O’quvchilarni hamkorlikda ishlashga, ulardagi emotsional zo’riqishlarni bartaraf etishga doir trening mashg’ulotlari har bir mashg’ulot 4 bosqichdan iborat



Download 1,29 Mb.
bet20/30
Sana17.07.2022
Hajmi1,29 Mb.
#817437
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
Тренинг машқлари

"Олма"
Машғулот мақсади: Гуруҳ аъзоларининг бир бирини ўзаро яхши билиб олишлари ва гуруҳда самимий муносабатни вужудга келтириш.
Қатнашувчилар давра кўриб ўтирадилар. Бошловчи "Менинг исмим... Мен ...ни яхши кўраман (хоҳлаган нарса ёки кишини айтиши мумкин)", — дейди ва олма (копток)ни бирон кишига қараб отади. Олма (копток)ни илиб олган иштирокчи ҳам ўз навбатида ўзини шундай таништиради ва коптокни бошқа иштирокчига узатади. Ўйин барча иштирокчилар ўзларини таништириб бўлгунларига қадар давом этади.
Иштирокчилар таништириш жараёнида айтилиши мумкин бўлган жумлалар:
Мен ... яхши кўраман (кишини исми хам бўлиши мумкин).
Болалигимда яхши кўрган овқатим ... (каша) эди.
Мен ёқтирадиган ранг (гул ёки мева) — ...


"Ботқоқлик ўйини"
Мақсад: Гуруҳ аъзоларини ўзаро аҳиллигини ошириш ва самимий муносабатни юзага келтириш.
Бунинг учун картондан ясалган ўртача катталикда "ликопчалар" керак бўлади. Уларнинг сони 9 та бўлиши керак. Гуруҳ аъзолари қатор бўлиб, бирин-кетин тарелкаларга оёқ қўйиб ботқоқликдан ўта бошлайдилар, атрофда эса (иккинчи гуруҳ аъзолари) қароқчи тимсоҳлар юради. Тимсоҳлар тарелкаларни олиб кўйишга шай турадилар, мақсад ҳар бир гуруҳ аъзоси тарелкалардан оёқ узмаслиги, ҳеч бўлмаганда бир оёқнинг учи билан уларни босиб туриши керак. Агар гуруҳ аъзолари иттифоқ бўлиб ҳаракат қилсалар, мағлубиятсиз ботқоқликдан ўтадилар, биронта ликопчани тимсоҳга бермайдилар.
"Авлодлар ўртасидаги низо" ўйини
Мақсад: Ўқувчиларда муомала маданиятини шакллантириш, шахслараро муносабатларни ижобий ривожлантириш.
Бунда уч киши иштирок этади — йигит, қиз ва катта ёшли одам. Авлодлар ўртасида " Эҳ, ҳозирги ёшлар..." қабилида тақлид уюштирилади. Йигит ва қизнинг вазифаси: имкон борича хушмуомалалик билан низодан қочиш. Жюри аъзолари ҳар бир ўқувчининг ҳаракатини баҳолаб боради.


'Ғарам, тепалик, сўқмоқ"
Мақсад: Гуруҳ аъзоларини фаоллиги ошириш ва диққатини бир жойга жамлаш кўникмасини шакллантириш, шахсни ёнидаги кишиларни мавжудлигини хис қилишга ўргатиш.
Иштирокчилар 6-10 кишилик гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ аъзолари бир-бирларининг қўлларидан ушлаб, давра қурадилар. Ўйин иштирокчиларнинг ўнг томонга қараб айланиши билан бошланади. Бошловчи томонидан "Сўқмоқ" дейилганда иштирокчилар бир қатор бўлиб ўтириб олишлари керак. 'Ғарам" дейилганда ҳар бир гуруҳ 2 кичик гуруҳга бўлинади ва бир-бирига юзма-юз бўлиб, қўлларини бирлаштириб юқорига кўтарадилар. "Тепалик" дейилганда эса, иштирокчилар яна бир қатор бўладилар, бироқ бунда гуруҳдаги бир иштирокчи турса, иккинчиси ўтириб олади, натижада тепаликлар кўринишини акс эттирадилар. Вазифани бошқалардан олдин ва яхши бажарган гуруҳга 1 балл берилади. Шундай қилиб энг кўп балл жамғарган ғолиб деб топилади.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish