«ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МАХСУС МЕТОДИКАСИ» ФАН ДАСТУРИ ТАҲЛИЛИ.
Ушбу фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб – ҳунар таълими ўқув – услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2012 йил 6 мартдаги «1» - сонли мажлис баёни билан маъқулланди.
Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетида ишлаб чиқилди.
Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетида Илмий – услубий Кенгашида тавсия қилинди 2012 йил 9 февралдаги «7» - сонли баённома.
Тузувчилар:
Рахмонова В.С. - ТДПУ «Махсус таълим методикалари» кафедраси профессори, педагоика фанлари номзоди.
Нуркелдиева Д.А - ТДПУ «Махсус таълим методикалари» кафедраси доценти, педагоика фанлари номзоди.
Мамаражабова З.Н. - ТДПУ «Коррекцион педагогика» кафедраси доценти, филология фанлари номзоди.
Тақризчилар:
Назарова Д.А. - Абдулла Авлоний номидаги ХТХМОҚТИ Махсус таълим кафедраси мудири, п.ф.н., доцент.
Ходжаева Н.М. - Чилонзор туманидаги 66 – ёрдамчи мактаб директори.
Кириш.
Кириш - Ушбу фан дастури рухий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болаларни она тилига ўқитиш махсус методикаси умумий ва махсус дидактик тамойиллар, коррекция воситаларини ўргатиш, яратиш ва қўллаш масалаларини қамраб олади.
Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари – фаннинг мақсад ва вазифалари талабаларга руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган боллаларни фани ўкитиш ва назарий ҳамда уни усулларини амалиётда қўллашдан иборатлиги берилган.
Фан бўйича талабаларнинг билимларига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар – ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида ошириладиган масалалар доирасида талабалар махсус муассасаларда фанни ўқитиш ўзига хос томонлар, нуқсонли болани фанга ўқитиш махсус коррекцион таълим тарбия жараёнини ташкил этиш, она тили ўқитиш жараёнини назарий – амалий тахлил этиш малакаларига эга бўлишлари кераклиги кўрсатилган.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги – бу фан асосий ихтисослик фан ҳисобланиб 6 семестрларда ўқитилади. Умумий педагогика, умумий психология, махсус психология, она тили, болалар адабиёти ва фолклор фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилган. Услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги кўрсатилган.
Фаннинг таълимдаги ўрни – талаба назарияда олган билим, малака ва кўникма ривожланишида нуқсони мавжуд болалар махсус мактаб – интернатларидаги амалиётда такомиллаштирилади. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланади, дефектолог кадрларни тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар – фанни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион педагогик технологияларни татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Замонавий методлар, педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш назарда тутилган.
Асосий қисм.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар мактабида она тили ўқитиш махсус методикаси
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Она тили ўқитиш махсус методикаси фан сифатида; унинг предмети, вазифалари, тадқиқот усуллари – фаннинг ўқитиш услубияти, назарий асосларини шаклланиши умумий ва хусусий педагогика ва психология, лингвистика фанларини маълумотларини қўллаш, қайта ишлаш, тиклаш, жараёни сифатида. Тилга ўқитишнинг замонавий тизимини таснифлаш мазмуни берилган.
Тилда ўқитишнинг бошланғич босқичи – бу босқич вазифалари, тайёрлов босқичи хусусиятлари. Оғзаки нутқга ўргатиш. Саводга ўргатиш ва унинг мақсадлари берилган.
1-4 синфларда тилга ўқитиш мазмуни. Тилга ўқитиш босқичи, вазифаси, мақсади – нутқни ривожлантириш 2 босқичда берилган. Сўзлашув нутқини шакллантириш ва боғланган нутқни ривожлантириш, ўқиш ва нутқни ривожлантиришга қисқача таъриф берилган.
5-7 синфларда тилга ўқитиш. Бу босқичдаги иш турлари, мазмуни, мақсади – фаолият турлари ва мулоқот доираси кенгайиши ва мураккаблашуви, ўқиш ва нутқни ривожлантириш. Грамматика, юқори синфларда грамматикани ўргатиш мақсади берилган.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар – фандан режалаштирилган амалий машғулотлари бутун курс мазмунини қамраб олган. 13 та амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни берилган.
Курс лойиҳасини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар – 89 та курс лойиҳасини мавзуси берилган. Бу мавзулар 6 семестрда она тили ўқитиш махсус методикаси (сурдо ва олиго) фанларидан курс иши топширилади. Мавзулар тўлиқ берилган.
Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни – бу фандан талабаларга 64 та мустақил иши мавзулари тўлиқ берилган. Бу фаннинг дефектолог кадрларни тизимида муҳим ўринни эгаллаши кўрсатилган.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Електрон таълим ресурслари – етарли даражада кўрсатилган.
Дидактик воситалар – рўйхати, жиҳозлари, ускуналари, воситалари тўлиқ берилган.
Фойдаланилган асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати.
Асосий дарслик ва қўлланмалар – рус ва ўзбек тилида берилган китоблар кўрсатилган.
Қўшимча адабиётлар - рус ва ўзбек тилида берилган китоблар, журналлар тўлиқ кўрсатиб берилган.
Ушбу фан дастури кафедра мудири томонидан кўриб чиқилган ва тасдиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |