11
ҳокимликларининг мурожаатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилади.
Иқтисодиётни малакали кадрларга ҳамда аҳолини олий таълим олишга бўлган эҳтиёжини
қондириш мақсадида мамлакат ҳудудида хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари,
марказлари, кампуслари ва бошқа шаклдаги ваколатли бўлинмалари ташкил қилиниши мумкин.
Таълим, илмий, молиявий ва хўжалик фаолиятини юритиш мақсадида уларга Ўзбекистон
Республикаси резиденти ҳуқуқлари – юридик шахс мақоми берилади.
Хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари, марказлари, кампуслари ва бошқа
шаклдаги ваколатли бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро шартнома
ва битимлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилади.
Хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари, марказлари, кампуслари ва бошқа
шаклдаги ваколатли бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Хукумати ва давлат бошқаруви
оганлари томонидан моддий, молиявий, ташкилий ва бошқа мажбуриятлар олинмаган тақдирда
лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади.
Касбий таълим ва олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш касбий таълим ва
олий таълим муассасаларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бошқа таълим турларида халқаро шартномалар ва келишувларга биноан хорижий
мамлакатларнинг ўқув дастурлари асосида таълим бериладиган халқаро таълим муассасалари
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилиши мумкин.
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш давлат таълим муассасалари
қуйидаги тартибда:
вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
билан келишилган мурожаатларига асосан олий таълим муассасалари ҳузурида, шунингдек,
вазирликлар ва идораларга бевосита бўйсунувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш
муассасалари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан;
олий таълим муассасалари таркибига кирувчи малака ошириш факультетлари ва курслари
вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
билан келишилган қарорлари билан ташкил этилади.
Республика ва маҳаллий бўйсунувдаги давлат таълим муассасалари (умумий ўрта, мактабдан
ташқари ва бошқалар):
республика бўйсунувидаги умумий ўрта таълим муассасалари, мактаб-интернатлар, мактабдан
ташқари ва бошқа таълим муассасалари мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда вазирликлар ва
идоралар томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги таълим муассасалари Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйсунувидаги давлат таълим муассасалари (ўрта махсус, касбий
таълим ва олий таълим муассасаларидан ташқари) вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
томонидан;
туман (шаҳар) бўйсунувидаги давлат таълим муассасалари туман (шаҳар) ҳокимликлари
томонидан ташкил этилади.
Давлат таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ва уларни тугатиш тегишли таълим
муассасаларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Таълим ташкилотларининг ташкил этилганлиги, қайта ташкил этилганлиги ва тугатилганлиги
тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика органларига, таълим сифатини назорат қилиш
бўйича давлат бошқаруви органига ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатларини тартибга солувчи
органнинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: