технологиялари. (2 соат)
Режа
Турли ёш гуруҳларда тасвирий фаолият машғулотларини ўтказиш.
Тарбиячининг машғулотга тайёрлгарлиги.
Таянч тушунчалар: рангдор майда қисм, иллюстрация, ижодий ташаббус.
Турли гуруҳларда тасвирий фаолият машғулотларини ташкил қилиш.
Тасвирий фаолият машғулотлари - бу расм чизиш, лой, аппликация, қуриш-ясаш машғулотларидир. Бу машғулотлар мактабгача таълим муассасасининг барча гуруҳларида аниқ бир вақтда, кун тартиби асосида уюштирилади.
Кичик гуруҳда йилнинг бошида унча катта бўлмаган гуруҳлар билан, йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун бир гуруҳ билан уюштирилади. Кичик гуруҳда машғулотлар йилнинг биринчи ярмида 5-7 минутдан аста-секин 10-15 минутгача чўзилиб борилади.
Кичик гуруҳда 15-20 минутгача;
Ўрта гуруҳда 20-25 минутгача;
Катта гуруҳда 30-35 минут;
Тайёрлов гуруҳда 30-35 ўтказилади.
Тасвирий фаолият машғулотларининг муваффақиятли уюштириш, унга зарур бўлган материалларни ўз вақтида тайёрлашга ҳам боғлиқдир.
Бу тайёргарлик ишлари қуйидагилардан иборатдир:
Тарбиячи расм ва аппликация машғулоти учун керакли катталикдаги ва рангдаги қоғоз варақларини тайёрлайди (тасвирланадиган предметнинг тузилишига кўра). Қоғоз варағига олдиндан орқа томонига болаларни исми, фамилияси, машғулот ўтказиладиган сана ёзиб қўйилади.
Тарбиячи олдиндан қалам учларини очиб қўяди (албатта 4-5 қалам ортиқча қилиб тайёрлаб қўйилади).
Катта тайёрлов гуруҳларида болалар қўпроқ акварель бўёғини ишлатадилар. Олдиндан бўёкдар ҳўлланган бўлиши лозим.
Мўйқаламлар яхшилаб ювилади.
Машғулот учун латталар, идишчаларни тайёрлаш зарур. Сув банкаларга машғулот бошланиш арафасида қуйилади.
Аппликация учун рангли қоғоз йиғмаси тайёрланади (ортиқча миқдорда).
Елимстер (ундан тайёрланади), ёки елим.
Лой иши машғулотлари ҳафтада бир маротаба тайёрланади, полиэтилен плёнкаларда сақланади. Тарбиячи ҳар бир бола учун лой парчасини қўйиш учун тахтачалар, катта тайёрлов гуруҳлари учун кўргазмалар, ҳаракатланувчи тахтачалар тайёрлайди, ҳўл ёки нам латталар берилиши керак.
Пластин ҳам ранги бўйича тайёрланиб, рангдор майда қисмларни ясаш жараёнида берилади. Кўпроқ катта гуруҳларда берилади, олдиндан иссиқда юмшатиб қўйилади.
Мактабгача таълим муассасасидаги кўргазмали материаллар бўлиши лозим. Масалан: предметлар ўйинчоқлар, иллюстрациялар, халқ амалий декоратив санъат намуналари.
Ҳар бир гуруҳда болалар ишининг таҳлили учун кўргазмалар бўлиши керак. Машғулот учун зарур бўлган материалларнинг ҳар бири аниқ, бир жойда, фаолият турларига қараб сақланиши керак, навбатчилар бунда уларни машғулот учун тайёрлай олишлари лозим.
Ўрта гуруҳдан бошлаб болалар ҳам тарбиячи билан биргаликда машғулотга тайёрланиб, навбатчиликка жалб қилинади.
Ҳар бир гуруҳда, ҳар бир бола ёки навбатчилар вазифаларни тарбиячи томонидан режалаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |