WINDOWSНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ
Windows операцион тизими қуйидаги имкониятларга эга:
Универсал графика – Windows дастурнинг ускуналар ва дастурий таъминотидан тўлиқ мустақиллигини таъминлайди, яъни у фойдаланувчининг аниқ ташқи қурилмалар билан мослаштириш муаммосини олиб ташлайди, чунки буни Windows бажаради.
Ягона интерфейс – Windowsда фойдаланувчининг мулоқоти ягона, яъни турли дастурлар билан ишлаш қоидалари умумий.
Мослашиш – Windowsнинг бошқа дастурий таъминоти билан мослашиши MS DOS нинг барча амалий дастурлари билан матнли муҳаррирлар, электрон жадваллари ишини таъминлайди.
Кўп масалалиги – Windows бир пайтнинг ўзида бир неча масалани бажаради, бир дастурдан бошқасига тезлик билан ўтиш имкониятига эга.
Windows мавжуд оператив хотирадан тўлиқ фойдалана олади.
Маълумотлар алмашуви – Windows дастурлараро маълумотлар алмашиш имкониятига эга. Бу махсус Clipboard (маълумотлар буфери), ёки DDE (маълумотларнинг динамик алмашуви, яъни бошқа дастур натижаларидан фойдаланиш), ёки OLE (маълумотлардан уларни таҳрирлаган ҳолда фойдаланиш) ёрдамида амалга оширилади.
WINDOWSНИНГ ИШЛАШ ШАРТЛАРИ
Windows икки режимнинг бирида ишлаши мумкин: стандарт ёки 386-кенгайтирилган. Ишлатиладиган режим Windows да бажариладиган мавжуд дастур ва ускуналарга боғлиқ. Стандарт режимда Windows процессорнинг ҳимояланган режимида ишлайди. Кенгайтирилган режимда эса, 80386 процессор ва 16 Мбайт (Windows 95), 32 Мбайт (Windows 98), 64 Мбайт(Windows 2000) оператив хотира мавжуд бўлса ишлайди.
Компьютернинг Windows 98 ОТ билан ишлаши учун қуйидагилар зарур:
- камида Intel Pentium II процессорли компьютер;
- 32 Мбайт дан кам бўлмаган оператив хотира;
- 250-300 Мб бўш жойли қаттиқ диск;
- Windowsга кўмаклашадиган монитор(EGA,VGA, SVGA бўлса
янада яхши);
- Windowsга кўмаклашадиган принтер;
- Windowsда ишлашга ёрдам бeрадиган «сичқонча».
ИШ СТОЛИ ВА УНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Windows ОТ ининг бош ойнаси унинг ишчи столи деб юритилади (1-расм).
1-расм. Windows операцион тизимининг ишчи столи
Ишчи стол Windows ОТ нинг фундаментал тушунчаси ҳисобланади. Ишчи столида тизим ва амалий дастурларга мос келувчи ёрлиқларнинг турли кўринишлари ҳосил бўлади. Ишчи столда камида 6 та ёрлиқ мавжуд бўлиб, улар Мой компьютер, Мои документы, Корзина, Портфель, Сетовое окружение, Соединение с интернетом ва ҳоказолардан иборат.
Ишчи столининг чап юқори бурчагида Мой компьютер (My Computer) ёрлиғи жойлашган. Мой компьютер - дисклар билан ишлаш, дискларни танлаш, уларнинг мундарижасини кўриш, оператив хотира ҳақида маълумот олиш, файл ва каталоглар билан ишлаш, компьютер ва ташқи қурилмаларни созлаш каби вазифаларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |