Organising and holding operations of locating shares



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#214703
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ORGANISING AND HOLDING OPERATIONS OF LOCATING SHARES (1)

4. Иш натижалари 
Корхона 
бизнесини 
ёки 
акциялар пакетини баҳолаш 
тўғрисида ҳисобот. 
Молиявий 
экспертиза 
тўғрисида 
ҳисобот. 
Компания 
юридик 
экспертизаси 
тўғрисида 
ҳисобот.
Муаллифлар томонидан тайёрланди. 
IPO жараёни кўп босқичли бўлиб, узоқ вақтни (бир неча йилларни) ва 
юқори миқдордаги молиявий харажатларни талаб қилади. Компаниянинг ички 
тайёргарлигидан ва барча зарурий жараёнлардан ўтишидан ташқари, IPOнинг 
амалга ошиш вақти иқтисодиётнинг жорий ҳолати билан боғлиқлигини ҳам 
алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки бозордаги нобарқарор ҳолат капитални 
жойлаштириш бўйича риск даражасини кескин ошириши ва кутилаётган 
капиталлашув даражасига эришиш имкониятини пасайтириши мумкин. 
Компания ўз ички имкониятларини таҳлил қилган ҳолда IPO операцияларини 
амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилгандан кейин, тайёргарлик 


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2018 йил 
www.interfinance.uz 

4
жараёнини бошлайди. Бу жараён бир неча йилларни ўз ичига қамраб олган 
тўртта босқични ўзида акс эттиради. Ҳар бир босқич ҳақида қуйида тўхталиб 
ўтамиз.
Биринчи босқичда ташкилотчилар ва IPO иштирокчилари гуруҳи 
тузилади ҳамда улар томонидан компания молиявий стратегияси белгиланади 
ва мос равишда бизнес-режа ишлаб чиқилади. Шунингдек, компания 
тайёргарлик даражаси молиявий томондан баҳоланади. Бу жараёнда халқаро 
стандартлар асосида молиявий ҳисоботлар тайёрланади.
Иккинчи босқичда ташқи ҳамкорлар, маслаҳатчилар, йирик потенциал 
инвесторлар томонидан компания молиявий ҳолатининг ишончлилигини 
текшириш (ингл. “due diligence”) жараёнига катта эътибор қаратилади. Бу 
жараён ўз ичига оладиган жиҳатлар қуйидаги жадвалда келтирилган (2-жадвал). 
Шунингдек, қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича PR-агентлар, 
инвесторлар билан ишлашга жиддий ёндашилиб, потенциал инвесторлар 
олдига бориб тақдимотлар ўтказилади. Тақдимотлар ўтказиш учун потенциал 
инвесторларни танлашда инвестор фаолияти ташкил этилган давлатда солиққа 
тортиш даражасини ҳам ҳисобга олиш талаб этилади. Чунки дивидендларга 
нисбатан солиқ юки юқори бўлган давлатларда акциялар сотиб олиш орқали 
даромад кўришга интилиш даражаси ниҳоятда паст бўлади.
Бундан ташқари мазкур босқичда савдо майдонини танлаш, яъни 
қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди битимлари рўйхатга олинадиган фонд 
биржаси ва очиқ бозорга чиқиш вақти аниқлаб олинади.
IPO ўтказиш босқичларидан энг асосийси ҳисобланган учинчи босқичда 
қимматли қоғозларни давлат органларида ва биржада рўйхатдан ўтказиш, 
жойлаштирилиши кутилаётган қимматли қоғозлар нарх диапазонини белгилаш, 
бирламчи эмиссия проспектини чоп этиш амалга оширилади.
Якуний тўртинчи босқичда эса компания акцияларининг биржада 
муомаласи бошланиб, унда акциядорлар ва менежерлардан ташқари 
андеррайтерлар, молиявий, юридик ва солиқ маслаҳатчилари, потенциал 
инвесторлар ва молия бозорининг бошқа иштирокчилари қатнашади. 
Шунингдек, 
стратегик 
аҳамиятга 
эга 
компаниялар 
акцияларини 
жойлаштиришда давлат органлари ҳам иштирок этиши мумкин. Бунда 
андеррайтерлар бирламчи бозорда акцияларни кафолатли жойлаштириш билан 
шуғулланса, солиқ маслаҳатчилари акцияларни жойлаштиришда солиққа оид 
масалалар юзага келганда бевосита иштирок этади. 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, IPO операцияларини ўтказиш маълум 
даражада харажатларни талаб қилади. Бунда акцияларни жойлаштиришга 
кетадиган харажатларни шартли равишда бошланғич ва асосий харажатларга 
бўлиш мумкин. IPO ўтказишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга кетган 
харажатлар бошланғич харажатлар сифатида баҳоланади. Асосий харажатлар 
бевосита тайёргарликка кетган харажатлардир. Умумий ҳолда, IPO қиймати 
қуйидаги харажатлардан келиб чиқади:
- юридик due diligence;
- молиявий ва солиқлар бўйича due diligence; 


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2018 йил 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish