билим ва фикр-
ларини эркин баён этишга, ташаббускор
бўлишларига чорлашлари, сўнгра ўз фикр-
ларини ахлоқ меъёрларига риоя қилган ҳолда
суҳбатга оид ҳикматлар, мақоллар, ҳаётий
мисоллардан келтириб тушунтиришлари
жуда
муҳимдир.
Фарзанд
тарбиясида
маҳалла аҳли, қўни-қўшнилар билан ҳам
ҳамжиҳатликда ёндашиш лозим. Жумладан,
халқда “Ён-қўшни - жон қўшни”, “Қўшнинг
тинч - сен тинч”, “Бир болага етти қўшни ота-
она” деган мақоллар бежиз айтилмаган.
Ҳозирги кунда фарзанд билан ота-она ўрта-
сидаги муносабатлар долзарб муаммолардан
биридир, чунки ота-она фарзанд тарбиясида
турли муаммоли вазиятларга дуч келади.
Ваҳоланки, бундай вазиятларда болани сабр-
тоқат билан тушунишга харакат қилинса,
таълим-тарбия жараёни самарали бўлади.
Бугунги кунда кўпчилик ота-оналар онгида
кўп ҳолларда улар қўйган талабларни
фарзандлари сўзсиз бажарса бўлди, деган
тушунча шаклланган. Фарзанд тарбия қил-
ганда одатда ўғил болалар тарбияси билан
кўпроқ ота, қиз бола тарбияси билан эса она
шуғулланади. Албатта кишилик жамияти-
нинг асосий аъзолари бўлган ота-она ва
фарзандлар ўртасидаги муносабатлар ҳар
доим маълум тартиб-қоидалар, нормалар
асосида тартибга солиниб келинган. Гап
шундаки, ота фарзанди олдидаги вазифа ва
мажбуриятлари ижросига қатъи риоя қилиб,
уларни ўз вақтида бажарадиган бўлса,
фарзанднинг тарбиясини ўз назоратига олиб,
уни ўзига итоат этишга катта ёрдам берган
бўлади. Оиладаги ота-она томонидан илк
тарбия ўз вақтида, тўғри берилса, бу албатта,
ижобий натижасини беради.
Эндиликда бола психологиясини ўрганиш
жараёнида санъат асарларидан ҳам фойдала-
ниш мақсадга мувофиқ бўлади. Театр, кино,
мусиқа, рассомлик ва шу каби бадиий
ижоднинг юксак намуналарида психологик
жанрдаги асарларни кўпайтириш лозим
бўлади.
150
“Oriental Art and Culture” Scientific
-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
http://oac.dsmi-qf.uz
Ф
ОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
[1] Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият
билан ҳаракат қилайлик. Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг
софлигини асраш - давр талаби мавзусида ўтказилган анжуманда сўзлаган нутқи. Халқ сўзи,
2017 йил, 16 июнь
[2] Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Тошкент, Ўзбекистон, 2008, 176 бет
[3] Юлдашев М. Оиладаги руҳий муҳит ва унинг тарбияга таъсири. Тошкент, 2004, 99 бет
[4] Акромова Ф.А., Абдуллаева Р.М. Шарқ мутафаккирларининг оила хусусидаги
қарашлари. Тошкент, 2002, 25 бет
[5] Оила психологияси. Шоумаров тахрири остида. Тошкент, 2009, 338 бет
[6] Ҳаёт китоби: Ёш оилалар учун энциклопедик қўлланма. Тошкент, Шарқ, 2011, 272 бет
R
EFERENCES
[1] Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият
билан ҳаракат қилайлик. Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг
софлигини асраш - давр талаби мавзусида ўтказилган анжуманда сўзлаган нутқи. Халқ сўзи,
2017 йил, 16 июнь
[2] Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Тошкент, Ўзбекистон, 2008, 176 бет
[3] Юлдашев М. Оиладаги руҳий муҳит ва унинг тарбияга таъсири. Тошкент, 2004, 99 бет
[4] Акромова Ф.А., Абдуллаева Р.М. Шарқ мутафаккирларининг оила хусусидаги
қарашлари. Тошкент, 2002, 25 бет
[5] Оила психологияси. Шоумаров тахрири остида. Тошкент, 2009, 338 бет
[6] Ҳаёт китоби: Ёш оилалар учун энциклопедик қўлланма. Тошкент, Шарқ, 2011, 272 бет
151
Do'stlaringiz bilan baham: |