Қонунчилик ҳужжатлари билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р ў й Х а т и


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган



Download 343,5 Kb.
bet139/154
Sana25.06.2022
Hajmi343,5 Kb.
#702161
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   154
Bog'liq
imtiyozlar royxati

120.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги
433-сон қарори билан тасдиқланган

Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги
Низом

3. Танлов асосида танлаб олинган (кейинги ўринларда — танлов) туризм соҳасининг субъектлари халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда (кейинги ўринларда — кўргазма ва (ёки) ярмарка) кўргазма майдонларини ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатларини қоплашдан озод қилинади.

Юридик шахслар

121.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги
433-сон қарори билан тасдиқланган

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги
Низом

5. Олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими муассасалари ёки қайта тайёрлаш курсларини гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи мутахассислиги бўйича битирганлар (кейинги ўринларда — битирувчилар) таълим муассасасини тамомлагандан кейин дастлабки уй йилда малака имтиҳонини топширишдан озод этилади.

Жисмоний шахслар

122.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи тўғрисида”ги

низом

52. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танловдан муваффақиятли ўтган қуйидаги номзодлар лицейга тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:
халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари ― белгиланган қабул квотаси доирасида;
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ― квотадан ташқари;
етим, ота-она қаровисиз қолган, давлат ва жамият ёрдамига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг қарорлари асосида ― квотадан ташқари белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

Жисмоний шахслар

53. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан лицейга кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

Жисмоний шахслар

123.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом

15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари
(1-3-ўринлар), Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

Жисмоний шахслар

124.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори билан тасдиқлангна “Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида”ги
Низом

2. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.
...
15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўқувчилар ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.
16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.

Жисмоний шахслар

125.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган “Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида”ги низом

15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар мактаб-интернат ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

Жисмоний шахслар

126.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Низом

4. “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда амалга оширилади.
Мазкур бандда назарда тутилган тартиб 2020/2021 ўқув йили ва ундан кейинги йилларда “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни “имтиёзли” диплом билан тугатган битирувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Жисмоний шахслар

127.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Низом

30. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 (бунда writing модулидан камида 18 балл) ва ундан юқори даражадаги давлат намунасидаги малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан IELTS бўйича 6.0 балл (бунда writing модулидан камида 6.0 балл) ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича 78 балл (бунда writing модулидан камида 21 балл) ва ундан юқори ёки TestDaF бўйича ТDN4 ва ундан юқори, TCF бўйича 450 балл ва ундан юқори, DELF B2 ва ундан юқори даражасига эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовини топширишдан озод қилинадилар ва уларга шу фан доирасида абитуриент олиши мумкин бўлган максимал балл қўшилади.

Жисмоний шахслар

128.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 522-сон “Қизилқумцемент” ажда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори

2. Белгилансинки:
...
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналар, технологик ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.

Юридик шахс

129.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида”ги
Низом

Ходим мос равишда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганда, малака ошириш учун белгиланган умумий кредит баллни тўплашдан озод қилиниб, тўғридан-тўғри якуний синов имтиҳонини топширишга рухсат берилади, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлганда эса, ходим беш йил муддатга малака ошириш курсларини ўтишдан озод қилинади.

Жисмоний шахс

130.


Download 343,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish