Қорахонийлар



Download 318,99 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi318,99 Kb.
#66147
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
qoraxoniylar

Қорахонийлар
ҳам интилганлар. Бу ўз ўрнида ички низоларга сабаб бўлиб, XI асрнинг учинчи чорагида
қорахонийлар сиёсий бирлиги иккига: ғарбий ва шарқий хоқонликларга бўлиниб кетади.
Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган қорахонийлар намояндалари бундан буён марказга
бўйсунишдан бош тортиб, мустақил сиёсат юргиза бошлаганлар. Шарқий вилоятларда
(Еттисув, Шарқий Туркистон) жойлашган сиёсий марказ эса уларни бўйсундиришга ожиз
бўлган. Аммо ҳам ғарб, ҳам шарқ бир сиёсий хонадоннинг турли намояндалари орқали
бошқариб борилаверган.
Ғарбий хоқонликда (Самарқанд, Бухоро, Хутталон, Чағониён) сомонийлар даврида
мавжуд бўлган бошқарув тизими (бош вазир, молия ишлари, давлат расмий
ҳужжатларини ишлаб чиқиш, соқчилар бошлиғи, хат-хабарлар, сарой иш бошқарувчиси,
мухтасиб, вақфлар, қозилик ишлари девонлари) сақланиб қолгани маълум. Шунингдек
вилоят бошлиқларини ҳоким, шаҳар бошлиғини раис деб аташ расми ҳам ўзгармаган.
Ҳар қандай давлатчиликда бўлгани каби қорахо-нийлар даврида ҳам марказдаги
(даргоҳдаги) бошқарув тизимига катта эътибор берилган. Бунда даргоҳ, яъни олий
ҳукмдор билан вилоятлар, фуқаролар ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириб
турувчи ҳожиблар фаолияти алоҳида ўрин тутган. Сомонийлардан фарқли ўлароқ
қорахонийлар даврида ҳожиблар, асосан, олий ҳукмдор, вилоят ҳокимларининг давлат
ва раиййат ишлари бўйича энг яқин маслаҳатчилари ҳисобланганлар. Бунинг исботини
шундан ҳам билиб олиш мумкинки, машҳур мутафаккир ва шоир Юсуф Хос Ҳожиб
(тахминан 1020 йилларда туғилган) қорахоний Тамғоч Қора Буғрохон (1074—1102/1103)
эътиборини қозониб, хос ҳожиб унвонини олган. Бу ҳақда унинг ўзи шундай ёзган: «Хос
ҳожиб унвони лойиқ билди у (яъни Буғрохон), Ўзига энг яқин одам қилди у». Ҳудди
шундай унвонга Маҳмуд Кошғарий (XI) ҳам муносиб кўрилгани маълум.
Даргоҳ фаолиятини тегишли даражада тутиб туришда сарой ишлари бошқарувчиси,
ҳозирда биз протокол юмушлари деб билувчи, меҳмонларни қабул қилиш хизмати (унинг
бошлиғи «Бирук» деб аталиб, бу атаманинг «Буйруқ» билан боғлиқлигини эҳтимол қилиш
мумкин), хазиначи (ағичи), ошхона мутасаддиси (ошчи), шарбатдор, ётоқ, кийим-кечак
билан таъминловчи хизмат, ов уюштириш хизмати (қушчи) ва бошқаларнинг ҳар бирининг
ўз ўрни бўлган.
Олий ҳукмдорнинг хавфсизлигини таъминлаш, унинг сиёсати йўлида содиқона хизмат
қилиш вазифаси бўлган махсус сараланган ҳарбий қисм (гвардия) ҳам даргоҳ бошқарув
тизимига кирган. Албатта, гвардиядан ташқари ҳарбий қўшин ҳам мавжуд эди. Ундаги
энг муҳим лашкарбошилик ва бошқарув мансабларига қорахонийлар сулоласи
намояндалари ҳамда содиқлигига шубҳа булмаган лашкарбошилар тайинланган. Агар
қўшиндаги бошқарув тизимига назар ташланса, шу нарса аёнлашадики, йирик
лашкарбошилардан гашқари кичик офицерлар (човуш), отлиқлар сардори (ҳайлбоши),
юзбоши, мингбоши каби ҳарбий мансаблар ҳам мавжуд бўлган. .
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бир вақтнинг ўзида минтақада бир неча ўзига яраша
қудратли сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатиши ва бундан ташқари қорахонийлар
сулоласидаги ички келишмовчиликлар даргоҳнинг ташқи ишлар (дипломатия) масаласига
жиддийлик билан қарашига сабаб бўлган. Буни Юсуф Хос Ҳожибнинг «Кутадғу билиг»
асарида келтирилган маълумотлар орқали ҳам билишимиз мумкин. Ташқи сиёсат билан
шуғулланувчи мансабдорларга, хусусан, элчилар олдига жуда катта талаблар қўйилган,
яъни улар «билимли, ўқувли, етук, шерюрак, кўзи тўқ, уят-андишали» бўлишлари керак
бўлган. Талаблар ичида шундайлари ҳам бор: астрономия, математика, геодезия
илмларини мукаммал билиш, шахмат ва нардни рақибларидан устун даражада ўйнаш,
4 / 7



Download 318,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish