Асқаров А.А иш юритиш буюмларини сотиб олиш тугрисида хабар берилиши
-
500
Кун охиридаги қолдиқ
5870
-
МАВЗУ. БАНКДАГИ ҲИСОБ КИТОБ ВАРАҒИ БУЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
БАНКДА ХИСОБВАРАҚ ОЧИШ Сўмда ва валютада хисобварақ очиш Корхоналар ўртасидаги хисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар муассисларнинг дастлабки бадалларини устав капиталига ўтказиш учун банк миллий ва ёки хорижий валютада вақтинчалик (маблар йиғиш учун) талаб қилиб олингунча хисобварақ очиши мумкин. Вақтинчалик хисобварақ очиш учун ваколатли шахс банкка муассислар номидан эркин шаклда хисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилади.
Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин мажбурий тартибда асосий талаб қилиб олингунча депозит хисобварақ очилади.
Корхоналар ўзларига хисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар хамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит хисобварақлар хамда депозит хисоб варақларнинг бошқа турларини очиш хуқуқига эгалар.
Сўмда хисобварақ очиш учун банкка қуйидаги хужжатларни тақдим этиш лозим:
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохноманинг нусхаси;
белгиланган шаклга мувофиқ имзолар наъмуналари ва мухр изи қўйилган варақча.
Банк томонидан аризани кўриб чиқиш ва хисобварақлар очиш муддати кўрсатилган хужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаслиги лозим.
хисобварақлар очиш учун тўлов миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ошмаслиги лозим. Мижоз томонидан хар қандай хисобварақ очилаётганда банк хисобварағига хисоб-китоб-касса хизматини кўрсатиш шартномаси тузилади.
Хорижий валютада талаб қилиб олингунча депозит хисобварақларини очиш учун банкка сўмдаги хисобварақни очишда тақдим этиладиган хужжатлар тақдим этилади. Мазкур банкда илгари очилган хисобварақ мавжуд бўлганда хисобварақ очиш тўғрисидаги аризагина тақдим этилади.