Микроорганизмлар ва термитлар таъсири. Иссиқ иқлим
худудларида кўп холларда қурилиш материаллари ва конструкциялари
микроорганизмлар, майда ўсимлик (замбуруғ) термит (қирчумоли)лар ва
бошқа зараркунанда хашоратларнинг жадал таъсирига дучор бўлади.
Бактерия ва майда ўсимликларнинг яшаш фаолиятининг махсулоти айрим
материалларнинг устки қатламларини емиради, мустахкамлигини
пасайтиради ва хар хил инфекцияларнинг кўпайиш муҳитига айланади. Нам
муҳитда микроорганизмлар фаоллашади ва майда ўсимликлар кўпаяди.
Термитлар асосан целлюлозали материаллар (ѐғоч, қоғоз, сомон ва ш. ў.)
ташқи қисмига тегмай ички қисмини кемиради ва пойдевор ҳамда девор
тагларида кўп сонли каналлар ва йўллар ҳосил қилади. Бу ҳолат пойдевор ва
конструкцияларнинг мустахкамлигини жиддий пасайтиради. Термит ва
бошқа кемирувчилар ҳатто электр кабелларининг қўрғошин, алюмин ва
полимер қобиқларини кемириб ишдан чиқаради.
Ташкилий омиллар. Иш фаолияти тўхтатилмаган, ҳамда бино ва
иншоотларни реконструкциялашда ўлчамлари чекланган тор қурилиш
майдонларида иш олиб борилганда қурилиш машиналарини ишлатишда,
қурилиш материаллари ва конструкцияларни жойлаштириш, тахлашда ва
хавфсизлик техникаси талабларини бажаришда ҳамда транспорт ва қурилиш
майдонини тайѐрлаш жараѐнларида мураккабликлар ва қийинчиликлар
туғилади.
Хўжалик фаолияти яхши йўлга қўйилмаган худудларда қурилиш
ишларини бажарганда иш тизимини ўзгартиришга тўғри келади. Қурилиш
майдонидаги инженерлик тайѐргарлик ва бошқа ишларда қийинчиликлар
туғилади ва транспорт ишларига сарфлар ортади.
Экстремал шароитлардаги объектларда қурилиш ишлари тузилган
ташкилий, техник ва технологик хужжатларга жиддий ѐндошиш асосида
олиб борилиши лозим. Экстремал шароитлардаги худудларда ва объектларда
қурилиш ишлаб чиқариш технологиясинининг ташкилий, техник ва
технологик масалаларини ҳал этишда уларни тўлиқ тавсифловчи барча
омиллар табиий иқлимий, геофизик, ташкилий чуқур тахлил этилиши керак.
Бу эса қурилиш ишлари тизимини, одамлар ва машиналарнинг ишлаш
шароитини белгилаш, ташқи муҳит омилларининг нохуш таъсирини
камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш имкониятини яратади.
34
Қурилишнинг
давомийлигини қисқартириш учун бинонинг монтажи қисқа ѐн томонидан
ўртага қараб, бинонинг ўртасидан ѐн томонларига қараб ѐки бошқача
йўналишларда олиб борилади, бунда асосан ҳарорат чокигача бўлган блок
мустақил алоҳида монтаж қилиши кўзда тутилади. Объектда иккита бирбирига боғлиқ бўлмаган алоҳида объект оқимлари ташкил этилиб, уларни хар
бири бир нечта ихтисослаштирилган оқимларда конструкцияларни яъни
устун, томѐпма конструкциялари ва девор панелларини монтаж қиладилар.
62
Ҳар бир ихтисослаштирилган оқим монтаж крани ва монтаж мосламалари
комплекти билан таъминланади.
Агар барпо этилаѐтган бино катта майдонга эга бўлса, унда бино бир
нечта қамровларга бўлинади. Қамровларнинг ўлчамлари бинонинг ҳажмийрежавий ва конструктив ечимлари, ишга туширилиш муддатлари ва ишларни
меҳнат сарфини хисобга олган ҳолда қабул қилинади. Бинонинг
қамровларига ѐки монтаж участкаларига бўлиниши ишлаб чиқаришни оқим
бўйича ташкиллаштиришни, ҳар бир участкада мустақил монтаж оқими
ишлашини таъминлайди. Участкадаги ишлар кетма-кет бир оқим билан ѐки
параллел ва бир вақтда бир нечта ихтисослаштирилган оқимлар билан бир
нечта участкаларда бир вақтда бажарилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |