Ona tili 7-sinf


Дастлабки танлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш



Download 1,11 Mb.
bet14/17
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#144949
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Методик Тавсия

2.Дастлабки танлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:


ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
якка тартибда суҳбатлашиш;
индивидуал-психологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш; тиббий кўрикдан ўтказиш.
Дастлабки танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич мактаб ўқувчилари учун-туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
якка тартибда суҳбатлашиш;
бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.
Иккинчи босқич ўқувчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошкармаларда
1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
индивидуал-психологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;
такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш.
Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар (31 мартга қадар) амалга оширилади.
Якка тартибдаги суҳбат ўқувчилар билан - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари томонидан ўтказилади.
Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқданган тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Номзодларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича туман (шаҳар) бўлимлари хузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва 1 февралдан 31 мартга қадар давом этади.
Ҳарбий хизматчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ҳарбий тиббий муассасаларнинг ҳарбий врачлик коммиссиялари томонидан амалга оширилади.
Номзодларни такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича бошқармалар хузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва 1 апрелдан 20 майга қадар давом этади.
Соғлигининг холатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб хисобланган ва тиббий комиссиянинг ушбу хулосасига норози бўлган номзодлар назорат тиббий кўрикдан вилоятлар муқобил тиббий комиссияларида 1 майдан 31 майга қадар ўтишлари мумкин.
Тиббий кўрикдан ўтиш натижалари бўйича соғлигига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига кўшиб қўйилади.
Соғлигининг холатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб хисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларига қўйилмайди.
Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан
1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.
Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:
олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади;
олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмайди.
Психологик тест синови натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармалар бошликлари белгилаган жойларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан 1 апрелдан 20 майга кадар ўтказилади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки ташлашнинг кейинги тадбирларига қуйилмайди.
Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффакиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ расмийлапггирилгандан сўнг тегишли мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 20 июнга қадар тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига юборилади.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish