O’quvuslubiy majmua magistratura barcha ta’lim yo’nalishlari uchun urganch-2020 Mundarija


Ахборотлашган жамияти концепцияси



Download 0,54 Mb.
bet26/116
Sana16.01.2022
Hajmi0,54 Mb.
#376392
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   116
Bog'liq
Мажмуа ИТМ 30 30

Ахборотлашган жамияти концепцияси (муаллифлари – Е. Масуда, Д. Мартин, Г. Молитор ва б.) ҳозирги замон фанида муҳим ўрин эгаллайди. У индустриал ва постиндустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ривожланган мамлакатларда ахборотлашган жамиятни қуриш давлат дастурлари қабул қилинган. Бундай дастур, масалан, Японияда қабул қилинган. Уни япон олими Е. Масуда ўзининг «Ахборотдан дунё миқёсида фойдаланишнинг янги даври» ва «Ахборотлашган жамият – постиндустриал жамият» асарларида баён этган.

Дунёда ахборотлашган жамият ривожланишининг назарий асосларини ХХ асрнинг 70-йиллари охири ва 80-йилларнинг бошида ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақидаги янги концепцияларда ижтимоий тараққиётнинг асосий омили ишлаб чиқариш ва ахборотлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланади. З.Бжезинский, Д.Белл, Э.Тоффлер31 жамият тараққиётини “босқичлар алмашинуви” сифатида ўрганар эканлар, ахборотлашган постиндустриал жамият тараққиётини, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа иқтисодий хизмат соҳаларидан кейин келувчи “тўртинчи” иқтисод ахборотлашган секторининг устуворлиги билан боғлайдилар. Улар индустриал жамиятнинг асоси – капитал ва меҳнат ўз ўрнини ахборотлашган жамиятда ахборот ва билимга боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Бошқа баъзи назариётчилардан фарқли ўлароқ бу олимлар инқилобни ижтимоий – сиёсий ҳаракат натижаси сифатида эмас, балки жамиятнинг синфий тузилишини ижтимоий нодифференциал “ахборотлашган жамоа” билан алмаштирувчи “ахборотли портлаш”ида кўрадилар32.

Э.Тоффлер келажакни “ахборотлашган редукционизм” асосида таҳлил қилади: индустриализмдан янги постиндустриал цивилизацияга ўтиш компьютер инқилоби асосида ахборот технологияларининг ҳукмронлиги билан амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш услуби инновациялари турмуш тарзи ва маданият билан бошқарилади ва ҳозирги замон глобал муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилади.

“Учинчи тўлқин” асарида Э.Тоффлер “постиндустриал жамият”га ўтиш манзарасини ёритади, яъни “тўлқинлар – бу тарих тўлқинлари бўлиб, уни инсоният ўз тараққиёти жараёнида ўтиб, цивилизацияни яратади33. Бир – биридан кейин келувчи бу тўлқинлар уч ҳаракатдан иборат тарих драмасини кўрсатувчи фанни яратади: уч цивилизация тўлқини; индустриал жамиятгача бўлган (аграр) цивилизация, индустриал (саноат) цивилизация, ва жамият инфратузилмасини ва кишилар турмуш тарзини ўзгартирувчи ахборот технологиялар асосида постиндустриал (компьютер - ахборотлашган) цивилизациядир34. Бунда Э.Тоффлер бугунги кун учун радикал, янги бўлган ва келгуси авлод турмушини тубдан ўзгартирадиган ахборотлашган жамият элементларини баён этади.

Г.Маклуэн “Ахборотлашган жамиятни электрон (аудиовизуал) коммуникация ғалабаси шароитида шахснинг интеллектуал қобилияти ва ижодий характерини оширувчи индивид даври”35 деб таъриф беради. У электрон инқилоб ҳаётни ўзгартиради деб ҳисоблайди.

А.Турен фикрича, ахборотлашган жамият тушунчаси ҳақида сўз борганида асосий эътиборни иқтисодий муносабатларга қаратиш зарур. У телекоммуникатив – ахборот инқилоби жараёнида инвестициянинг бошқариш сиёсатидаги ўзгаришларга алоҳида таъсирини таъкидлайди. У ахборотлашган жамиятда бошқарувни ахборот ва коммуникацияларнинг мураккаб тизимини қўллаш қобилиятини кўради, постиндустриал жамият иқтисодий тизим элементларининг жамиятнинг ўзидаги ҳаракатларга тегишли эканлигини тан олади. Бу ҳаракатлар доим ҳам онгли ирода шаклида амалга ошмайди, шунинг учун бу жамиятни у дастурлашган жамият деб атайди.

А.И.Ракитов «Ахборотлашган жамият ижтимоий тузилмаларидаги кескин ўзгаришлар ахборотлашган фаолиятнинг ва бошқаришнинг барча соҳаларида автоматлаштириш ва роботлаштириш жараёнининг шаклланишига олиб келади”36, деб таъкидлайди. Бинобарин, ахборотлашган жамият ривожланган бўлсада, ҳали у мукаммалликдан йироқ. Бу назариянинг тарафдорлари цивилизациянинг янги ҳолатини унинг алоҳида белгиларини таҳлил қилган ҳолда аниқлашга интиладилар, бунда асосий эътибор жамиятга ижтимоий бир бутунлик сифатида белгиланмайдиган ҳодисаларга қаратилади.

