Ona tili 7-sinf



Download 1,11 Mb.
bet1/17
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#144949
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Методик Тавсия






Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат кўрсатиш бўлими методисти
Холиқжон Дадажоновнинг “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитувчилари учун иш хужжатлари юритилиши юзасидан






Наманган шаҳари 2018 йил
Ушбу қўлланма Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методисти Дадажонов Холиқжон томонидан тайёрланган. Унда “Чақирувга қадар бошланғич таълим ”фани раҳбарлари. Мазкур қўлланмада “Чақирувга қадар бошланғич таълим ”фани раҳбарлари учун ўқув йили давомида ўтказиладиган тадбирлар, ўқув моддий базани ривожлантириш, ҳарбий-спорт тўғаракларини юритишда фойдаланиш учун ҳавола этилади.
Тузувчи: Х.Дадажонов – Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методисти

Тақризчи:

Ж.Рапиқов – Чортоқ туман халқ таълими бўлимига қарашли 43-сонли умумий ўрта таълим мактаби ЧҚБТ раҳбари.

Мазкур методик тавсия Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси методик кенгашининг 2018 йил ___ ____ даги ____ -сонли буйруғи билан фойдаланиш учун тавсия этилди.


Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ташкил этиш ва уни амалга ошириш
Таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув машғулотлари вақтида ўзлаштирган билим, кўникма ва маҳоратлари ҳарбий иш асосларини ўрганиш тўгараклари, спортнинг ҳарбий-амалий турлари бўйича секциялар ва ҳарбий-спорт мусобақалари давомида мустаҳкамланади.
ЧҚБТ фани раҳбари таълим муассасасида “Ёш мерган”, “Ёш ўт ўчирувчи”, “Ёш қутқарувчи”, “Темурбеклар” ҳарбий–спорт тўгаракларини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва улар тузадиган ташкилотларни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни ҳамда тузилмаларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш (табеллаштириш) меъёрини тасдиқлаш тўғрисида”ги 369-сонли қарори асосида фуқаро муҳофазаси тузилмаларини вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан келишилган ҳолда юритади.
ЧҚБТ фани раҳбари Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 686-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик синфларини белгиланган тартибда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида жиҳозланишини таъминлайди.
Чегара олди ҳудудидажойлашган таълим муассасаларида ЧҚБТ фани раҳбари маҳалла фуқаролар йиғини идораларида, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида” ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
182 (божхона тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш),
223 (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш)–моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 196-1 (чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларини бажармаслик ва уларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш), 224, 224-1, 224-2, 224-5, 224-6, 227, 227-21-моддалари, божхона қоидалари, кўрсатилган кўргазмали ёзув тахталари, осиб қўйилган бурчаклар ташкил қилиш ва чегара божхона қоидаларида кўрсатилган буклетлар тайёрлаб аҳолига тарқатишни назоратга олади.
Таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўғил болалар билан, фуқаро муҳофазаси бўлимига доир машғулотлар ўғил болалар ва қизлар билан биргаликда, тиббий билим асослари бўйича машғулотлар эса интеграциялашган ҳолда биология фани ўқитувчилари қизлар билан ўтказади.
ЧҚБТ режаси бутун ўқув йили учун ҳафталарга тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади, шунингдек умумий дарс жадвалига киритилган ҳолда ўқув гуруҳларига бўлиниб ўтказилади, ушбу гуруҳлар ўқувчилар сонига кўра секцияларга бўлинади. Таълим муассасаси директорининг буйруғига мувофиқ энг ибратли ўқувчилар орасидан гуруҳ ва секция командирлари тайинланади (сентябрь ойида).
ЧҚБТнинг якуний босқичида ушбу фан учун ажратилган вақт ҳисобидан мактабнинг 11-синф ўғил болалари билан уч кунлик ўқув-дала машғулотлари ўтказилади.
Бунда таълим муассасалари ўқувчиларининг ушбу фан бўлимларига оид назорат меъёрларини бажариш бўйича кўникмалари синовдан ўтказилади. Ушбу мақсадда тегишли таълим муассасасига бириктирилган ҳарбий қисм ва спорт ташкилотларининг ўқув-моддий базаларидан фойдаланиш мумкин.
Таълим муассасалари ўқувчиларига қуролдан ўт отишни ўргатиш машғулотлари фақат ўқ отиш майдонларида ёки тирларда “Ўқли қуроллардан ўқ отиш курси” талабларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади. Таълим муассасаси ихтиёридаги кўчмас тирда ташкил этиладиган отиш тайёргарлиги машғулотларида фақат пневматик ва кичик калибрли милтиқлар қўлланилади.
Бундай машқларни амалий бажаришга фақат ўқ отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билим ва кўникмалар синовидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга рухсат берилади.
Таълим муассасалари ўқувчиларининг ЧҚБТ фани бўйича эгаллаган назарий билим ва амалий кўникмалари бошқа умумтаълим фанлари учун белгиланган меъёрий баҳолаш тизимига мувофиқ баҳоланади. Ўқувчининг уч кунлик ўқув-дала машғулотлари давомида олган умумий баҳоси ЧҚБТ фани бўйича олган якуний баҳоси ҳисобланади.
ЧҚБТ курси якунида мактаб директорининг тегишли буйруғи чиқарилиб, унда ўтказилган ўқув-дала машғулотларининг натижалари таҳлил қилинади, ЧҚБТ фани дастурига баҳо берилади ва ўқув йилига якун ясалади.
Таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар таълим муассасалари ўқувчилари қалбида Ватанга содиқлик, юрт тарихига ва халқимизнинг эзгу анъаналарига ҳурмат билан қараш туйғуларини шакллантириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига сўзсиз амал қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек улар ўртасида юрт анъаналарини тарғиб қилиш, ҳарбий хизматга ҳурмат билан қараш, юксак маънавий-ахлоқий сифатлар, ҳарбий қасамёд ва умумқўшин низомларида баён этилган талаблар ижросига масъулият билан ёндашиш фазилатларини, интизомлилик, жасурлик, ташаббускорлик ва Ватан ҳимоясига шайлик сифатларини тарбиялаш мақсадларида ташкил этилади ва олиб борилади.
Таълим муассасалари билан ҳарбий қисмлар, худудий мудофаа ишлари ва МКТ “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилади.
Таълим муассасалари юксак ғоя ва долзарб мавзуларга бой, юртимизда юз берган энг муҳим сиёсий воқеа ва жараёнлар, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги мавзу ва фуқаро муҳофазаси асослари акс эттирилган, шунингдек ўзбек халқининг ютуқлари, уруш ва жанговар ҳаракатлар иштирокчилари, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик аълочилари сифатида эътироф этилган ҳарбий хизматчилар акс эттирилган кўргазмали материаллар билан жиҳозланади.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish