Қонун устуворлиги – фуқаролик жамиятининг муҳим омили - Режа:
- 1. Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти.
- 2.Қонун устуворлигини таъминловчи асосий шартлар.
- 3. Жиноий жазоларни либераллаштириш – қонун устуворлигининг муҳим шарти.
- 4. Қонун устуворлиги тамойилининг Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишидаги аҳамияти.
- 5.Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати
- 6. Хулоса
- 7. Фойдаланилган адабиётлар
Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти.
Демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш – Ўзбекистоннинг пировард мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз... Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт”.
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-
жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996. 10-б.
Фуқаролик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири - жамият аъзоларининг қонун олдида тенглигининг, Конституция ва қонунларнинг тенглигининг таъминланганлигидир. Шунингдек, Конституция ва қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим.

. - .
-
- “Қонун устуворлиги – ҳуқуқий давлатнинг асосий принципидир. У ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини назарда тутади. Ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи ва ижтимоий сиёсий ташкилот, ҳеч бир мансабдор шахс, ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан халос бўлиши мумкин эмас. Қонун олдида ҳамма баробардир. Қонуннинг устуворлиги шуни билдирадики, асосий ижтимоий энг аввало, иқтисодий муносабатлар фақат қонун билан тартибга солинади, унинг барча қатнашчилари эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқ ва нормаларни бузганлиги учун жавобгар бўлади”, - деб таърифлайди, - И.Каримов.
-
- Каримов И.А. Ўзбекистон миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996, 321-б.
Қонун устуворлигининг моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг III боб, 15- ва 16-моддаларида белгилаб қўйилган. Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар” дейилган
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар” дейилган
Қонун устуворлиги тушунчасининг моҳияти Президентимиз Ислом Каримовнинг бир қатор асарларида чуқур таҳлил қилинган.
Қонун устуворлиги тушунчасининг моҳияти Президентимиз Ислом Каримовнинг бир қатор асарларида чуқур таҳлил қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |