Қон гуруҳини аниқлаш Керакли анжомлар



Download 24,9 Kb.
bet2/2
Sana16.03.2022
Hajmi24,9 Kb.
#495228
1   2
Bog'liq
Qon guruhini aniqlash

Резус – факторни аниқлаш
Жиҳозлар: пробирка; 0.9 % ли натрий хлорид эритмаси солинган флакон; Антирезус зардоб солинган флакон; Флакон қон билан; Пипеткалар.
Ҳаракат тартиби:

    1. Пробиркага 1 томчи антирезус зардоб ва 1 томчи қон томизилади, аралаштирилади.

    2. Пробирка силкитилади ва аста – секин уни шу тарзда буриладики, бунда ичидаги аралашма пробирканинг деворлари бо`йлаб оқсин.

    3. 3 – 5 дақиқа о`тгач пробиркага 2 – 3 мл 0.9 % ли натрий хлорид эритмаси қо`шилади.

    4. Аралаштирилади, чайқатмай, пробиркани 2 – 3 марта о`гирилади.

    5. Натижалар о`қилади.

    6. Агар агглютинатсия ро`й берса, резус мусбат қон (ко`зга ко`ринадиган зарралар) агглютинатсия ро`й бермаса, резус – манфий қон бо`лади.

Биологик мослик синамаси
Жиҳозлар:

  • қонни венага қуйиш учун система; қон солинган флакон;

Ҳаракат тартиби:

    1. Қонни венага қуйиш учун системани тайёрланади.

    2. Системани тирсак венасига бириктирилади.

    3. 10 – 15 мл қон оқим билан юборилади.

    4. Қонни венага қуйиш учун система қулфи ёпилади.

    5. 3 дақиқа давомида беморнинг аҳволи кузатилади.

    6. Реаксия белгилари ёки асоратлар бо`лмаса (пулс, нафас тезлашиши, ҳансираш, юзнинг қизариши, юрак ёки бел соҳасида ог`риқ), яна 10 – 15 мл қон оқим билан юборилади.

    7. Қонни венага қуйиш учун система қулфи ёпилади.

    8. 3 дақиқа давомида беморнинг аҳволи кузатилади.

    9. Реаксия белгилари бо`лмаса яна 10 – 15 мл қон оқим билан юборилади.

    10. Система қулфи ёпилади.

    11. 3 дақиқа давомида беморнинг аҳволи кузатилади.

    12. Реаксия белгилари бо`лмаса қон қуйиш томчилаб давом эттирилади.

Беморни қон қуйишга тайёрлаш
Даволаш мақсадида донор қонини бемор я`ни ресипиент томирига юборишдир. Беморга ё тоза қон, ё қон компонентлари қуйилади. Қон қуйишнинг 2та усули фарқланади:
- бевосита-қон то`г`ридан –то`г`ри донордан ресипиентга қуйилади;
- билвосита - олдиндан тайёрланган, консервланган қон қуйилади.
Бемор организмига қон венаичи, артерияичи, суякичи орқали юборилади, ко`проқ венаичи орқали юбориш ишлатилади.

  1. қон қуйишга тайёрлаш (беморга тушунтириш билан)

Ҳамшира беморга ушбу муолажанинг зарурияти ва аҳамияти ҳақида тушунтиради:

  • ё`қотилган қон о`рнини то`лдиради;

  • организмнинг ҳимоя кучини оширади;

  • қоннинг ивувчанлик хусусиятини ко`таради.

Бемор катта бо`лмаган текширишдан о`тади:
Беморнинг умумий аҳволи баҳоланади – тери ранги, бемордан суб`йектив хис қилиши аниқланади, пулс аниқланади, А/Б о`лчанади.
Зарур қонни тайёрлаш учун о`тказиладиган ишлар:

  • Қоннинг умумий тахлили;

  • Қон гуруҳини аниқлаш;

  • Қоннинг резус омилини аниқлаш.

Гемотрансфузион шокнинг олдини олиш учун:

  • Донор ва беморнинг қон гуруҳи аниқланади

  • Донор ва беморнинг резусга тегишлилиги аниқланади

  • Донор ва беморнинг қон гуруҳи ва резус мослигини аниқловчи синамалар о`тказилади

  • Флакондаги қоннинг яроқлилиги аниқланади.

Беморни индивидуал тайёрлаш:

  • Гемотрансфузияга 2 соат қолганда овқат йемаслик

  • Қовуқни бо`шатиш

  • Тайёрланган қонни иситиш ( 1 соатдан ошмаслиги керак)

  • Беморни оёқларини о`раган ҳолда қулай ҳолатда то`шакка ётқизиш.

Қон қуйишни врач иштирокида бошлайди, қуйиш бошланишида биологик синама о`тказилади. Уч марта 25 мл дан 3 дақиқа оралиг`ида юборилади.
- Беморда суб`ектив сезгилар пайдо бо`лиши кузатилади, агар бо`лмаса қон қуйиш давом эттирилади.
- Пул`сни санаш, АБни о`лчаш, тана ҳароратини о`лчаш.
2) Гемотрансфузия давомида беморни кузатиш ва парвариш қилиш
Гемотрансфузия бошланиши бошиданоқ ҳамшира бемор ёнида бо`лади аҳволини со`раб туради, биронта безовталик ё`қлигини суриштиради, бемор г`амхо`рлик ва илиқ муносабатни сезиши керак. Бемор пулсини аниқлаб, аҳволи ва нафас тезлигини кузатиб боради.
Қон қуйиш тугашида флакон тагида 5-10 мл қон қолдирилади ва агар кечки асоратлар юзага келганда қонни текшириш зарурияти учун музлатгичда 2 сутка давомида сақланади. Кейин флакондан этикетка қог`ози ечиб олиниб, беморнинг касаллик тарихига ёпиштирилади. Гемотрансфузия тугагандан со`нг бемор 2 соат то`шакда ётиши керак. Биринчи сийдик ажралмаси врачга ко`рсатилади ва лабораторияга юборилади. Тана ҳарорати ва диурез о`лчанади. Ҳамшира диурезни 8 соат давомида ҳисоблаб боради. Кейинги кун албатта беморнинг умумий қон ва сийдик тахлили текширилиши шарт. Ҳамшира ҳамма натижаларни гемотрансфузия баённомасига ёзиб бориши зарур. Гемотрансфузия асоратларидан энг хавфлилари ҳаво эмболияси, тромбофлебитлар, тромбоемболия, анафилактик шок ва посттрансфузион гепатит ҳисобланади.
Download 24,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish