Информатизация нисбатан янги атама бўлиб, бизга илгари ҳам таниш бўлган “автоматизация”, “компьютеризация”, «электронизация” каби тушунчалар билан бирга ишлатилмоқда.
Бир қатор муаллифлар фикрича “Информатизация ўзига учта бир – бирига боғлиқ жараённи мужассамлаштиради”29 :медиатизация – ахборотни йиғиш, сақлаш ва тарқатиш воситаларини такомиллаштириш жараёни; компьютеризация – ахборотни излаш, қайта ишлаш воситаларини такомиллаштириш жараёни; интеллектуализация – ахборотни яратиш ва идрок қилиш қобилиятини ривожлантириш жараёни, яъни жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш. Бу уч жараён, айниқса улар жамиятга жадал суратлар билан киритилган ижтимоий тизимни радикал ўзгаришига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |