147.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги
241-сон қарори билан тасдиқланган
“Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
низом
|
23. Спорт устаси унвони ёки спорт устасига номзодлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тақдим этган номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларидан озод этилади.
|
Жисмоний шахслар
|
148.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича
вақтинчалик тартиб
|
45....
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
|
Жисмоний шахслар (“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар)
|
149.
|
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 4 майдаги
275-сон “Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Институтга хориждан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлардан имтиёзли шартлар асосида эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ажратилишини таъминласин.
|
Жисмоний шахслар
|
150.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 июндаги
377-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
Институтда бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар, истисно тариқасида, Институт магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-шартнома асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг давлат солиқ хизмати органларида камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади;
|
Жисмоний шахслар
|
151.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги
388-сон “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ва тадбиркорликка жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш;
касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратиш.
|
Жисмоний шахслар
Юридик шахслар
|
|