|
|
bet | 15/33 | Sana | 19.02.2023 | Hajmi | 1 Mb. | | #912921 |
| Bog'liq В-тоифа-дастур-2021
4-мавзу. Йўл чизиқлари.
Йўл ҳаракатини ташкил этишда чизиқларнинг аҳамияти. Йўл чизиқларининг турлари. Ётиқ чизиқлар. Ётиқ чизиқларнинг вазифаси. Ҳар бир ётиқ чизиқнинг ранги ва қўлланиш шартлари. Ётиқ чизиқларнинг талабларига мувофиқ ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Тик чизиқлар. Тик чизиқларнинг вазифаси. Ҳар бир чизиқнинг қўлланиш шартлари.
1-4- мавзулар асосида амалий машғулотлар.
Таълим беришда техник воситалар, макетлар, стендлар ва бошқа кўргазмали ўқув қўлланмаларидан фойдаланиб, йўл-транспорт вазиятларини ўрганиб чиқиш. “Avtotest” ўқув қўлланмасидан фойдаланиб, масалалар ишлаш.
5-мавзу. Ҳаракатланиш тартиби, транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши.
Огоҳлантирувчи ишоралар. Огоҳлантирувчи ишораларнинг турлари ва вазифаси. Ёруғлик кўрсаткичи ва қўл билан бериладиган огоҳлантирувчи ишораларини бериш қоидалари. Қувиб ўтишда бериладиган огоҳлантирувчи ишоралар. Товуш ишораларидан фойдаланиш рухсат этилган ҳолатлар.
Огоҳлантирувчи ишораларни бериш қоидаларига риоя этмасликнинг хавфли оқибатлари. Ҳаракатланишни бошлаш, манаверларни бажариш. Ҳаракатни бошлаш, йўналишни ўзгартириш ва маневрларни бажаришдан олдин ҳайдовчининг вазифалари. Чорраҳада бурилишни амалга оширишнинг қоидалари. Чорраҳадан ташқарида чапга бурилиш ва қайрилиб олиш. Тезлашиш ва секинлашиш бўлакларидан фойдаланиш. Қайрилиб олиш тақиқланган жойлар. Орқага ҳаракатланишнинг қоидалари.
Маневрни бажариш қоидалари бузилишининг хавфли оқибатлари.
Транспорт воситаларининг қатнов қисмида жойлашиши. Қатнов қисмида бўлаклар сонини аниқлашусуллари. Бўлаклар сонини, транспорт воситаларининг қатнов қисмида жойлашиши.
Трамвай изларидан ҳаракатланишнинг рухсат этилган ҳолатлари. Реверсив ҳаракатланиш ташкил этилган йўлларга бурилиш.
Оралиқ масофа ва ён оралиқ масофани танлаш тартиби. Рўпара транспорт воситаларининг жойлашиш қоидаларига амал этмасликнинг хавфли оқибатлари.
Ҳаракатланиш тезлиги. Ҳаракатланиш тезлигини танлашдаги муҳим омиллари. Аҳоли яшайдиган жойларда ҳаракатланиш тезлигининг чеклови. Турли транспорт воситалари учун аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида ҳаракатланиш тезлигининг чекловлари. Барча йўлларда, турли вазиятлар учун ҳаракатланиш тезлигининг чеклови. Ҳаракатланиш тезлигини танлашдаги тақиқлар.
Ҳаракатланишнинг хавфсиз тезлигига амал қилмасликнинг оғир оқибатлари. Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ва қувиб ўтишда ҳайдовчининг вазифалари. Қувиб ўтиш тақиқланган жойлар.
Секин ҳаракатланадиган ёки транспорт воситалари ҳайдовчилари учун алоҳида талаблар.
Тўхташ ва тўхтаб туриш. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари. Транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойларига қўйиш усуллари. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида узоқ муддатга тўхтаб туриш тақиқланган жойлар. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига амал этмасликнинг хавфли оқибатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|