Операцион тизимлар, уларнинг турлари


-чи давр (1980дан – ҳозирги вақтгача)



Download 239,09 Kb.
bet6/11
Sana22.02.2022
Hajmi239,09 Kb.
#96502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
OPЕRATSION TIZIMLAR, ULARNING TURLARI

4-чи давр (1980дан – ҳозирги вақтгача).
Операцион тизимлар ривожланишидаги кейинги давр катта интеграл схемаларни (БИС) юзага келиши билан боғлиқ бўлган даврдир. Бу йилларда интеграция даражаси кескин ўсиши ва микросхемалар арзонлашиши юз берди. Компьютердан алоҳида фойдаланувчилар фойдаланиши имкони юзага келди, ва шахсий компьютерлар даври бошланди.
Архитектура жиҳатидан, шахсий компьютерлар, миникомпьютерлар типлари синфларидан хеч нарсаси билан фарқ қилмас эдилар, фақат уларнинг баҳоларида фарқ бўлди. Агар миникомпьютер корхона ва университет бўлимига шахсий ҳисоблаш марказига эга бўлишига имкон берган бўлса, шахсий компьютер эса бундай имкониятни алоҳида инсон учун яратди.
Компьютерлар ҳисоблаш техникаси соҳасида мутахассис бўлмаганлар ҳам кенг кўламда фойдалана бошладилар, бу эса ўз навбатида “дўст” дастурий таъминотни яратишни талаб этди, бу дастурчиларни алоҳида ўрнидан қўзғатди.
Операцион тизимлар бозорида иккита тизим устунлик қила бошладилар: MS-DOC ва UNIX ОТ лари. Бир фойдаланувчили MS-DOC ОТ лари Intel 8088 асосида қурилган микропроцессорлар, ва кейин 80286, 80386 ва 80486 асосида қурилган компьютерларда фойдаланилди.
Мултидастурли, кўпфойдаланувчили UNIX ОТ и интел-бўлмаган компьютерлар мухитида устунлик қила бошлади, айниқса юқори унумдорликка эга бўлган РИСC-процессорлар учун.
80-йиллар ўрталарида, тармоқ ёки тақсимланган ОТ лар бошқарувчи остида ишлайдиган шахсий компьютерлар кескин тарзда ривожлана бошлади.
Тармоқ ОТ ларида, фойдаланувчи тармоқда бошқа компьютерлар мавжудлиги ҳақида билишлари ва бошқа компьютерга унинг ресурсларидан, асосан файлларидан фойдаланиш учун бошқа компьютерга мантиқан киришлари керак.
Тармоқдаги ҳар бир машина, компьютернинг автоном операцион тизимидан тармоқда ишлашга имкон берадиган қўшимча воситаларга эга бўлган, локал операцион тизимини бажаради.
Тармоқ ОТи, бир процессорли компьютер ОТидан асосли фарқ қилмайди. Уларнинг таркибида, албатта, тармоқ интерфейсини қўлловчи (тармоқ адаптери драйвери) ва шу билан бирга тармоқдаги бошқа компьютерларга масофадаги кириш воситалари ва масофадаги файлларга мурожаат воситалари мавжуддир, аммо бу қўшимчалар операцион тизимни структурасини тубдан ўзгартирмайди.
Ҳисоблаш тизимларини ривожланиши босқичларини кўриб чиқиб, биз ривожланиш жараёнида мумтоз (классик) ОТ лар бажарган 6 та асосий функцияларни ажратишимиз мумкин:

  • Топшириқларни режалаштириш ва процессордан фойдаланиш;

  • Дастурларни коммуникация ва синхронизация воситалари билан таъминлаш;

  • Хотирани бошқариш;

  • Файл тизимини бошқариш;

  • Киритиш-чиқаришни бошқариш;

  • Хавфсизликни таъминлаш.

Ҳар бир келтирилган функциялар одатда ОТ таркибидаги компонеталаридан бири сифатида амалга оширилган. Улар бошиданоқ, ОТ таркибий қисми сифатида яратилган эмас, улар ривожланиш жараёнида юзага келди. Инсон яратган ҳисоблаш тизими ривожланиши (евалюцияси) шу ёълдан кетди, аммо ҳеч ким бу ёъл ривожланишнинг ягона мумкин бўлган ёъли деб исбот қилолмайди.
ОТ лар, шу айни вақтда уларнинг мавжудлиги-ҳисоблаш тизимидан оқилона фойдаланишдир, шунинг учун ҳам улар мавжуд.

Download 239,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish