6-мавзу. Йўл ҳаракатини тартибга солиш.
Йўл ҳаракатини тартибга солиш воситалари. Светофор ишораларининг аҳамияти ва ишораларга мувофиқ ҳайдовчининг ҳаракати. Қўшимча тармоқли ва алоҳида йўналишлар бўйича қўлланиладиган светофорлар. Реверсив светофорлар. Трамвайлар ва алоҳида ажратилган бўлакда ҳаракатланаётган бошқа белгиланган йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солувчи светофорлар.
Трамвай, пиёда ва рельссиз транспорт воситалари учун тартибга солувчи ишораларнинг аҳамияти. Светофорёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларида тўхташ тартиби.
Тартибга солувчининг ишора ва кўрсатмалари светофорнинг ишораси, йўл белгилари ва чизиқларига зид келган ҳолатларда ҳайдочи ва пиёдаларнинг ҳаракати.
5-6- мавзулар асосида амалий машғулотлар.
Таълим беришда техник воситалар, макетлар, стендлар ва бошқалардан фойдаланиб, турли хилдаги йўл-транспорт ҳолатлари ва вазиятларини ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш. Қўл билан огоҳлантирувчи ишораларни бериш кўникмаларини шакллантириш. Йўл ҳаракатини тартибга солиш ишораларига бўйсиниш, йўналишни аниқлаш, вазиятни ва кейинчалик қандай кечишини баҳолаш қобилиятини шакллантириш. “Avtotest”ўқув қўлланмасидан фойдаланиб, масалалар ишлаш.
7-мавзу. Чорраҳаларда ҳаракатланиш.
Чорраҳаларда ҳаракатланишнинг умумий қоидалари. Трамвай ҳайдовчилари имтиёзига эга бўлган ҳолатлар,
Тартибга солинган чорраҳалар. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартиби. Тенг аҳамиятга эга бўлган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартиби.
Асосий йўл йўналишини ўзгартирган чорраҳаллардан ўтиш кетма-кетлиги. Чорраҳа турини аниқлаб бўлмаган ҳолатда (сутканинг қоронғи вақти, лойгарчилик, қор ва бошқалар) ва имтиёз белгилари бўлмаганда ҳайдовчининг ҳаракати.
8-мавзу. Пиёдаларнинг ўтиш жойлари, белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг бекатлари ва темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш.
Пиёдаларнинг ўтиш жойлари, белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг бекатлари. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига, белгиланган йўналишли транспорт воситаларининг бекатига ёки “Болалар гуруҳини ташиш” таниқли белгилари ўрнатилган транспорт воситасига яқинлашиб келаётган ҳайдовчининг вазифалари.
Темир йўл кесишмалари. Темир йўл кесишмаларининг турлари. Кесишмаларда замонавий темир йўл ишора ва воситалари ишлашининг тузилиши ва ўзига хос хусусиятлари. Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартиби.
Транспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси олдида тўхташ қоидалари. Темирйўл кесишмасида мажбуран тўхтаб қолган транспорт воситаси ҳайдовчисининг вазифалари, Темир йўл кесишмасида амалдаги тақиқлар. Темир йўл кесишмасида ҳаракатланишида темир йўл дистанцияси бошлиғи билан келишиш талаб қилинадиган шартли ҳолатлар,
Пиёдалар ўтиш жойлари, белгиланган йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ва темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш қоидалари бузилишининг хавфли оқибатлари.
7-8- мавзулар асосида амалий машғулотлар.
Таълим беришда техник воситалари, макетлар, стендлар ва бошқалардан фойдаланиб, турли хилдаги йўл-транспорт ҳолатлари ва вазиятларини ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш. “Avtotest” ўқув қўлланмасидан фойдаланиб, масалалар ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |