АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
34
Демак, юридик этика фан сифатида ижтимоий ҳаѐтнинг турли соҳаларида
вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг инсонпарварлик асосларини
очиб бериш ва тарғиб қилиш билан бирга, қонунчилик ривожланиши ва
қонунларни тўғри қўлланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Таянч тушунчалар: ахлоқий маданият, муомала одоби, этикет, касб
одоби, юридик этика, процессуал нормалар, ахлоқий нормалар.
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
35
ИККИНЧИ ҚИСМ
1-мавзу. Эстетика фани предмети, вазифалари ва тарихи.
1.
Эстетика фани предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари
2.
Эстетика тарихи
3.
Туркистон маърифатчи жадидларининг эстетик қарашлари.
4.
Эстетик онг ва эстетик фаолият.
Эстетика сўзи юнонча «эстезис» сўзидан олинган бўлиб, «сезиш», «ҳис
қилиш қобилияти» маъносини билдиради. Бу фан – инсоннинг воқеликка
эстетик муносабатлари ва инсоният бадиий ривожининг умумий қонун-
қоидалари ҳақидаги фан. Узоқ вақт бу фан «Гўзаллик фалсафаси» деб
таърифлаб келинган. Лекин ҳозирги даврда „Эстетика" фанини бундай
таърифлаб бўлмайди, чунки «гўзаллик»нинг ўзи „Эстетика"га тегишли
тушунчалардан бирига айланиб қолди.
Биринчи марта эстетика сўзини фаннинг номи сифатида олмон файласуфи
Александр Баумгартен (1714-1762) ―Поэтика‖ асарининг баъзи бир масалалари
тўғрисида фалсафий мулоҳазалар‖ китобида ишлатган (1735 йил).
Лекин бу билан Баумгартенни „Эстетика" фанининг асосчиси деб
бўлмайди, чунки эстетика назариялари қадим замонлардаѐқ „Фалсафа‖ фани
доирасида ўрганилган.
Дастлабки эстетик таълимотлар қулдорлик жамияти даврида – Шарқ
мамлакатлари (Миср, Бобил, Ҳиндистон, Хитой, Эрон ва Турон)да вужудга
келиб, қадимги Юнонистонда, айниқса, Афлотун, Арасту, Суқрот асарларида,
қадимги Римда Лукреций Кар, Гораций ва бошқаларнинг тадқиқотларида
ривожлантирилди. XVIII асрнинг иккинчи ярмидан мустақил фан сифатида
шакллана бошлади.
„Эстетика" сўзи кўпинча нарса ва ҳодисаларнинг ранг-туси ва шаклидаги
мукаммаллик, мутаносиблик, латофат маънолари мажмуи сифатида ҳам
қўлланилади. Мазкур тушунча кишиларнинг яхши феъл-атвори, муомаласи,
нутқи, дид билан кийинишини англатади ѐки табиатдаги гўзалликни ҳам
билдиради.
Эстетика сўзи баъзан «нафосат» тушунчаси билан баравар ишлатилади.
Санъатда ҳам эстетика бир қанча маъноларда қўлланилади. Воқеликдаги
табиатан нозик нарсалар ва ҳодисалар инъикоси – бадиий адабиѐтда назм,
тасвирий санъатда – манзара, миниатюра ва бошқалар фикримизга ѐрқин
далилдир. Иккинчидан, санъатда нима инъикос эттирилишидан қатъи назар,
ниҳоятда нозик ифода усуллари қўлланилиши, ифода усулининг бағоят
нафислиги – нозик рақс ва бошқалар диққатга сазовордир. ―Эстетика‖ атамаси
ўрнини бевосита ва билвосита ―Нафосат‖ атамаси боса олади. Кўпчилик
Do'stlaringiz bilan baham: |