МАЪЛУМОТНОМА – ДАЛОЛАТНОМАСИ
Биз куйида имзо чекканлар, Олмазор тумани 315-умумтаълим мактаб жамоа шартномасини бажарилишини назорат килувчи комиссия аъзолари Мухитдинова С, Бобоёров Ў, Исмоилов Ж, Қурбонов Б, Нуритдинова Д, Тураходжаева Г жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилишини текшириб, куйидагиларни аникладик.
Ҳисобот йилида жамоа шартномаси иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат вазифасини бажариб келди.
Комиссия аъзолари томонидан Олмазор тумани 315-умумтаълим мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилишини текшириб қуйидагиларни аниқладик:
Иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги жамоа шартномаси меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган бўлиб жами 16 та бўлим, 148та бандл ва 7 та иловадан иборат. Жамоа шартномасининг 1-бўлими бўйича 12 та банддан иборат бўлиб,бандлар тўлиқ бажарилиб келинмоқда.
2-бўлим: муассасанинг иқтисодий фаолияти 4 банддан иборат бўлиб, бандлар тўлиқ бажарилган.
3-бўлим: Меҳнат шартномаси ва бандлик кафолатлари 11 та банддан иборат бўлиб,11та банд бажарилган.
4-бўлим: иш вақти ва дам олиш вақти 16 банддан иборат, бандлар тўлиқ бажарилиб келинмоқда.
5-бўлим: Меҳнатга ҳақ тўлаш ва кафолатли тўловлар ва компенцация тўловлари 13 банддан иборат,уларни барчаси бажарилиб келинмоқда.
6-бўлим: Меҳнат интизоми 2 банддан иборат бўлиб,бандлар тўлиқ бажарилмоқда.
7-бўлим: Меҳнат шартномаси тарафларнинг моддий жавобгарлиги 4 банддан иборат,булар ҳам бажарилиб келинмоқда.
8-бўлим: Меҳнатни муҳофазақилиш 19 банддан иборат. Шундан: 8-9 банди тиббий кўрикдан ходимлкар чиқимдор бўлмаслиги керак деган банди бажарилишида муаммолар бор. Жамоада 63 нафар ходим фаолият юритади,аммо меҳнат муҳофазаси бўйича инструктор штати йўқ, муассаса раҳбари буйруғи билан юклатилган маъсул ходим бор.
9-бўлим: Ижтимоий суғурта,ижтимоий имтиёз ва кафолатлар 12 банддан иборат.уларнинг барчаси тўлиқ бажарилмоқда.
10-бўлим: маданий маърифий-жисмоний тарбия соғломлаштириш ва спорт ишлари 3 банддан иборат бўлиб бажарилмоқда.
11-бўлим: Аёллар меҳнатини тартибга солиш, аёлларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар 5 банддан иборат бўлиб бажарилмоқда.
Фақат 9-банди яъни 3 нафар 2 ёшгача фарзанди бор ходимимиз ўзи учун қулай бўлган вақтда танаффус олмоқда.
12-бўлим: Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар 11 банддан иборат бўлиб, тўлиқ бажарилиб келинмоқда.
13-бўлим: Меҳнат низоларини ҳал этиш 4 банддан иборат, барча бандлар талаб даражасида бажарилмоқда.
14-бўлим: Ижтимоий шерикчилик,касаба уюшмаси фаолиятининг кафолатларига риоя этиш 11 банддан иборат бўлиб бажарилмоқда.
15-бўлим: Жамоат шартномасининг бажарилишини назорат қилиш, 10 банддан иборат, ҳамма бандлар бажарилмоқда.
16-бўлим: Жамоа шартномаси мажбуриятларнинг бузилиши ёки уларнинг бажармаслик учун жавобгарлик 2 банддан иборат,бандлар бажарилмоқда.
ХУЛОСА
Жамоа шартномасига киритилган 16 та бўлимнинг 145 та бандидан 141 таси бажарилди.
Шартноманинг 4.12-банди тўлиқ бажарилмади, яъни 12 нафар ходимга таътиллар учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |