Операцион тизимлар, уларнинг турлари



Download 239,09 Kb.
bet5/11
Sana22.02.2022
Hajmi239,09 Kb.
#96502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
OPЕRATSION TIZIMLAR, ULARNING TURLARI

Мултидастурлаш – бу ҳисоблаш жараённинг ташкил қилиш усули бўлиб, битта процессорда навбат билан бир нечта дастур бажарилади.
Битта дастур киритиш-чиқаришни амалга оширгунча кенг дастурларни олдинги кетма-кет бажарилишдаги каби (бир дастурли режим), процессор тўхтаб турмайди, балки бошқа дастурни бажаради (кўп дастурли режим). Бунда ҳар бир дастур оператив хотирадаги бўлим деб аталувчи ўз қисмига юклайди.
Бошқа янгилик – спулинг (споолинг) деб аталади. Спулинг у вақтда ҳисоблаш жараёнини ташкил этиш усулларидан бири бўлиб, унга мос равишда топшириқ перфокартадан дискга ҳисоблаш марказида пайдо бўлиш тартибида ёзилади, кейин эса навбатдаги тўшириқ тугалланиши билан, янги топшириқ дискдан бўшаган бўлимга юкланади.
Пакетли ишлов беришни мултидастурлашли амалга ошириш билан бирга, ОТларнинг янги типи – вақтни ажратиш тизимлари юзага келди. Ажратилган вақт тизимларида қўлланиладиган мултидастурлаш варианти, ҳар бир фойдаланувчи учун ҳисоблаш машинасидан ягона фойдаланиш тасаввурини ҳосил қилишга имкон беради.
Мултидастурлашни юзага келиши х.т. тузилишига чуқур ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Бунда асосий ролни аппарат томонидан қўлланиш катта рол ўйнайди, унинг асосий хусусиятлари қуйида келтирилган:

  • Химоя механизмини амалга ошириш. Дастурлар мустақил равишда ресурсларни тақсимлаш имконига эга бўлиши керак эмас, бу имтиёзли ва имтиёзсиз командаларни келиб чиқди. Имтиёзли командалар ОТ томонидан бажарилади.

  • Узилишлар мавжудилиги. Ташқи узилишлар ОТ ни асинхрон ходиса, м-н кириш-чиқиш операцияси тугалланганлиги ҳақида огохлантиради. Ички узилиш, ОТ аралашуви зарур бўлганда юз беради, м-н ҳимояни бузишга харакат ёки нолга бўлиш.

  • Архитектурада параллелизмни ривожлантириш. Хотирага бевосита мурожаат ва кириш-чиқиш каналини ташкил этиш, марказий процессорни қийин операцияларни бажаришдан халос этади.

Албатта, мултидастурлашни ташкил этишда ОТ роли жуда мухимдир. У қуйидаги операциялар учун жавоб беради:

  • Тизимли чақириқлар ёрдамида ОТ ва амалий дастурлар орасида интерфейсни ташкил этиш

  • Хотирадаги топшириқлардан навбат ташкил этиш ва топшириқ учун процессор ажратиш учун процессордан фойдаланишни режалаштириш

  • Бир топшириқдан иккинчисига ўтиш, ҳисоблашларни тўғри ташкил этиш учун контекстни сақлаш

  • Хотира чегараланган ресурс бўлгани учун, хотирани бошқариш стратегияси зарур, яъни хотирадан маълумотларни олиш, жойлаштириш ва алмаштириш жараёнларини тартибга солиш талаб қилинади.

  • Маълумотларни ташқи жамламаларда файл кўринишида сақлашни ва маълум файлларни фақат аниқ фойдаланувчилар фақат аниқ фойдалана олишни ташкил этиш.

  • Дастурларга санкцияли маълумот алмашиш талаб этилгани учун, уларни коммуникация воситалари билан таъминлаш зарур.

  • Маълумотларни тўғри тақсимлаш учун, зиддиятли ҳолатларни ечишга тўғри келади, бу кўпинча турли ресурслар билан ишлашда рўй беради, шунинг учун ҳаракатларни дастурлар билан синхронлаштиринг.

Вақт ажратиш тизимларида фойдаланувчи, дастурни интерактив режимда созлаш имконига эга бўлди, бунда у маълумотли дискга перфокарта орқали эмас, бевосита клавиатурадан киритиш мумкин бўлди. Он-лине файлларни юзага келиши ривожланган файл тизимларини ишлаб чиқиш заруриятини келтириб чиқарди.

Download 239,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish