Қон босимини пасайтирувчи воситалар


Азот оксидининг (NO) донаторлари



Download 115,5 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi115,5 Kb.
#42170
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Гипотензив воситалар, 2009

2. Азот оксидининг (NO) донаторлари
Натрий нитропруссиди
3. Турли препаратлар
Апрессин Дибазол Магний сульфати
IV. Туз-сув алмашинувига таъсир этувчи воситалар (диуретиклар)
Дихлотиазид Фуросемид Спиронолактон


НЕЙРОТРОП ГИПОТЕНЗИВ ВОСИТАЛАР
Ҳафақонликни даволашда, асосан дастлабки босқичларида, баъзан тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган воситалар қўлланилади. Буларга седа-тив, анксиолитик, наркотик турдаги ухлатувчи воситалар киради. Улар тинч-лантирувчи самаралари билан бир қаторда вазоматор марказга камроқ миқ-дордаги сусайтирувчи таъсир ҳам намоён қиладилар.
Клофелин (катапресан, клонидин гидрохлориди, гемитон) – имида-золин ҳосиласи бўлиб, марказий таъсирли гипотензив воситаларга киради. Препарат узунчоқ миянинг солитар трактида жойлашган постсинаптик α2-адренорецепторларни ва имидазолиннинг I1-рецепторларини қўзғатади. Бу узунчоқ миядаги вазоматор марказ нейронларининг сусайишига ва симпатик иннервация таранглигининг пасайишига олиб келади. Бир вақтнинг ўзида n.vagus нинг таранглиги ошади. Кучли ифодаланган ва турғун гипотензия юрак ишининг ва томирлар умумий периферик қаршилигининг пасайиши билан боғлиқ. Симпатик нервлар таранглигининг камайиши ренин ишлаб чи-қарилишини ҳам пасайтиради. Периферик пресинаптик α2-адренорецептор-ларни қўзғатиши туфайли клофелин варикоз кенгайишлардан норадреналин-нинг медиатор сифатида ажралиб чиқишини камайтиради. Аммо, бу жуда кам аҳамиятга эга. АҚБ пасайиши олдидан қисқа муддатга унинг ошиши кузатилади (томирларда жойлашган периферик постсинаптик α2-адренорецеп-торларни қўзғатиши ҳисобига, аммо клофелин уларга камроқ таъсир кўр-сатади).
Клофелиннинг МНСга сусайтирувчи таъсири натижасида тинчланти-рувчи ҳамда ухлатувчи самара келиб чиқади, тана ҳарорати пасаяди. У МИЙ дан яхши сўрилади. Максимал гипотензив самараси 2-4 соатдан кейин юзага чиқади, таъсири 6-12 соат давом этади. Асосан буйраклар орқали ажратилади.
Қўлланилиши: асосан ҳафақонликда ва унинг хуружларида (кризда), баъзан эса кўксув касаллигини даволашда кўзга томизиш учун (чунки у кўз ички суюқлигининг ишлаб чиқарилишини пасайтиради ва унинг оқиб чиқиб кетишини яхшилайди). Ичилади ва парентерал (т/о, м/о, в/и) киритилади. Уни наркотик турдаги ухлатувчи ва сусайтирувчи хоссага эга бўлган пси-хотроп воситалар ҳамда этил спирти билан эҳтиёт бўлиб бирга қўллаш лозим, чунки клофелин уларнинг марказий таъсирларини потенцирлайди. У иштахани оширади, сўлак ва меъда безларининг секретор фаоллигини пасайтиради, баъзан қабзият келиб чиқади. Организмда натрий ионларининг ва сувнинг ушлаб қолинишини оширади, шунинг учун уни пешоб ҳайдовчи воситалар билан бирга қўллаш тавсия этилади. Препаратни қабул қилишни тўх-татиш унинг дозасини аста-секин пасайтириб бориш билан амалга оширилади, чунки бирданига тўхтатилса, бекор қилиш синдроми пайдо бўлиши мумкин (уйқусизлик, гипертоник криз ва б.).
Клофелиннинг трансдермал шакли яратилган бўлиб, уни бир марта ишлатилганда 1 ҳафтагача таъсир кўрсатади.

Download 115,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish