Ионланиш энергияси. Нейтрал атомдан битта электронни тортиб олишга кетган энергияга ионланиш энергияси дейилади.
Электронга мойиллик. Нейтрал атомга битта электроннинг бирикиши натижасида ажралиб чиққан энергия электронга мойиллик дейилади.
Электроманфийлик – молекуладаги атомнинг боғ электронларини ўзига тортиш хусусиятидир. Элемент атомининг электроманфийлиги элементларнинг даврий системасида даврларда чпдан ўнгга, группаларда пастдан юқорига қараб ортиб боради.
Водород боғ - бир молекуладиги электроманфийлиги ката бўлган азот, кислород, фтор элементлари билан бевосита қутбли ковалент боғ ҳосил қилган водород атомининг иккинчи молекулага азот, кислород ва фтор атомлари билан ҳосил қилган кучсиз боғи.
Мисоллар:
H2, CH4 ва СH3 – Cl молекулаларида кимёвий боғнинг қандай турлари мавжуд?
Ечиш: Водород Н Н (Н–Н, Н2) молекуласида водород атомлари ўртасидаги боғ қутбсиз ковалент боғдир. Чунки боғни бир хил атомлар ҳосил қилган.
Метан СН4 ( ) молекуласидаги углерод-водород
боғлари кучсиз қутбли боғ. Чунки бу боғни турли хил атомлар ҳосил қилади. Боғнинг қутблилиги жуда кичик бўлгани учун, одатда бу боғни қутбсиз деб (шартли равишда) қабул қилинади.
Метилхлорид ( )молекуласидаги углерод-хлор боғи қутбли ковалент боғдир, чунки бу боғни электронга мойиллиги бир-биридан нисбатан фарқ қилувчи атомлар ҳосил қилган. Хлор атомининг таъсири остида углерод-водород боғларининг ҳам қутблилиги ортиб метандаги боғлардан фарқ қилади.
Метиламмоний хлорид, нитрометан ва триметиламин оксидларидаги боғлар қандай боғлар?
Е чиш: метиламмоний хлорид молекуласида ион
( метиламмоний ионии билан хлор ионии ўртасида) ва ковалент (азот билан водородлар ва метил гуруҳи ўртасида) боғлар мавжуд. Ковалент боғларнинг бири координацион боғдир, чунки у метиламин азотидаги бўлинмаган бир жуфт электрон ХХХХХ ва HCl даги водород катиони ҳисобига ҳосил бўлган. Ковалент боғларнинг ҳар бири қутблидир.
Нитрометан молекуласида қутбли ковалент (ярим
қ утбли, семиполяр) боғ NO қутбли - ва -ковалент боғлар N қ O ҳамда NO2‑ гуруҳининг электрон акцептор (электронни ўзига тортиш) лик таъсири остида қутблилиги ортган С – Н ковалент боғлар мавжуд.
Триметиламин оксиди молекуласида углерод-азот
а азот-кислород боғлари қутбли ковалент боғлар бўлиб, NO боғи ярим қутбли (семиполяр) ковалент боғдир. Углерод-водород боғлари эса қутблилиги кичик бўлган ковалент боғлардир.
Координацион, семиполяр, - ва -ковалент боғларнинг ҳосил бўлиш схемасини қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Координацион боғнинг ҳосил бўлиш схемаси:
Семиполяр боғининг ҳосил бўлиш схемаси:
- боғнинг ҳосил бўлиш схемаси:
- боғнинг ҳосил бўлиш схемаси:
метил спирт ибоғларининг турини айтинг.
Ечиш: метил спирти CH3 – O – H да С ‑ О ва О – Н қутбли, ҳамда С – Н қутблилиги кичик бўлган ковалент боғлар мавжуд. Бундан ташқарии, метил спиртида молекулалараро водород боғлари ҳам бор:
Ички молекуляр водород боғи ҳам бўлиши мумкин, масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |