Шахс назариялари
Психологиянинг мустақил соҳаси сифатида касб психологиясини шаклланишида бир қанча сиёсий, иқтисодий ва илмий-тадқиқий сабабларнинг ўрни муҳим ҳисобланади. Улар сирасига қуйидаги сабабларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир,: Асосий эътибор ишлаб чиқариш вазифаларини ечиш учун зарур бўлган ишчиларни тайёрлаш билан боғлиқ ижтимоий буюртмани бажаришга қаратилган. Сиёсий вазиятнинг ўзгариши, мафкуравий қарашларнинг оммалашуви натижасида мустақил ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятининг пайдо бўлиши- меҳнатга нисбатан онгли муносабатларни шаклланишига олиб келади. Бу эса ишчиларнинг касбини ўзгартиришга мажбур бўлганда янги иш жойини қидириш, ўзининг рақобатбардошлигини тасдиқлаш учун хулқ-атворининг ўзгаришига олиб келади. Ишлаб чиқариш муносабатларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, оғир шароитларни ўзгариши, ишчиларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради. Чунки улар бирданига ўз касбий ҳаётлари учун масъул бўлиб қоладилар. Меҳнатга лаёқатли аҳоли учун долзарб масалалардан бири бу касбий ҳаёт ценарийсини танлаш, касбий ривожланиш, ишсизлик муаммоси бўлиб қолди. Аммо бу муаммоларни ечимини топишнинг имконияти йўқ эди. Ўз навбатида бу кишиларда бир-бирини психологик қўллаб-қувватлаш ва бир-бирига кўмаклашиш эҳтиёжини юзага келтиради. Шуниси аҳамиятлики, психологиянинг ҳеч бир йўналиши бу муаммолар билан шуғулланмайди, бу эса ўз навбатида мазкур муаммоларни ўрганиш учун янги бир соҳага, яъни касб психологиясининг шаклланишига олиб келади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш ва ундаги ўзгаришлар, яъни дастлабки пайтларда иқтисодий вазиятлар бир маромда кечаётган эди. Бозор иқтисодиёти шароитида юқори малакали касбий жиҳатидан етук рақобатб ардош ишчиларга зарурият сезилмоқда. Бу эса касб танлаш, касбий лаёқатни аниқлаш, кадрлар фаолиятини баҳолаш ва аттестациядан ўтказиш, касбий ривожланиш йўлларини белгилаш, ишчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларига эътиборни қаратиш лозимлигини англатади. Шунинг натижасида корхона ва ташкилотларда ишчилар учун ривожланиш бўлимлари пайдо бўлади. Психология фанида шахснинг касб билан ҳамкорлиги юзасидан кўп томонлама тадқиқотлар олиб борилади. Асосан бу муаммолар меҳнат психологияси, педагогик психология ва ёш даврлар психологияси фанлари томонидан ўрганилган. Бу муаммолар ечимининг методологик жиҳатдан асосланиши психология соҳасида олиб борилган фундаментал ишларда акс этган. Фаолиятнинг психологик назариясини яратилиши касбий фаолиятга доир тадқиқотлар учун назарий асос бўлади. Шахс борасидаги дифференциал психологик консепциянинг ривожланиши, касбий танлов, касбий маслаҳат касбий мослашув профессионализацияга доир муаммоларни ҳал қилиш учун асос бўлди.
Меҳнат психологияси касбий лаёқат, касбий диагностика, касбий кўникма ва малакаларнинг шаклланиши масалаларини ўрганади.
Ёш даврлар психологияси шахсий ва касбий ривожланиши, касбий ўзликни англашдаги инқирозларнинг психологик хусусиятлари ва келишмовчиликлари масалаларини ўрганади. Таъкидлаш мумкинки, инсоннинг касблар олами билан ҳамкорлиги тўпланиб, психологиянинг турли соҳаларида ўрганилиб борилган. Бугунги кунга келиб, бу билимларни битта илмий йўналиши - касблар психологиясини шакллантириш учун шароит яратилади. Шундай қилиб, 1990 йиллар бошида сиёсий, иқтисодий ва илмий сабаблар туфайли психологиянинг янги соҳаси-касблар психологияси вужудга келди. Касблар психологиясининг мустақил фан сифатида шаклланишини 3 босқичини ажратиш мумкин. ХIХ асрнинг охирида меҳнатни илмий ташкиллаштиришнинг психологик масалаларини ҳал қиладиган психотехника йўналишини пайдо бўлиши, шунингдек, психотехника тараққиётининг асосий масалалари бу- меҳнат шароитлари ва шу усулларини рационализация қилиш, авария ва шикастланишни камайтириш, ишлаб чиқариш таълимининг шаклланиши масалаларига эътиборнинг кучайишидир. ХХ аср бошларида мустақил илмий соҳа меҳнат психологиясининг ривожланиши ва бу борадаги касбий тадқиқот масалалари, инсон психологиясининг меҳнатда намоён бўлиши ва шаклланиши, шунингдек, касбий танлов, касбий маслаҳат ва меҳнат экспертизаси масалаларига доир билимларни юзага келиши. ХХ асрнинг 70 йилларида инсон ва касб ҳамкорлиги муаммоларининг ҳал қилувчи меҳнат психологияси ва индустриал психологиядаги вазифаларнинг пайдо бўлиши, меҳнат психологиясининг бу соҳаси профпсихология ёки касблар психологияси деб номлана бошлади. Касб психологияси доирасида касбий маслаҳат, касб танлаш, ва касбшунослик бўйича тадқиқотлар бирлаштирилган. Мустақил илмий фан сифатида касб психологияси юзага келди ва бу АҚШлик олимлар Ж. Критес ва Д. Сюпер ишларида кўзга ташланган. Аммо чет эл тажрибаси асосида тўпланган маълумотлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти бўлмайди. Ўзига хос ижтимоий-иқтисодий шароитлар ва ижтимоий маданий анъаналар юртимизда ўзимизга, миллатимизга хос миллий касб психологиясининг ривожланишига сабаб бўлмоқда. Касб психологиясига тахминан ХХ асрдан бошлаб асос солинган. Бунга кўпроқ инсонларни ўз қобилиятлари, эҳтиёжлари, хоҳиш- истаклари, имкониятлари, индивидуал хусусиятлари ва ҳоказоларни ҳисобга олмаган тарзда касблар олами ҳақидаги билимларга эга бўлмаганликлари натижасида, қайсидир маънода онгсиз равишда касб танлашларига сабаб бўлган. Бироқ кейинчалик рус психологи Е.А.Климов ўз тадқиқот ишларида айнан шу масалага, яъни “касб танлаш”, “касбга йўналтириш” каби масалаларга эътиборини қаратиб, бу борада тадқиқот ишини олиб борган. Хусусан, мисол сифатида дифференциал диагностик сўровнома (ДДС) методикасини ишлаб чиққан. Е.А.Климовдан ташқари ҳам кўп чет эл олимлари бу масала бўйича иш олиб борганлар. Аста-секин жамиятда касб танлашга нисбатан онгли ёндашишлар кузатила бошланди, яъни уларнинг барчаси касб психологиясининг шаклланишига олиб келади. Касб психологиясининг ажралиб чиқиши ҳозирги кунда шахснинг касбий меҳнатга ўрганиб кетиши эмас, балки алоҳида касбий билим, кўникма ва малака ҳамда умуман касблар оламига кириб боришига асосланади. Касб психологияси шахснинг касбий жиҳатдан шаклланишини ўрганади. Бунда шахс ривожланиши касбий шаклланиши сифатида кўриб чиқилади. Касб психологияси-меҳнат психологияси касбларни психологик компонентларини ёки муайян касбда ишловчиларга нисбатан қўйиладиган психологик талабларни ўрганиш ҳамда илмий таҳлил қилиш билан шуғулланувчи бўлимидан иборат. Мутахассисликнинг турли ижтимоий - маданий ва ижтимоий-иқтисодий қарашларида касбий хулқ муҳим аҳамиятга эга. Шахснинг психомотор мотивацион ва когнитив сифатларига эътибор берилган ҳолда касбий ютуқларга асосий эътибор қаратилади. Инсон ва унинг касби ўртасидаги, шунингдек, касбий вазифаси ва касблар олами тузилмаси ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинади. Касб психологияси инсон учун касбий фаолиятнинг аҳамиятини ўрганиб, шахснинг касбий шаклланишини тадқиқ этади, шунингдек, ёшликда касбий тасаввурларни ривожланишини, касбий етуклик детерминанталарини айниқса, касбга киришиш ва унинг ҳаётга бўлган таъсирини ўрганади. Касб психологиясининг муҳим аспектлари - бу касбий фаолиятнинг таҳлили, касбий мақсадлар, вазиятлар, қийинчиликларини ўрганиши, касбий талабларни аниқлашдан иборат.
Хорижий манбаларда ҳам инсоннинг касбдаги фаолияти ва хулқ-атвори майдони ўзига хос ҳолда белгиланиб, “касб тўқимаси” ёки “ментал харита” деб аталган. “Ментал харита” касбий фаолият майдонининг мутахассис жойлашиши мумкин бўлган ички олами ҳисобланади. Касбий фаолият майдони таркибидан касбий соҳадаги анчагина барқарор таълим, касбнинг тавсияномаси, унинг қўлланиш соҳаси, аниқ ишчи ўрнига нисбатан яшовчанлиги ўрин олган.
К.Фарреннинг қарашларига таяниб айтиш мумкинки, талабалар мутахассис сифатида шаклланиши давридаёқ яшовчанлик кўрсаткичларидан бохабар бўлишлари муҳимдир. Унинг фикрича, яшовчанлик икки хил кўринишга эга бўлади: шахснинг яшовчанлиги ва касбнинг яшовчанлиги. Олим шахс яшовчанлик сифатларига қуйидаги кўрсаткичларни киритади:
Шахс хусусиятларига муносиб касб танлаш.
Бажараётган ишга қўйилган талабларга юқори даражада тайёрлик.
Ҳаёти давомида таълим олиш ва ўрганишга тайёрлик.
Маданийлиги, ўзга кишилар қадр-қимматини, фарқларини қабул қила билиш.
Компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланишни билиш.
Бир неча соҳаларда касбий маҳоратни намойиш қила олиши.
Янги лойиҳалар тақдим қилиш ташаббусига эга бўлиш.
Ишда ҳамкасблар билан ҳамкорликда ишлаш кўникмасига эгалиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |