Қонунчилик ҳужжатлари билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р ў й Х а т и


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган



Download 343,5 Kb.
bet108/154
Sana25.06.2022
Hajmi343,5 Kb.
#702161
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   154
Bog'liq
imtiyozlar royxati

27.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги
53-сон қарори билан тасдиқланган

Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги
Низ ом

291. Ҳудудида туризм инфратузилма объектлари, шу жумладан, жойлаштириш воситалари жойлашган ёки яратиладиган моддий маданий мерос объектлари ўттиз йилгача муддатга, бироқ камида ўн йилга ижарага берилади.
Бунда ижарачилар беш йиллик ижара ҳақига тенг бўлган маблағни ҳудудида ўзлари жойлашган моддий маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини сақлаш нормаларига риоя қилиш шартларида дастлабки беш йилда ижарага ҳақ тўлашдан озод қилинадилар.

Юридик шахслар

28.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш
Қоидалари

77. Етказиб берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар учун тўлиқ ҳажмда жавоб беради.
Етказиб берувчи, агар иссиқлик таъминотининг кўрсатиладиган хизматлари сифати пасайиши енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти шартномаси шартлари бузилиши оқибатида юз берганлигини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда исботлай олса, иссиқлик таъминотининг кўрсатиладиган хизматлар сифатининг бузилиши учун жавобгарликдан озод қилинади.

Жисмоний ва юридик шахслар

29.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом

5. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқаролар:
...
б) аҳолининг айрим гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:
умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқувчилари — ҳар йили мактаб таътиллари вақтида болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар;

Жисмоний шахслар

30.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги
низом

10. Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни ғамлаганлик (тўплаганлик) бўйича имтиёзлар:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмияни етказиб беришга оид шартномалар бўйича мажбуриятларни ижро этиш юзасидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) шарти билан яланғоч қизилмияни ғамлашда (тўплашда) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш;
ғамлаганлик (тўплаганлик) учун тўловларни камайтириш шаклида берилади:
белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтириш- Қизил китобга кирмайдиган ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан (яланғоч қизилмиядан ташқари) экстракт тайёрланганда ёки Ўзбекистон Республикасининг экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан уларни хомашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда;
“Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, «Косонсой-фарм», “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирмайдиган (яланғоч қизилмиядан ташқари) ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёки кўрсатилган эркин иқтисодий зона қатнашчилари билан ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлари билан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтириш;
плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлар, кўчатлар) учун белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтириш;
белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтириш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан бошқа ерларда яланғоч қизилмия ғамлаш (тўплаш) ва Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмия илдизини хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда.

Жисмоний ва юридик шахслар

31.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган
1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низом


2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн икки кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш ҳуқуқига эга.
3. 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бир нафар кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бошқа тоифалари ушбу санаторийда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда кузатувчи шахс учун тўлов асосида қўшимча йўлланма олиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахслар

32.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги
67-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Низом

26. Кўникмаларнинг ҳар бири бўйича 75 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган тингловчилар ҳар ҳафталик курсларни муваффақиятли тамомлаган деб ҳисобланадилар ва ҳар ҳафталик курсларда ўқишни давом эттиришдан озод қилинадилар.

Жисмоний шахслар

33.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги
низом

2. Бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқи 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олган уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилади.
3. I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун ҳам бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Жисмоний шахслар


Download 343,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish