[ диск юритувчи:] [ йўл\] файл номи
бунда [ диск юритувчи] — А:, В:, С:, D ва ҳоказо, диск юритувчи номи, [ йўл:] — файл жойлашган каталог ва файл номи-керакли файл номини билдиради. Агар диск юритувчи ёки йўл кўрсатилмаса, жорий диск ва каталог назарда тутилади.
4-МАЪРУЗА. ЗАМОНАВИЙ WINDOWS ДАСТУРЛАРИ МУҲИТИДА ИШЛАШ.
Режа:
Windows операцион системалари. Windowsнинг ишлаш шартлари. Унинг афзалликлари ва камчиликлари. Иш столи ва унинг элементлари. Масалалар панели, уни созлаш ва панелдаги бeлгилар.
Windowsнинг меню системаси. Асосий меню ва унинг таркиби. Контекст меню ва у билан ишлаш. Менюдаги шартли бeлгилар.
WINDOWS ОПЕРАЦИОН СИСТЕМАЛАРИ
Операцион тизим компьютер ишга туширилиши билан юкланувчи шундай дастурки, бу дастур фойдаланувчига ЭҲМ билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади, унинг барча қурилмалари ишини бошқариш имконини бeради. Операцион тизим (ОТ) ёрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклардаги ахборотларни ўқиш ёки ахборотларни дискларга йиғиш, амалий дастурларни ишга тушириш ва шу каби ишларни амалга ошириш мумкин.
Умуман олганда, операцион тизимлар компьютердан фойдаланишни осонлаштирувчи тизим дастурларининг ядросини ташкил қилади. Ҳозирги вақтда турли операцион тизимлар мавжуд. Масалан: MS DOS, WINDOWS, MACINTOSH, WARP, UNIX, PC-DOS, DRD DOS, OS/2 ва ҳоказо. Биз қуйида Windows ОТда ишлаш жараёни билан танишамиз.
Microsoft корпорацияси 1983 йил 10 ноябрда графикли операцион қобиқ дастур Windows ишлаб чиқаришга киришганлигини эълон қилди. Уларнинг фикрича, Windows шундай дастур бўлиши керак эдики, у кўп масалали, яъни бир вақтда бир нечта масалани ечишни таъминлай оладиган, барча турдаги принтер ва дисплейлар билан ишлай оладиган, шунингдек, MS DOS иловаларини ишлатишга имкон бeрадиган бўлиши лозим эди. Кейинги масалани амалга ошириш анча қийин бўлиб, оқибатда, бутун ишнинг бир неча ойга чўзилишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, 1983 йил ноябрида Condex кўргазмасига Windowsнинг биринчи нусхаси тайёр бўлди. Биринчи марта Windows 1985 йил 18 ноябрда сотувда пайдо бўлди. Бундай кечикиш фирманинг хомаки маҳсулот билан бозорга чиқишни ҳоҳламаганлиги билан боғлиқ. Унга яхши баҳо бeришди. Windows муҳити ўзида «ажойиб очиқлик, шакл алмашиниш ва жой алмаштириш, унинг устига унча юқори бўлмаган нархи ва ускуналарга бўлган талабнинг камлиги» каби хусусиятларини мужассамлаштирган деб ҳисоблашди.
Кейинги пайтда Windowsнинг қуйидаги версиялари яратилди;
- Windows 1.0 -1985 йилда;
- Windows 2.X -1987 йилда;
- Windows 3.0 -1990 йилда;
- Windows 3.1 -1992 йилда;
- Windows 3.11 -1993 йилда;
- Windows NT -1995 йилда;
- Windows 95 -1995 йилда;
- Windows 98 -1998 йилда;
- Windows 2000 -2000 йилда;
- Windows XP -2002 йилда.
Windows ёрдамида NC дастури каби файл ва каталог яратиш, нусха олиш, қайта номлаш, ўчириш, матнли файлларни чоп қилиш, бир вақтда бир нечта каталог ва файллар мажмуаси билан яққол график режимда ишлаш мумкин. Шу боис ундан айни вақтда миллионлаб фойдаланувчилар ўз амалий иш фаолиятида фойдаланмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |