2 қилиш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Бу масала акцияларни очиқ обуна
тарзида халқаро фонд биржаларида жойлаштириш орқали ҳам амалга
оширилади ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сифатининг ўсишига
бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Шу боисдан қуйида айнан шу масала
хусусида тўхталиб ўтамиз.
Акцияларни очиқ обуна тартибида жойлаштириш амалиёти қисқача IPO
(инг. “Initial Public Offering”) деб юритилади. IPO эмитент томонидан
акцияларни бозорда бирламчи очиқ обуна усулида жойлаштириш бўлиб, бу
жараён давомида улар инвесторларнинг кенг доирасига кириб борадилар ва
фонд биржасида эркин савдони амалга оширадилар. Бошқача қилиб айтганда
IPO деганда эмитент компаниянинг акцияларини очиқ бозорда биринчи марта
сотувга чиқариши тушунилади. Шу йўл билан компания “ёпиқ”дан “очиқ”га
ўзгаради, яъни шу компания акцияларига қизиқиб қолган инвесторлар уларни
фонд биржасида эркин сотиб олишлари мумкин. Компания қимматли
қоғозларининг биржада муомалага чиқиши натижасида уларни эркин савдо-
сотиқ предмети бўлишига, ликвидлилиги ошишига ва уларнинг бозор
баҳосининг максимал ўсишига олиб келади. IPO ёрдамида компанияда жорий
харажатларни қоплашга ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун узоқ
муддатли ташқи молиявий ресурсларни жалб қилиш имкони туғилади. IPO
учун талаб қилинадиган жараёнлар ва уларнинг амалга оширилиши
компаниянинг шаффофлигини оширади ва унинг молиявий ҳолатини объектив
баҳолаш имконини беради. Умумий ҳолда оддий акциялар эмиссияси ҳисобига
молиялаштириш IPO операцияларининг афзалликлари ва камчиликлари
сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин (1-жадвал).
1-жадвал Оддий акциялар эмиссияси ҳисобига молиялаштириш ва IPO операциялари афзалликлари ва камчиликлари №
Афзалликлар Камчиликлар 1.
Бу манба ўзида мажбурий тўловни ўзида акс
эттирмайди, яъни дивиденд тўлаш тўғрисидаги қарор
директорлар кенгаши томонидан қабул қилинади ва
акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланади
Корхонани бошқаришда ва фойдани тақсимлашда
иштирокчилар сони ортади
2.
Акциялар қопланиши бўйича қатъий белгиланган
муддатга эга эмас, чунки акциялар доимий капитал
манбаси бўлиб хизмат қилади
Қўшимча
акциялар
эмиссияси
инвесторлар
томонидан
салбий
сигнал
сифатида
қабул
қилиниши мумкин ва бу қисқа муддат ичида
акциялар курсининг пасайишига олиб келиши
мумкин
3.
Акциялар ликвидлилигининг ошиши ва капитал
қиймати пасайганда йирик, узоқ муддатли
молиялаштириш манбасига эга бўлиши
Молиявий ва юридик маълумотларнинг
ошкоралиги
4.
Келажакда позициялари кучлироқ компания билан
ўзаро бирлашишнинг осонлашиши
IPOни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг
юқорилиги
5.
Инвесторлар ва мулкдорлар учун бизнесдан чиқиш
йўлининг осонлашиши
«Душман» акциядорларнинг компания фаолиятига
кириб келиш эҳтимоли
6.
Компания нуфузининг ошиши, унинг бозорда танилиши
ва инвестицион жозибадорликнинг таъминланиши ва
бошқалар
Компаниянинг инвестицион тарихи бўлиши
шартлиги
Муаллифлар томонидан тайёрланди.
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2018 йил