К А Л А В А Н И Н Г УЧИ
(М улла Ш амсуддин билан кутилмаган мулоҳот)
-
Хуш кўрдик, тақсир. Ассалому алайкум, - деди
терговчи муллани кўчада, эш ик олдида учратиб.
- Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ... Н амози бомдодни
ўки б келавердим, бўтам. М аъзур тутасиз.
-
Гапингиздан, мени анча кутибсиз-да, - деди
терговчи.
- Зи ён и йўк, бўтам. Идора қулф лоқли км и ?
- Ҳа, леки н менда калит бор, тақсир, ҳозир очамиз...
Қани, марҳамат!
- Кам булманг... Элдан бурун хизм атга келганингиздан,
сиз ҳам бизга монанд саҳархез экансиз. Бу кўп маъқул иш,
бўтам. Боракаллоҳ. Кунингиз бобарака бўлади.
-
Айтганингиз келсин... М ана бу ю м ш оқ курсига
ўтира қолинг, - таклиф қилди терговчи. - Хуш, тинчликми
узи?
- Тинчлик, бутам.
- М енга кўчада бир оз хаёлингиз париш он бўлиб
кўринди.
- Ўзи шундоқ, бўтам.
- Н ега? Бирон воқеа рўй бердими ?
- сўради
терговчи.
- Йўқ. О хират яқин, бўтам. Бу кексалик.
- Хўп,
мақсадга
кўчайлик,
тақсир.
Бирон
ran
эсладингизми?
- Қ айси тўгрида ?
- Ҳалиги йигит? - эслатди терговчи.
- Йўқ, мен уни кўп эсламадим, бўтам. Фақат,
қабристондан бўлак, бир дўконда ҳам кўрган эканман.
- Қ анақа дўконда?
- Бозордаги
дўконда.
М айфуруш ...
Кеча-кундуз
ўйлаган билан бош қа арзийдирган ҳеч гап хаёлимга
келмади. Ш у боисдан, сизга аввалдан у тўгрида бекор
сўзлаб, гуноҳ қилмадимми, деб қаноат ўрнига, билъакс, ўн
беш кундан буён ўз-ўзимдан норизо бўлмоқдаман. М енга
бу борада амри маъруфдан амри вож ибга ўтмоқнинг ўзи,
албатта, номуносиб эди.
-
Демак, сиз менга, қисқаси, яхш и билмас эканман,
гапириш им зарур эмасди, демоқчисиз, шундайми ? -
мулланинг сўзига аниқлик киритди терговчи.
99
- Шундай, бўтам. У йигит қабристонда мўйсафидга кўз
тикмоқдан бўлак менга бирон айб зоҳир этмаган. Мен буни
таъкидлаш им лозим. Зероки, ^идан ш икоят айлаб, унинг
қисматига зомин бўлмоқдан, охиратда ж авоб бермоқдан
қўрқаман.
- Хўп, майли, лекин сиз ҳар ҳолда саҳардан менинг
ҳузуримга ф ақат буни айтиш учунгина келмаган бўлсангиз
керак? Ёки ш унинг учунгина келдингизми, тақсир?
-
Йўқ.
М ен
авваламбор,
Раҳимжон
борасида...
М енинг сўзим — сўз. Раҳимжонга, унинг зулм и дан кўз
юмиб, ш аф қат истайман. Ҳеч қандай талабим, ҳеч қандай
даъвоим йўқ.
-
С из буни менга ўтган гал айтгансиз. М ен кейин
қогозга белгилаб ҳам қўйганман, - деди терговчи.
Гап бошқа, бўгам... Бизнинг бир замонлар падари
бузрукворим из сипоҳи бўлган. Бошга дубул
1
а қўндириб,
қилич тақиб юрган. Алқисса, падари бузруквор, биринчи
ж аҳон муҳорабасида Туркистондан жўнаб, биз y^iyn беному
ниш он қолган. На мен, на биродарларимга қиблагоҳдан
бирон-бир м ерос теккан! Л окин йиллар кечиб, биз
м аш аққат билан улгайганимиздан кейин, кунлардан бир
кун, менга падари бузруквордан байогоҳ ҳам мерос, ҳам
ёдгорлик насиб этди: мен уйдаги арзим ас аш ёларни кўздан
кечира туриб, қўлимга қиблагоҳга тааллуқли бир дудам а
тушди. Бу воқеанинг айни ҳақиқат эканига, истасангиз,
менинг биродарларим, улар ҳаёт, бири — этикдўз, бири —
сартарош , бажонидил шаҳодат бериш ади. М ен у яроқнинг
баҳосини билмадим, балки, кўп қиммат ҳам, кўп арзон
ҳам эмасдир, баҳарнав, менга ҳам мерос, ҳам ёдгорлик
тариқасинда, ҳар қандоқ хазинадан устун кўриниб, ази з
ва мукаррам бўлмишдир. Алқисса, мен бу яроқни ёнимда
сақлаб ю рмоққа одат қилган эдим. Локин бултур моҳи
қурбонда бир куни таҳорат пайти гофил бўлиб, кимдир
дудамани гилофдан сугуриб, • қандоқ ў
1
'ирлаб кетганини
англамай қолдим...
-
С из дудамани Раҳимжон олган, деб ўй лаяпсизм и?
- сўради терговчи.
-
Худди шундай.
-
Нимага асосланиб бундай деяпсиз?
-
Қабристонда бош қалар билан йиллар бадалида
нони-туз бўлганмиз. Улар бу йўсин ҳунар кўрсатмоққа ҳеч
в ақ тс аъ й билдиришмаган. Бундан бўлак, эгнимдаги чакмон
100
/
устида дудамани олдин ҳам қолдирганман, биров менга,
эгнингизга ка ран г, тақсир, деб эслатса эслатган-у, кўзлари
мўлтираб, м енинг хотири париш онлигимдан нотинчланиб
ю рмаган. М ен воқеа р
5
^й берган соатда Раҳимжоннинг
қўлини тутганим ёхуд унинг қўлида дудамани кўрганим
йўқ. Л окин бу ишда, баҳарнав, ундан гумондорман.
-
Раҳимж оннинг ўзига ундан ш унақа гумонингиз
борлигини айтмаганмисиз?
-
Айтганман. Локин бўйнига қўёлмаганман... Мабодо
сиз бу’йнига қўйсангиз, ўлгунимча дуои ж онингизни
қилардим. Бу тонгла ш у ниятда ҳузурингизга келдим.
-
Демак, сиз Раҳимжондан дудамани олиб, с и зга
қайтариб бериш имни сўраяпсиз, шундайми?
-
Шундай, бўтам. Бош қа даъвоим йўқ!
-
С из
бирон
ерда
5
чиа
дудамани
кўрсангиз,
танийсизм и?
-
Ш убҳасиз... Бир мен эмас, икки биродарим,
қабристондаги
дўстлар
ҳам,
таниб,
бунга
ш аҳодат
бериш лари муқаррар.
-
Ун да, тўхтанг-чи... *х;озир... М асалан, мана бу ўша
дудама эмасми? - тортмадан Ж ам и л келтирган дудамани
олиб, мулла га кўрсатди терговчи.
-
М енга беринг-чи, бўтам... ўша! Мен, бу ҳамон
Раҳимж оннинг қўлида, бирон қабр орасига яш ирган, деб
ўйлагандим. Унинг бундог одати йўқ эмас. С из ундан олиб
қўйганингизни билмагандим... ёки, сиз га Раҳимж оннинг
ўзи топш ирдими? Мен англамаяпман.
М ен ҳозирча сизга буни айтмайман. Ф ақат бир
гапни айтишим мумкин, - деди терговчи. - С изнинг ўз
манф аатингизни ўйлаб, одамларнинг кун дали к турмушдаГи
қилмиш -қидирмиш ларидан аксар кўз ю миш ингиз, жиддий
муносабатда бўлиш ўрнига, ўзингизча, ҳаммани, мўмин,
деб кечи ри б ю равериш ингиз ҳаётда баъзан кутилмаган
кўнгилсиз ишларга олиб келади.
- Билмадим, бўгам. М аъзур тутасиз. Худо шоҳид,
ҳаммамиз ҳам осий бандалармиз... Баҳарнав, бу яроқни
энди менга қайтармоқнинг имкони йўқми, бўтам?
- Йўқ, бу менга ҳозирча керак, тақсир.
101
интиқом
Do'stlaringiz bilan baham: |