O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


Шахс аутодиалогининг мухим белгилари



Download 2,61 Mb.
bet43/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Шахс аутодиалогининг мухим белгилари.

Ички диалогнинг шакл-ланганлик даражаси

Боскичлари

Ички диалогнинг даражавий белгилари (аутокоммуникация)

Олий

6-боскич

Шахсий мазмундаги диалог (узидаги шахсий сифатларни мухокама килиш, шахсий мулохаза)

даража

5-боскич

Ходиса ва нарсаларга боглик булган сифатлар хусусидаги ички диалог

Урта

4-боскич

Шахсий сифатлар мухокамасига каратилган саволлар — узига талаблар

даража

3-боскич

Бошкаларнинг бахолари таъсиридаги ички мулохазалар, шахсий ахамият касб этган узгалар фикрлари асосида ички диалог

Куйи

2-боскич

Шахсий сифатларга алокадор булмаган узгалар фикрлари асосидаги диалог (ходиса ва нарсаларга алокадор фикрлар)

даража

1-боскич

Кимдир нима хакидадир гапириши мумкин булган холатлар юзасидан тасаввурлар, лекин аник фикр ёки муносабат йук. Аутокоммуникацияга хожат йук.

Демак, социализация ёки ижтимоийлашув — инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва хаёт — фаолият жараёнида уни фаол тарзда узлаштириш жараёнидир. Содда тил билан айтганда, ижтимоийлашув — хар бир шахснинг жамиятга кушилиши, унинг нормалари, талаблари, кутишлари ва таъсирини кабул килган холда, хар бир харакати ва муомаласида уни курсатиши ва керак булса, шу ижтимоий тажрибаси билан уз навбатида узгаларга таъсирини утказа олиши жараёнидир. Ижтимоийлашув энг аввало одамлар уртасидаги мулокот ва хамкорликда турли фаолиятни амалга ошириш жараёнини назарда тутади. Ташкаридан шахсга курсатилаётган таъсир оддий, механик тарзда узлаштирилмай, у хар бир шахснинг ички рухияти, дунёни акс эттириш хусусиятлари нуктаи назаридан субъектив тарзда идрок этилади. Шунинг учун хам бир хил ижтимоий мухит ва бир хил таъсирлар одамлар томонидан турлича харакатларни келтириб чикаради. Масалан, 10 — 15 та укувчидан иборат академик лицей укувчиларини олайлик. Уларнинг билимни, илмни идрок килишлари, улардан ота-оналарининг кутишлари, укитувчиларнинг бераётган дарслари ва унда етказилаётган маълумотлар, манбалар ва бошка катор омиллар бир хилдай. Лекин барибир ана шу 15 укувчининг хар бири шу таъсирларни узича, узига хос тарзда кабул килади ва бу уларнинг ишдаги ютуклари, укув курсатгичлари ва иктидорида акс этади. Бу уша биз юкорида таъкидлаган ижтимоийлашув ва индивидуализация жараёнларининг узаро боглик ва узаро карама-карши жараёнлар эканлигидан дарак беради. Ижтимоийлашув жараёнларининг руй берадиган шарт-шароитларини ижтимоий институтлар деб атаймиз. Бундай институтларга оиладан бошлаб, махалла, расмий давлат муассасалари (богча, мактаб, махсус таълим учоклари, олийгохлар, мехнат жамоалари) хамда норасмий уюшмалар, нодавлат ташкилотлари киради.


Бу институтлар орасида бизнинг шароитимизда оила ва махалланинг роли узига хосдир. Инсондаги дастлабки ижтимоий тажриба ва ижтимоий хулк элементлари айнан оилада, оилавий муносабатлар тизимида шаклланади. Шунинг учун хам халкимизда «Куш уясида курганини килади» деган макол бор. Яъни, шахс сифатларининг дастлабки колиплари оилада олинади ва бу колип жамиятдаги бошка гурухлар таъсирида сайкал топиб, такомиллашиб боради. Бизнинг узбекчилик шароитимизда оила билан бир каторда махалла хам мухим тарбияловчи-ижтимоийлаштирувчи роль уйнайди. Шунинг учун булса керак, баъзан одамнинг кайси махалладан эканлигини суриштириб, кейин хулоса чикаришади, яъни махалла билан махалланинг хам фарки булиб, бу фарк одамлар психологиясида уз аксини топади. Масалан, битта махалладан яхши келин чикса, айнан шу махалладан киз кидириб колишади. Яъни, шу махалладаги ижтимоий мухит кизларнинг иболи, аклли, сариштали булиб етишишларига кумаклашган. Масалан, айрим махаллаларда сахар туриб куча — эшикларни супуриш одатга айланган ва барча оилалар шу удумни бузмайдилар. Шунга ухшаш нормалар тизими хар бир куча-махалланинг бир-биридан фарки, афзаллик ва камчилик томонларини белгилайди, охиргилар эса шу махаллага катта булаётган ёшлар ижтимоийлашувида бевосита таъсирини курсатади. Яна бир мухим ижтимоийлашув учокларига мактаб ва бошка таълим масканлари киради. Айнан шу ерда ижтимоийлашув ва тарбия жараёнлари махсус тарзда уйгунлаштирилади. Бизнинг ижтимоий тасаввурларимиз шундайки, мактабни биз таълим оладиган, бола билимлар тизимини узлаштирадиган маскан сифатида кабул киламиз. Лекин аслида бу ер ижтимоийлашув тарбиявий воситаларда юз берадиган маскандир. Бу ерда биз атайлаб ташкил этилган, охирги йилларда жорий этилган «Маънавият дарслари», «Этика ва психология» каби тарбияловчи фанларни назарда тутмаяпмиз. Гап хар бир дарснинг, умуман мактабдаги шарт-шароитлар, умумий мухитнинг тарбияловчи роли хакида. Масалан, дарс пайтида укитувчи бутун диккати билан янги дарсни тушунтириш билан овора дейлик. Унинг назарида факат дарс, мавзунинг мазмуни ва ундан кузланган максад асосийдай. Лекин, аслида ана шу жараёндаги укитувчининг узини кандай тутаётганлиги, кийим-боши, мавзуга субъектив муносабати ва колаверса, бутун синфдаги укувчиларга муносабати хамма нарсани белгиловчи, ижтимоий тажриба учун мухим ахамиятга эга булган омилдир. Шу нуктаи назардан укувчилар диди, кутишлари ва талабларига жавоб берган укитувчи болалар томонидан тан олинади, акс холда эса укитувчининг таъсири факат салбий резонанс беради. Худди шундай хар бир синфда шаклланган мухит хам катта рол уйнайди. Баъзи синфларда узаро хамкорлик, уртокчилик муносабтлари яхши йулга куйилган, гурухда ижобий мунозаралар ва бахслар учун кулай шароит бор. Бу мухит табиий уз аъзолари ижтимоий хулкини факат ижобий томонга йуналтириб туради. Яна бир мухим ижтимоийлашув мухити – бу мехнат жамоаларидир. Бу мухитнинг ахамияти ва узига хослиги шундаки, бу ерга шахс одатда анча акли пишиб колган, маълум тажрибага эга булган, хаёт хакидаги тасаввурлари шаклланган пайтда келади. Колаверса, эгалланган мутахассислик, орттирилган мехнат малакалари ва билимлар хам жуда мухим булиб, шу мухитдаги ижтимоий нормалар характерига таъсир килади. Лекин барибир шахснинг кимлар билан, кандай узаро муносабатлар мухити таъсирида эканлиги унинг етуклик давридаги ижтимоийлашувининг мухим мезонларидандир. Шунинг учун ишга киришдаги асосий мотивлардан бири – уша жамоанинг кандай эканлиги, бу ердаги узаро муносабатлар, рахбарнинг кимлиги ва унинг жамоага муносабати булиб, купинча ойлик-маош масаласи ана шулардан кейин урганилади. Шунинг учун мехнат жамоаларида яхши, соглом маънавий мухит, адолат ва самимиятга асосланган муносабатлар хар бир инсон такдирида катта рол уйнайди.
Катта ёшдаги ижтимоийлашувнинг узига хослиги шундаки, унда индивидуализация жараёни аникрок, сезиларлирок кечади. Чунки катта одам нафакат ташки таъсирларни узлаштиради, балки узидаги иктидор, малакалари билан бошкаларга хам тарбиявий таъсир, шахсий урнак курсатиш имкониятига эга булади. Шу нуктаи назаридан, кариликнинг ижтимоий мохияти шундаки, ота-боболаримиз, онахонларимиз асосан узларидаги мавжуд ижтимоий тажрибани бошкаларга (фарзандлар, набиралар, махалладаги ёшлар ва хоказо) узатиш билан шугулланадилар ва бу нарса айникса, Шарк халкларида жуда эъзозланади. Шу сабабли хам мустакил юртимизда кариялар эъзозланади, махалланинг бошкарув роли кун сайин оширилмокда, оила тарбиянинг бош учоги сифатида давлат химоясида булиб келмокда. Бу мустакил давлат ёшларида янгича тафаккур ва онгнинг шаклланишига, юртга садокат, ватанпарварликнинг ривожига уз хиссасини кушади.
Ижтимоийлашув жараёнида шахс йуналишининг шаклланиши. Ижтимоийлашувнинг институтларидан ташкари унинг окибати масаласи хам психологияда мухим амалий ахамиятга эга. Шахс ижтимоийлашувининг энг асосий махсули — бу унинг хаётда уз урнини топиб, жамиятга манфаат келтирувчи фаолиятларда иштирок этишидир. Шу нуктаи назардан олиб каралганда, шахснинг йуналганлиги масаласига хам фанда катта эътибор берилади. Ижтимоийлашув жараёнида шахс фаолиятини йуналтириб турадиган ва реал вазиятларга нисбатан тургун, баркарор мотивлар мажмуига эга булишлик шахснинг йуналганлиги деб аталади. Йуналганликнинг энг мухим таркибий кисмларини куйидагилар ташкил этади:
Масъулият. Бу ижтимоийлашув жараёнида шахснинг етуклигини белгиловчи мухим курсатгичлардан саналади. Охирги йилларда психологияда назорат локуси назарияси (теория локуса контроля) кенг таркалдики, унга кура, хар бир инсонда икки типли масъулият кузатилади. Биринчи типли масъулият шундайки, шахс узининг хаётида руй бераётган барча ходисаларнинг сабабчиси, масъули сифатида факат узини тан олади. («Мен узим барча нарсаларга масъулман. Менинг хаётим ва ютукларим факат узимга боглик, шунинг учун узим учун хам, оилам учун хам узим жавоб бераман»). Масъулиятлиликнинг иккинчи тури ундан фаркли, барча руй берган ва берадиган вокеа, ходисаларнинг сабабчиси ташки омиллар, бошка одамлар (ота-она, укитувчилар, хамкасблар, бошликлар, танишлар ва бошк.) Хориж мамлакатларда утказилган тадкикотларнинг курсатишича, иккинчи турли масъулият купрок усмирларга хос булиб, улардан 84% масъулиятни факат бошкаларга юклашга мойил эканлар. Бу маълум маънода ёшлар уртасида масъулиятсизликнинг авж олганлигидандир. Шунинг учун хам «назорат локуси» тушунчасини фанга киритган америкалик олим Дж. Роттер (J. Rotter) нинг фикрича, масъулиятни уз буйнига олишга ургатилган болаларда хавотирлик, нейротизм, конформизм холатлари кам учраркан. Улар хаётга тайёр, фаол, мустакил фикр юритувчилардир. Уларда уз -узини хурмат хисси хам юкори булиб, бу бошкалар билан хам хисоблашиш яшашга сира халакит бермайди. Шунинг учун ижтимоийлашувнинг мухим боскичи кечадиган таълим муассасаларида ёшларга купрок ташаббус курсатиш, мустакил фикрлаш ва эркинликни хис килишга шароит яратиш керак.
Максадлар ва идеаллар. Ижтимоийлашувнинг масъулият хиссига боглик йуналишларидан яна бири шахсда шаклланадиган максадлар ва идеаллардир. Улар шахсни келажакни башорат килиш, эртанги кунини тасаввур килиш ва узок ва якинга мулжалланган режаларни амалга оширишга тайёрлигини таъминлайди. Максад ва режасиз инсон — маънавиятсиз пессимистдир. Бу максадлар доимо узининг англанганлиги ва шахс реал имкониятларига богликлиги билан характерланади. Уларнинг шаклланиши ва онгда урнашишида маълум маънода идеаллар хам роль уйнайди. Идеаллар — шахснинг хозирги реал имкониятлари чегарасидан ташкаридаги орзу — умидлари, улар онгда бор, лекин хар доим хам амалга ошмайди. Чунки уларнинг пайдо булишига сабаб бевосита ташки мухит булиб, уша идеаллар объекти билан шахс имкониятлари уртасида тафовут булиши мумкин. Масалан, усмирнинг идеали отаси, у отасидай машхур ва эл суйган ёзувчи булмокчи. Бу орзуга якин келажакда эришиб булмайди, лекин айнан ана шундай идеаллар одамга максадлар куйиб, унга эришиш йулидаги кийинчиликларни енгишга иродани сафарбар килишга ёрдам беради.
Кизикишлар ва дунёкараш. Кизикишлар хам англанган мотивлардан булиб, улар шахсни атрофида руй бераётган барча ходисалар, оламлар, уларнинг узаро муносабатлари, янгиликлар борасида фактлар туплаш, уларни урганишга имкон берувчи омилдир. Кизикишлар мазмунан кенг ёки тор, максад жихатидан профессионал, бевосита ёки билвосита булиши, вакт томондан баркарор, доимий ёки вактинчалик булиши мумкин. Кизикишларнинг энг мухим томони шундаки, улар шахс дунёкараши ва эътикодини шакллантиришга асос булади. Чунки эътикод шахснинг шундай онгли йуналишики, унга уз карашлари, принциплари ва дунёкарашига мос тарзда яшашга имкон беради. Халк доимо эътикодли инсонларни хурмат килади. Эътикоднинг предмети турлича булиши мумкин Ватанга эътикод, динга, фанга, касбга, ахлокий нормаларга, оилага, гузалликка ва шунга ухшаш. Эътикод ва кизикишлар хар биримиздаги дунёкарашни шакллантиради. Дунёкараш — тартибга солинган, яхлит онгли тизимга айлантирилган билим, тасаввурлар ва гоялар мажмуи булиб, у шахсни маълум бир колипда, уз шахсий киёфасига эга тарзда жамиятда муносиб урин эгаллашга чорлайди. Мустакиллик даврида шаклланаётган янгича дунёкараш ёшларда Ватанга садокатни, миллий кадриятлар, анъаналарни эъзозлашни, уз якинларига мехрибон ва танлаган йулига — касби, маслаги ва эътикодига содикликни назарда тутади. Янгича фикрлаш ва янгича тафаккур айнан мустакиллик мафкураси рухида тарбия топиб, сайкал топган миллий онг, дунёкараш ва эътикоддир.
Шахс дунёкараши ва эътикодини узгартирувчи омиллар. Миллий ва маънавий кадриятларнинг роли. Дунёкараш шахснинг шахслигини (индивид эмас), унинг маънавиятини, ижтимоийлашуви даражасини курсатувчи кучли мотивлардандир. Шунинг учун хам унинг шаклланиши ва узгариши масаласи мухим масалалардан булиб, хамма вакт ва даврларда хам ута долзарб булиб келган. Узбекистон уз мустакиллигига эришгач, жамиятда туб ислохотлар бошланди. Ана шу ислохотларнинг асосий йуналишларидан бири маънавий-маърифий ислохотлар булиб, унинг асосий максади жамият аъзолари дунёкарашини истиклол рухида шакллантиришни максад килиб куйди. Давлатимизнинг ёшлар борасидаги сиёсатининг асосини хам уларда янгича хурфикрлилик билан янгича дунёкарашни шакллантиришдир. Бу уринда психология узгаришлар шароитида эътикод, дунёкараш ва идеаллар узгаришига сабаб булувчи омиллар хусусида куйидагилар ажратади:
1. Маънавият ва маърифат. Аввало маърифат хусусида. Бу — одамнинг табиат, жамият ва инсонлар тугрисидаги турли билимлари, тушунчалари, маълумотлари мажмуи булиб, унинг мазмуни бевосита шахс дунёкарашининг мазмун мохиятини белгилайди. Демак, ёшларга каратилган ва улар укиб, урганиши учун йуналтирилган барча турдаги маълумотлар (китоблар, оммавий-ахборот воситалари оркали, мулокот жараёнида), улар асосида шаклланадиган янгича тасаввурлар янгича дунёкараш учун заминдир. Мустакиллик йилларида эски, узини тарих олдида окламаган мафкурадан воз кечилди, янги мустакиллик гояси, унинг асосий тамойиллари, ёшларни маърифатли килиш борасидаги вазифалар асосида мамлакатимизда янги «Таълим тугрисидаги Конун» ва «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури» кабул килинди. Улар ёшларнинг энг илгор илм-фан ютукларидан бохабар килиш, буюк алломалар меросини чукур ва теран урганиш, замонавий технологиялар асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил килиш, ёшларни маърифатли килишнинг барча шарт-шароитларини яратишни назарда тутади.
2. Оила. Юртимизда оила хамиша давлат химоясида ва олий кадрият сифатида эъзозланади. Оила ижтимоийлашувнинг асосий ва мухим учоги булгани учун хам унинг шу мухитда тарбияланаётган ёшлар эътикоди ва дунёкарашидаги роли сезиларлидир. Республикамизда «Оила»йили деб эьлон килиниши, «Оила» илмий-амалий Маркази уз фаолиятини бошлаши жамиятда, ёшлар тарбияси борасида оиланинг роли ва масъулиятини оширишга каратилган мухим тадбир булди ва уларда юртга, Ватанга, якинларга садокат, мухаббат хисларини тарбиялаш оркали дунёкарашлари мазмунига хам ижобий таъсир курсатди.
3. Мафкура. хар бир даврнинг уз мафкураси булади ва у шахс ижтимоийлашуви жараёнида унинг онгига таъсир курсатувчи мухим омиллардан хисобланади. Коммунистик мафкурадан батамом воз кечган жамиятимизда янги мустакиллик мафкураси шаклланмокда. Зеро, мафкура жамият аъзоларининг табиат, жамият ва ижтимоий жараёнлар хусусидаги гоялари, билимлари мажмуи булиб, хар бир ижтимоий гурух уз эътикодига мос мафкурани танлайди. Мустакилликдан рухланган, унинг моддий ва маънавий неъматларидан бахраманд булаётган узбекистонликлар утган киска вакт мобайнида унинг кадриятлари, хар бир шахсга яратилаётган чексиз имкониятлари, илм ва билим борасидаги шарт-шароитларни англаб, узлари онгли равишда ана шу тузумга садокат ва уни севиш, ардоклаш ва химоя килишга тайёрлик фалсафасини шакллантирмокдалар. Янги мафкура мустакиллик ва миллий кадриятлар гояси таъсирида шаклланмокда ва бу табиий, биринчи навбатда ёшлар дунёкарашини узгартирувчи мухим шартдир.
4. Ижтимоий установкалар. Соф психологик маънода янгича тафаккур ва дунёкарашни шакллантирувчи ва узгартирувчи ижтимоий психологик механизм — бу ижтимоий установкалардир. Бу — шахснинг атроф мухитида содир булаётган ижтимоий ходисаларни, объектларни, ижтимоий гурухларни маълум тарзда идрок этиш, кабул килиш ва улар билан муносабатлар урнатишга рухий ички хозирлик сифатида одамдаги дунёкарашни хам узгартиришга алокадор категориядир Рус олими В. А. Ядов узининг диспозицион концепциясини яратиб, унда установкаларни турт боскич ва турт тизимда тасаввур килган.
А) элементар установкалар (set) — оддий, элементар эхтиёжлар асосида купинча онгсиз тарзда хосил буладиган установкалар. Уларни узгартириш учун моддий шарт-шароитларни ва одамдаги эхтиёжлар тизимини узгартириш кифоя.
Б) ижтимоий устновкалар (attitud) — ижтимоий вазиятлар таъсирида ижтимоий объектларга нисбатан шаклланадиган установкалар. Уларни узгартириш учун ижтимоий шарт-шароитлар ва шахснинг уларга нисбатан бахо ва муносабатлари тизимини узгартириш керак.
В) базавий ижтимоий установкалар — улар шахснинг умумий йуналишини белгилайди ва уларни узгартириш эътикодлар ва дунёкарашларни узгартириш демакдир.
Г) Кадриятлар тизими — улар авлодлараро мулокот жараёнининг махсули сифатида жамиятда кадр-киммат топган нарсаларга установка. Масалан, сахих хадислар шундай кадриятлардир, биз уларни танкидсиз, мухокамаларсиз кабул киламиз, чунки улар хам илохий, хам энг буюклар томондан яратилган, авлоддан авлодга уз кадрини йукотмай келаётган кадриятлардир.
Ижтимоий устновкаларни узгартиришнинг энг содда ва кулай йули бу айни вазиятлар ва улардаги таъсирларни кайтаришдир. Бу кайтариш кайд килинган образ сифатида инсон онгида узок муддатли хотирада сакланади ва вазият пайдо булганда, объективлашади, яъни уз кучини ва мавжудлигини курсатади. Шунинг учун хам агар чет эл тажрибасига мурожаат киладиган булсак, у ерда бирор гояни онгга сингдириш учун бир одам ёки бирор гурух уз сиёсий, мафкуравий ёки бошка карашларини бир хил сузлар ва иборалар, харакатлар билан кайтараверади ва шу йул билан купчиликнинг маъкуллашига эришади. Айникса, сайлов олди тадбирларида ана шу усул кенг кулланилади. Шулардан келиб чикиб, ижтимоий установкаларни узгартиришнинг усуллари ва психологик воситалари оркали хам дунёкарашни узгартиришга эришиш мумкин.



Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish