O’rganilyotgan til bo’yicha mavjud kompyuter o’qitish vositalari xaqida



Download 76 Kb.
bet3/4
Sana08.01.2023
Hajmi76 Kb.
#898383
1   2   3   4
Bog'liq
O’RGANILYOTGAN TIL BO’YICHA MAVJUD KOMPYUTER O’QITISH VOSITALARI XAQIDA

Дастурлар турлари.
Компьютерда хар хил турдаги маълумотлар сакланади. Улар билан ишлаш учун биз хар хил махсус дастурлар билан фойдаланишимиз зарур, чунки компьютер узи хеч канака харакатлар бажармайди у факат бизнинг буйрукларимизни ва курсатмаларимизни бажаради. Буйруклар ва курсатмалар кетмакетлиги эса дастур деб номланади (дастур тушунчаси юкоридаги мавзуларда утилган). Дастурлар 3 турга булинади: 1)Система дастурлари тури. Компьютер ишини бошкарувчи ва хар хил ёрдамчи амалларни бажарувчи дастурлар. Масалан: файллар устидан хар хил амаллар бажариш (кайта номлаш, яратиш, учириш, нусхасини олиш, хажмини узгартириш), диксни тозалаш ва текшириш, компьютерни созлаш ( ташки курилмалар ишини бошкариш).Система дастурлар ичида 4 дастурлар гурухлари ажратилиб туради. Булар: операцион тизимлар (системалар), утилита дастурлар, драйвер дастурлар ва дастур копламалар. Шулардан операцион системалар дастурлар гурухи жуда катта ахамиятга эга. Бу дастурлар компьютер ишини бошкаради, хар хил дастурларни компьютер хотирасига йуклайди ва бажаради, файллар, каталоглар ва дисклар устидан хар хил амалларни бажаради. Хамма дастурлар шу операцион система дастурнинг имкониятларидан фойдаланади ва шунинг учун хамма дастурлар факат шу дастур оркали ишга тушади. Енг таникли операцион системалар: MS-DOS ва Windows (Microsoft корпорация) дунёдаги компьютерларнинг 75-80%, Makintosh (Apple фирмаси) дунёдаги компьютерларнинг 5-10%, Linux ва Unix дунёдаги компьютерларнинг 10-15%. MS-DOS операцион тизими билан биз 3-бобда якинрок танишамиз. Утилита-дастурлар бу операцион системани имкониятларини кучайтирувчи дастурлар. Масалан: дисклар устидан хар хил амалларни бажарувчи дастурлар, компьютер ишини тезлаштирувчи дастурлар, малумотлар хажмини узгарувчи дастурлар, вирусларни аникловчи дастурлар ва … Бошка куп таркалган система дастурлардан бири бу драйвер-дастурлари, утилита-дастурлари ва дастур-копламалар. Драйверлар-дастурлар бу операцион системага ташки ва ички курилмалар билан ишлашда кулайликлар яратувчи дастурлар. Бу дастурлар асосан шу курилмалар чикарувчи фирмаларда яратилади ва курилмалар билан бирга таркалинади. Масалан: мониторлар драйверлари, СD-ROM лар драйверлари. Дастур-копламалар бу операцион системанинг имкониятлардан чиролий ва кулай холда фойдаланишни таминловчи дастурлар. Шулардан энг таниклийси бу NORTON COMMANDER дастури, бу дастур билан биз 4-бобда танишамиз. 2) Амалий (прикладные) дастурлари тури. Маълумотлар билан иш жараёнида фойдаланадиган дастурлар. Масалан: матн маълумотларни яратиш ва тахрирлаш, расм ва тасвир маълумотларни яратиш ёки узгартириш, малумотлар омбори билан ишлаш, мусика ва видео маълумотларни куриб чикиш ва тахрирлаш. Амалий дастурлар фойдаланган маълумотлар турига кура гурухланади: матн мухаррирлари (Word, Lexicon, WD, Notepad, Write ва …), расм ва тасвир мухарирлари, расм ва тасвирларни курсатувчи дастурлар (Corel, Adobe Photoshop, Imaging, ACDSee, Paint ва…), мусика ва видео мухаррирлари, мусика ва видео курсатувчи дастурлар (Adobe Premier, Winamp, универсал проигрователь ва …), жадваллар мухаррири (Lotus, Excel ва …), маълумотлар омбори билан ишловчи дастурлар (Access, Dbase, FoxPro ва …), уйин дастурлари, ургатувчи дастурлар, бугалтерия ва молия дастурлар, ва бошкалар… 3) Инструментал дастурлар тури. Янги дастурлар яратувчи дастурлар системалари. Инструментал дастурлага махсус дастурлаш тиллари билан ишлайдиган дастурлар системалари киради. Улар дастурлаш тилига кура фаркланади: С, Basic, C++, Delphi, ва бошкалар… Бу дастурлар системалар узига бир нечта дастурни жамлаган булиб булар: дастурлаш тили мухаррири, транслятор, комплятор ва бошка ердамчи дастурлар. Бундан ташкари хамма дастурлар пуллий, бепул ва кисман пулли булиши мункин. Масалан: драйверлар асосан бепул ёки кисман пуллий булади, машхур булмаган фирмалар дастурлари хам бепул еки кисман пуллий булади, таникли фирманинг махсулоти эса пуллий. Бепул дастурлар асосан имкониятлари кискартирилган холда булади. Охирга пайтлар пират-нусха дастурлари хам жуда куп таркалган. Шунинг учун дастурларни пират ва оригинал нусха турларига булиш хам мумкин. Пират дастури оригинал дастурга караганда жуда арзон булади, лейкин бу дастурларга хеч кандай кафолат берилмайди. Шунинг учун катта фирма ва корхоналар, банклар ва давлат идоралари факат оригинал дастурлардан фойдаланади. Хар битта дастур узининг номерига эга. Бу номер версия деб номланади. Версиялар асосан ракамлар билан куйилади ва охирги пайтларда, дастур чиккан йили буйича куйилади. Масалан Windows 95 еки Windows 98 еки Windows 2000. Хар битта янги версияли дастур , олдинги версиялардан кулайликлар ва имкониятлари куп булгани билан еки компьютерга талаблари узгаргани билан фаркланади.

Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish