“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2018 йил
www.interfinance.uz
4
жараёнини бошлайди. Бу жараён бир неча йилларни ўз ичига қамраб олган
тўртта босқични ўзида акс эттиради. Ҳар бир босқич ҳақида қуйида тўхталиб
ўтамиз.
Биринчи босқичда ташкилотчилар ва IPO иштирокчилари гуруҳи
тузилади ҳамда улар томонидан компания молиявий
стратегияси белгиланади
ва мос равишда бизнес-режа ишлаб чиқилади. Шунингдек, компания
тайёргарлик даражаси молиявий томондан баҳоланади. Бу жараёнда халқаро
стандартлар асосида молиявий ҳисоботлар тайёрланади.
Иккинчи босқичда ташқи ҳамкорлар, маслаҳатчилар,
йирик потенциал
инвесторлар томонидан компания молиявий ҳолатининг ишончлилигини
текшириш (ингл. “due diligence”) жараёнига катта эътибор қаратилади. Бу
жараён ўз ичига оладиган жиҳатлар қуйидаги жадвалда келтирилган (2-жадвал).
Шунингдек, қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича PR-агентлар,
инвесторлар билан ишлашга жиддий ёндашилиб,
потенциал инвесторлар
олдига бориб тақдимотлар ўтказилади. Тақдимотлар ўтказиш учун потенциал
инвесторларни танлашда инвестор фаолияти ташкил этилган давлатда солиққа
тортиш даражасини ҳам ҳисобга олиш талаб этилади. Чунки дивидендларга
нисбатан солиқ юки юқори бўлган давлатларда акциялар сотиб олиш орқали
даромад кўришга интилиш даражаси ниҳоятда паст бўлади.
Бундан ташқари мазкур босқичда
савдо майдонини танлаш, яъни
қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди битимлари рўйхатга олинадиган фонд
биржаси ва очиқ бозорга чиқиш вақти аниқлаб олинади.
IPO ўтказиш босқичларидан энг асосийси ҳисобланган
учинчи босқичда
қимматли қоғозларни давлат органларида ва биржада рўйхатдан ўтказиш,
жойлаштирилиши кутилаётган қимматли қоғозлар нарх диапазонини белгилаш,
бирламчи эмиссия проспектини чоп этиш амалга оширилади.
Якуний
тўртинчи босқичда эса компания акцияларининг биржада
муомаласи
бошланиб, унда акциядорлар ва менежерлардан ташқари
андеррайтерлар, молиявий, юридик ва солиқ маслаҳатчилари, потенциал
инвесторлар ва молия бозорининг бошқа иштирокчилари қатнашади.
Шунингдек,
стратегик
аҳамиятга
эга
компаниялар
акцияларини
жойлаштиришда давлат органлари ҳам иштирок этиши мумкин.
Бунда
андеррайтерлар бирламчи бозорда акцияларни кафолатли жойлаштириш билан
шуғулланса, солиқ маслаҳатчилари акцияларни жойлаштиришда солиққа оид
масалалар юзага келганда бевосита иштирок этади.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, IPO операцияларини ўтказиш маълум
даражада харажатларни талаб қилади. Бунда акцияларни жойлаштиришга
кетадиган харажатларни шартли равишда бошланғич ва асосий харажатларга
бўлиш мумкин. IPO ўтказишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга
кетган
харажатлар бошланғич харажатлар сифатида баҳоланади. Асосий харажатлар
бевосита тайёргарликка кетган харажатлардир. Умумий ҳолда, IPO қиймати
қуйидаги харажатлардан келиб чиқади:
- юридик due
diligence;
- молиявий ва солиқлар бўйича due diligence;