Ахборот жамиятининг ишчилари машинага тобе бўлмайди. Улар ишга эркин, оқилона ёндашади, муайян маҳорат ва билимга эга бўлади. Меҳнатни автоматлаштириш даврида информатика инсонни турғун, катта меҳнат сарфини талаб этувчи, оғир жисмоний ва ақлий меҳнатдан халос этади, унинг тафаккурини кучайтиради. Информатика меҳнатнинг жуда кўп турлари самарадорлигини кескин ошириш имконини беради, инсонни янги ҳодисалар доирасига, янги билим соҳаларига олиб киради. Инсон меҳнати тобора интеллектуал мазмун касб этиб боради. Меҳнатнинг интеллектуаллашуви ахборотлашган жамиятдаги меҳнатнинг ўзига хос жиҳатларидан биридир.

Меҳнатнинг интеллектуаллашуви унинг «илмийлашиши»да ўз аксини топади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган билимлар таркибида илмий билимлар салмоғи ошиб боради. Меҳнат жараёнида илмий билимлардан фойдаланилиши, меҳнатнинг интеллектуаллашуви, ишчининг бевосита технологик жараёндан эркинлиги даражасининг ортиши шахс ўз ижодий қобилиятини намоён этишига имконият яратади ва унинг меҳнатига ижодий мазмун бахш этади,меҳнат шароити яхшиланади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва автоматлаштиришнинг ривожланишига қараб, ишчининг ижоди ҳам такомиллашиб боради. Қайта тузиш қийин бўлган дастурлар ёрдамида бошқариладиган роботлар фаолият кўрсатган даврда инсон ўз иш жойидан эркин бўлмаган ва унинг ижодий ёндашуви чекланган эди. Адаптив бошқарувли роботлар иш тизимларини тез тузатиш имконини берди ва ишчилар ўз ижодий салоҳиятини намоён этиш учун бўш вақтга эга бўлди. Интеллектуал функцияларни бошқарувчи роботларнинг яратилиши ходимларнинг янги технологиялар ва техника воситаларини такомиллаштириш ва кашф этиш бўйича ижодий қобилиятларини намоён этиши, ишлаб чиқариш жараёнини оқилоналаштириш учун шарт-шароит яратади.

Маълумки, янги технология ва техникани ўзлаштириш ижтимоий-сиёсий ҳаётга бевосита боғлиқ. Улар одамлар ижод қилиши ва ташаббус кўрсатиши учун қулай шарт-шароит яратиши лозим. Ахборот технологияси ёрдамида илмий билимлар формаллаштирилади ва айни вақтда маълумотларни ифодалашнинг кўргазмали шакллари (схемалар, графиклар)дан фойдаланилади..

Ахборотни киритиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш ва бериш учун фанда автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари-мантиқий,математик, лингвистик ва техник воситаларнинг ўзаро боғлиқ мажмуидан кенг фойдаланилмоқда. Бунда автоматлаштирилган ахборот- қидирув тизимига қўйиладиган талаблар ё тадқиқот объекти томонидан, ё мазкур фан соҳасининг назарий негизи ва ахборот-техника воситалари ёрдамида шаклланади. Бундай тизимлар математик усуллар ва алгоритмлар мажмуи шаклида математик таъминлаш воситаларига эга бўлади. Мазкур воситалар экспериментларнинг натижаларига ишлов беради, қарорлар қабул қилиш усуллари ва алгритмларини белгилайди. Ўта мураккаб ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ қилишга фаннинг ўтиши, қисқа муддатда аниқ натижаларга эришиш талабининг қўйилиши фанда экспериментлар ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов беришни автоматлаштиришни тақозо этади.

Комплекс муаммоларнинг ечимини топиш учун ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда билишнинг бошқа воситалари яратилади, умумий қонуниятларни ифодаловчи янги даражадаги кенгроқ ва чуқурроқ умумлаштириш амалга оширилади. Бунда алоҳида, умумилмий тушунчалар туркуми: тизим, структура, элемент, бошқарув, моделдан фойдаланилади. Бу туркумга информатика тушунчалари: алгоритм, маълумотлар банки, ахборот ва бошқалар қўшилади. Пировард натижада турли фанларнинг тушунчаларини ўзаро таққослаш ва умумий илмий тилни ишлаб чиқиш имконини берувчи концептуал схема яратилади. Алоҳида билим шакли – комплекс билим юзага келади. Комплекс билим ҳажми тадқиқотда иштирок этаётган фанларнинг билим ҳажмидан кўпроқ бўлади ва тадқиқ қилинаётган объект моҳиятини билимнинг бошқа даражасида акс эттиради.

Шу нарса диққатга сазоворки, информатика фанларнинг ўзаро алоқасида, умумий илмий тилни ишлаб чиқишда иштирок этибгина қолмасдан, балки илмий билимнинг мустақил соҳаси сифатида бошқа фанлар билан ўзаро таъсирга киришиб, илмий билимнинг янги соҳалари – ахборот психологияси, мехатроника, ахборот иқтисодиёти, ижтимоий информатика ва бошқаларни вужудга келтиради.

Ҳозир ахборот (компьютер) психологияси мустақил фан соҳаси сифатида фаол ривожланмоқда. У шиддат билан такомиллашиб бораётган ахборот техникаси, ахборот оқимларининг кўпайиши ва мураккаблашишидан инсоннинг қўрқиши, компьютер билан мулоқотни одамлар билан мулоқотдан устун қўйиши, компьютерда ишлашда одамларнинг толиқиши («киберкасаллик») сабабларини таҳлил қилишни назарда тутади.




Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish